Абдуразаков Носирбек Низомалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли электр  истеъмолини қисқа муддатли башоратлаш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5628.
Илмий раҳбар: Алиев Райимжон Усманович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т01.01М.
Расмий оппонентлар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳоли электр истеъмолининг такомиллашган моделлари, қисқа муддатли башоратлаш алгоритми ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр истеъмолининг такомиллаштирилган моделини қуришда кирувчи хусусиятни Пирсон корреляция коеффициенти асосида шакллантириш алгоритми ишлаб чиқилган;
маълумотлар устида муҳим хусусиятларни ҳосил қилиш ва ночизиқли ўзгартириш функсияларини танлаш асосида электр истеъмолининг такомиллаштирилган математик модели ишлаб чиқилган;
кўп қадамли башоратлаш жараёнида хатоликларнинг йиғилиб боришини камайтиришга қаратилган мақбул моделни танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
электр тармоқлари мониторинг тизими учун аҳоли электр истеъмолини башоратлаш дастурий мажмуаси модуллари ва унинг вазифасини ҳал этишга қаратилган алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли электр истеъмолини моделлаштириш ва башоратлаш учун ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий мажмуа асосида:
Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Норин-Қорадарё ирригациялар тизими Хўжаобод тумани сув етказиб бериш хизмати” дават муассасасида ўрнатилган қуёш электр станцияларида ишлаб чиқилган электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда қўлланилди. Ишлаб чиқарилган энергия миқдорини аҳолига узатиш ва батарея тизимига сақлаш вақтларини режалаштириш орқали йўқотишларни камайтиришга эришилди. (Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг 2026 йил  28-апрелдаги 04-11-2022-сон маълумотномаси). Тадқиқот доирасидаги дастурий мажмуадан фойдаланиш орқали қуёш электр станциясидан олинган электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини 9.3%га оширишга муваффақ бўлинди.
“Хўжаобод ТЕТ” худудидаги электр энергиясини тарқатиш фидерларига электр токини тақсимлаш масаласига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг 2026 йил  28-апрелдаги 04-11-2022-сон маълумотномаси). Тармоқдаги “Этти чинор” ва “ХТФ” фидерларидаги умумий истеъмол кутилмасини башоратлаш натижасига асосан тақсимланган электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини 16.4% га оширишга муваффақ бўлинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish