Турсунова Феруза Жамшидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ацетиленни гидрогенлашда қўлланилган Г-58И чиқинди катализаторидан палладийни ажратишнинг комплекс ёндашувини ишлаб чиқиш»,  02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т4373. 
Илмий раҳбар: Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Бухоров Шуҳрат Бўриевич, техника фанлари доктори профессор; Жумаева Дилноза Жўраевна техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ацетиленни гидрогенлашда қўлланилган Г-58И чиқинди катализаторларидан палладийни ажратишнинг комплекс ёндашувини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катализатор тузилмасида палладийнинг дисперс ҳолати (заррачалар ўлчами 1-3 нм) унинг Ал₂О₃ ташувчисидан ажратиб олиш самарадорлигига таъсири илмий асосланган;
ишлатилган Г-58И катализаторини қайта ишлаш учун палладийни юқори самарадорлик билан ажратиб олишни таъминловчи тўрт босқичли комплекс ёндашув ишлаб чиқилган;
палладийни кислота-оксидловчи муҳитда эритмага ўтказиш жараёнининг оптимал технологик параметрлари аниқланган: ҳарорат - 90°C, вақт - 2 соат, ҲCл ва НаCлО консентрациялари - мос равишда 11,7 ва 11 %, С:Қ = 1:3. Ушбу шароитларда палладийнинг ажралиб чиқиш даражаси 96,14 % га етиши таъминланган;
ҚЙКА (Қаттиқ ва Юмшоқ Кислота ва Асослар / ҲСАБ) тамойили асосида палладийнинг диметилглиоксимат комплекси кўринишида селектив ажралиб чиқиш механизми исботланган, шунингдек Пд(ИИ) ионларини қайтариш шароитлари Гиббс эркин энергияси ҳисоб-китоблари асосида назарий жиҳатдан асосланган; 
ишлатилган Г-58И катализаторидан палладийни ажратиб олишнинг ташувчи γ-Ал₂О₃ тузилмасини сақлаб қолишга йўналтирилган принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ацетиленни гидрогенлашда қўлланилган Г-58И чиқинди катализаторларидан палладийни ажратишнинг комплекс ёндашувини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлатилган катализатордан палладийни эритмага ўтказиш технологияси «Шуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Шуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ нинг 2025-йил 30-июндаги 026/2438-сон маълумотномаси). Натижада, катализатор асосини ташкил қилувчи γ-Ал2О3 ва палладийни ажратиб олишнинг самарали технологияси яратилиб, жараённинг давомийлиги 4 соатдан 2 соатга қисқариши, кислотали ювишда эса ҳароратни 110 0C дан 90 0C гача пасайтириш имконини беради; 
ишлатилган катализатордан палладийни ажратиб олиш технологияси «Шуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («$ҳуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2025 йил 30 июндаги 026/2438-сон маълумотномаси). Натижада, катализатор таркибидаги палладийни ажратиб олиш миқдори 84,7% дан 96,14 % гача ошириш ҳамда кимёвий ажратиб олишда ишлатилган реактивларнинг сарфини 12-14% гача камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish