Талибова Азиза Юсуфбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар: 
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида экскурсия хизматларини ривожлантиришнинг самарали йўллари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt1990
Илмий раҳбар: Амриддинова Райхона Садриддиновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар:  Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холиқов Нодир Абдухалиловичи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Қарши Давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади:Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида экскурсия хизматларини ривожлантиришнинг самарали йўллари бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат мулкида турган тегишли маданий мерос обектларида кириш чипталаридан тушадиган маблағларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини мажбурий тартибда зиёратгоҳлар ва маданий мерос обектларини сақлаб туриш, реконструксия қилиш, та'мирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини молиялаштириш учун йўналтириш шароитида экскурсия хизматларини ривожлантиришда инфратузилма, инновация, интеграция ва жозибадор экскурсия дастури кўрсаткичларини экскурсия хизматларига мослаб ривожлантиришда “Инфратузилма-Инновация-Интеграция” (3И→ЖЕД) моделидан фойдаланишнинг афзалликлари илмий асосланган;
ҳудудларнинг туристик салоҳияти, тарихий-маданий мерос обектлари, табиий масканлар ва ҳунармандчилик марказларидан болаларда ватанпарварлик туйғусини, мамлакат тарихи ва миллий қадриятларга ҳурматни шакллантириш мақсадида ички туризмни ривожлантириш, миллий маданий мероси, тарихи, табиати ва анъаналарига ҳурматни кучайтириш, туризм хизматларининг янги йўналишини яратишда “Болалар туризми – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” давлат дастурини ишлаб чиқиш асосида “Ёш гидлар мактаби”нинг интеграциялашган консептуал – модели, 14-18 ёшли   ўқувчилар учун компетенсиялар матрицаси, “Мактаб – маданий мерос ресурслари  – туроператор” уч томонлама шериклик моделини қўллаш бўйича таклифлар асосланган;
хусусий тадбиркорларнинг сайёҳлар учун маданий-оммавий ва коʻнгилочар томоша тадбирларини тизимли равишда ёʻлга қоʻйиш билан богʻлиқ харажатларининг муайян қисмини бир йилгача рагʻбатлантириш мақсадида маҳаллий туроператорларнинг хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган таргʻибот тадбирлари харажатларининг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион соʻмдан ошмаган қисмини қоплаб бериш асосида экскурсия хизматлари маршрутлари ва технологик хариталарини такомиллаштиришда Миллий туризм ягона платформаси доирасида меҳмонхоналар, ресторанлар, гидлар, транспорт ва такси хизматлари ҳамда бошқа туризм субектлари томонидан коʻрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш ва рейтингини шакллантиришда “Ассессмент анд Ратинг оф Сервиcе Қуалитй” (хизматлар сифатини баҳолаш ва рейтинглаш) усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда экскурсия хизматларининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга
таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2028-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида экскурсия хизматларини ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида экскурсия хизматларини ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
давлат мулкида турган тегишли маданий мерос обектларида кириш чипталаридан тушадиган маблағларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини мажбурий тартибда зиёратгоҳлар ва маданий мерос обектларини сақлаб туриш, реконструксия қилиш, та'мирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини молиялаштириш учун йўналтириш шароитида экскурсия хизматларини ривожлантиришда инфратузилма, инновация, интеграция ва жозибадор экскурсия дастури кўрсаткичларини экскурсия хизматларига мослаб ривожлантиришда “Инфратузилма-Инновация-Интеграция” (3И→ЖЕД) моделидан фойдаланишнинг афзалликлари  бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон “2026-2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш боʻйича чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм Қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6473-сон маълумотномаси).Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида инфратузилмавий, инновацион ва интеграцион чора-тадбирларнинг комплекс таъсири асосида экскурсия хизматлари даромадининг 15,4% га ўсганлиги аниқланди;
ҳудудларнинг туристик салоҳияти, тарихий-маданий мерос обектлари, табиий масканлар ва ҳунармандчилик марказларидан болаларда ватанпарварлик туйғусини, мамлакат тарихи ва миллий қадриятларга ҳурматни шакллантириш мақсадида ички туризмни ривожлантириш, миллий маданий мероси, тарихи, табиати ва анъаналарига ҳурматни кучайтириш, туризм хизматларининг янги йўналишини яратишда “Болалар туризми – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” давлат дастурини ишлаб чиқиш асосида “Ёш гидлар мактаби”нинг интеграциялашган консептуал – модели, 14-18 ёшли   ўқувчилар учун компетенсиялар матрицаси, “Мактаб – маданий мерос ресурслари  – туроператор” уч томонлама шериклик моделини қўллаш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон “2026-2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш боʻйича чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм Қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6473-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш асосида мақсадли аудиторияни экскурсия фаолиятига қамраб олиш даражасини 62% гача ошириш имконияти яратилди; 
хусусий тадбиркорларнинг сайёҳлар учун маданий-оммавий ва коʻнгилочар томоша тадбирларини тизимли равишда ёʻлга қоʻйиш билан богʻлиқ харажатларининг муайян қисмини бир йилгача рагʻбатлантириш мақсадида маҳаллий туроператорларнинг хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган таргʻибот тадбирлари харажатларининг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион соʻмдан ошмаган қисмини қоплаб бериш асосида экскурсия хизматлари маршрутлари ва технологик хариталарини такомиллаштиришда Миллий туризм ягона платформаси доирасида меҳмонхоналар, ресторанлар, гидлар, транспорт ва такси хизматлари ҳамда бошқа туризм субектлари томонидан коʻрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш ва рейтингини шакллантиришда “Ассессмент анд Ратинг оф Сервиcе Қуалитй” (хизматлар сифатини баҳолаш ва рейтинглаш) усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон “2026-2027-йилларда Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш боʻйича чора-тадбирлар” Режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм Қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6473-сон маълумотномаси).Ушбу таклифдан фойдаланиш асосида Самарқанд вилоятида экскурсия хизматларининг сифати “яхши” категориясига тўғри келиши ва ҳудудда туристлар учун юқори даражада хизмат кўрсатиш даражаси аниқланди;
ҳудудларда экскурсия хизматларининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2028-йилгача прогноз параметрлари Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари ва дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм Қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6473-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижасида 2024-йилга нисбатан 2028-йилга бориб мамлакатда экскурсия етакчилари сонининг 2,8 мартага, экскурсантлар сонининг 2,9 мартага ҳамда гидлар (гид-таржимон) сонининг эса 3,5 мартага ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish