Расулова Мохидил Турсуналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар монооксигеназ тизими ва организмнинг тиреоид статуси орасидаги ўзаро боғлиқлик (экспериментал тадқиқот)», 03.00.01–Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/В153.
Илмий раҳбар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада жигар монооксигеназа тизими фаоллиги билан организм тиреоид статуси орасидаги боғлиқликни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар монооксигеназа тизимининг бензонал ҳамда зиксоринли индукцияси шароитида организмнинг тиреоид статуси кўрсаткичлари статистик жиҳатдан ишончли равишда ортиши ёки ортишга бўлган тенденцияси аниқланган;
жигар монооксигеназа тизимининг кобальт хлоридли ва циметидинли ингибирланиши шароитида организмнинг тиреоид статуси ТТГ миқдорининг камайиши фонида тиреоид гормонларининг эркин шакллари миқдорининг статистик жиҳатдан ишончли равишда ортиши исботланган;
тажрибавий гипотиреоз ривожланишида жигар монооксигеназ тизимининг метаболик ва функционал ҳолатининг пасайиб кетиши аниқланган;
тажрибавий гипертиреоз ривожланишида цитохром Р-450 миқдорининг камайиши фонида жигар монооксигеназ тизимининг метаболик ҳолатининг ортиши, функционал ҳолатининг эса ўзгармаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар монооксигеназ тизими ва организмнинг тиреоид статуси орасидаги ўзаро боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қалқонсимон безининг гипо- ва гиперфункцияларини моделлаштиришга услубий ёндашувлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 ноябрдаги 8н-з/203-сон маълумотномаси). Натижада қалқонсимон безининг дори воситалари орқали гипо- ва гиперфункция чақиришнинг моделларини соддалаштириш ҳамда яхшилаш имконини берган;
жигар монооксигеназ тизими ва организмнинг тиреоид статуси орасидаги ўзаро боғлиқлиги соғлиқни сақлаш амалиётига қалқонсимон бези касалликларининг олдини олишда жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 ноябрдаги 8н-з/203-сон ҳамда 2019 йил 27 мартдаги 8н-д/63-сон маълумотномалари). Натижада қалқонсимон безининг гипо- ва гиперфункцияларини моделлаштиришда вақтни тежаш имконини берган.