Бурхонов Баходиржон Ботирали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тиллари касбий дискурсининг лингвокогнитив тадқиқи (қурилиш-архитектура тил бирликлари мисолида)10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4412.
Илмий раҳбар: Ишанжанова Муносибхон Саид-Ахмадовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Шахабитдинова Шохидахон Хошимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Каримов Камолдин Насриддинович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари касбий дискурсида қурилиш-архитектура тил бирликларининг лингвокогнитив хусусиятларини чоғиштириш орқали умумий ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий дискурсда қурилиш-архитектурага оид тил бирликлар когницияси тил-фикр-онг трихотомияси нуқтайи назардан таҳлил қилинган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида касбий дискурсни шакллантирувчи касбий онг, касбий муҳит, касбий тажриба, касбий коммуникатив жараён каби омиллар аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида қурилиш-архитектура дискурси синтактик бирликлари қатлами структур-семантик жиҳатдан а) ускуналар ва жиҳозлар, б) қурилиш материаллари, в) қурилиш машиналари, техника ва асбоблар, г) ўлчов воситалари номлари каби таснифланиб, илмий атамалар орасида “олимнинг исми – термин” модели бўйича яратилган бирликлар асосан ўлчов бирликларини ифодалаши далилланган;
“Архитектура бу – инсон” метафора моделига асосланиб, қурилиш-архитектурага оид инглиз тили бадиий асарларидан 155 та ҳамда ўзбек бадиий асарларидан 181 та қурилиш-архитектурага оид метафорик иборалар а) анатомик, б) хотира ва замон, в) характер ва ҳиссиёт, г) мифология ва дин каби категорияларда статистик ва контекстуал таҳлил этилиб, анатомик метафоралар ҳар икки тилда устунлиги, мифология ва дин бўйича фарқли жиҳатлар мавжудлиги асосланган;
қурилиш-архитектура соҳасида гендер стереотиплари жамият томонидан эркак ва аёлларга юкланган вазифаларга асосланиб, аёллар кўпроқ ички дизайн, интерер, декор каби, эркаклар эса ташқи конструксия, муҳандислик лойиҳалаш, техник дизайн ва бошқарув ролларида кўпроқ иштирок этиши, бу эса гендерга асосланган меҳнат тақсимоти ва касбий ихтисослашувни доимий равишда мустаҳкамлаб, аёлларни нозик меҳнат, эркакларни эса ижтимоий муваффақият ва лидерлик билан “мажбурий” боғланишини асослаган ҳолда қурилиш жараёнидаги етакчи лавозимлар кўпинча эркаклар, аёллар эса кўпроқ ёрдамчи ёки хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
инглиз ва ўзбек тиллари қурилиш-архитектура дискурси синтактик бирликлари қатлами структур-семантик жиҳатдан а) ускуналар ва жиҳозлар, б) қурилиш материаллари, в) қурилиш машиналари, техника ва асбоблар, г) ўлчов воситалари номлари каби таснифланиб, илмий атамалар орасида “олимнинг исми – термин” модели бўйича яратилган бирликлар асосан ўлчов бирликларини ифодалаши каби аниқланган илмий натижалари ва материалларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган
ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-декабрдаги 04/1-6146-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида қурилиш-архитектура дискурси синтактик бирликлари қатламининг структур-семантик таснифлари яратилган;
касбий дискурсда қурилиш-архитектура соҳасига оид тил бирликлар когницияси, тил-фикр-онг трихотомияси нуқтайи назардан таҳлил қилинган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида касбий дискурсни шакллантирувчи касбий онг, касбий муҳит, касбий тажриба, касбий коммуникатив жараён каби аниқланган илмий ва назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-декабрдаги 04/1-6145-сон маълумотномаси). Натижада, касбий дискурсда қурилиш-архитектура соҳасига оид тил бирликлар когнитив хусусиятлари ва моҳияти очиб берилган;
“Архитектура бу – инсон” метафора моделига асосланиб, қурилиш-архитектурага оид инглиз тили бадиий асарларидан 155 та ҳамда ўзбек бадиий асарларидан 181 та қурилиш-архитектурага оид метафорик иборалар а) анатомик, б) хотира ва замон, в) характер ва ҳиссиёт, г) мифология ва дин каби категорияларда статистик ва контекстуал таҳлил этилиб, анатомик метафоралар ҳар икки тилда устунлиги, мифология ва дин бўйича аниқланган илмий ва назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 15-июн 11-25/454-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида қурилиш-архитектурага оид тил бирликларининг метафорик моделларда қўлланиши статистик мезонлар орқали асосланганлиги лойиҳа кўламини бойитишга хизмат қилди.
қурилиш-архитектура соҳасидаги касбий дискурсда жамият томонидан эркак ва аёлларга белгиланган вазифаларга асосланган гендер стереотиплари акс этиб, аёллар кўпроқ ички дизайн, интерер, декор йўналишларида, эркаклар эса ташқи конструксия, муҳандислик лойиҳалаш, техник дизайн ва бошқарув ролларида фаолият юритиши каби хусусиятларни чоғиштириш орқали касбий дискурс тил бирликларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги умумий ва фарқли жиҳатларини очиб беришдаги таҳлилий фикр ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон”телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 13-февралдаги 05-09-250-сон маълумотномаси). Натижада, дастурларнинг илмий, риторик савияси ортган, шу билан биргаликда касбий дискурсда гендерга асосланган меҳнат тақсимоти ва касбий ихтисослашувни доимий равишда мустаҳкамланиши очиб берилган.