Усмонова Дилноза Баротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро вилояти карпсимон балиқлар поликултураси шароитида балиқ чавоқларини етиштиришнинг биологик асослари», 03.00.15 - Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/B1353.
Илмий раҳбар: Камилов Бахтиёр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.08/2025.27.12.B.02.04.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулахмет Раймбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Муллабаев Нодирбек Равшанбекович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон дарёси қуйи оқими шароитида тупроқ ҳовузларда ярим интенсив усулда карпсимон балиқлар чавоқларини етиштиришнинг биологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта коллектор-дренаж шўрланган сизот сувларидан тўйинадиган ҳовузлар сувининг балиқчилик сифат кўрсаткичлари аниқланган; сувларни ўгʻитлаш орқали табиий озуқа базаси организмлари ривожланишини тезлаштириш ва сифатли балиқ чавоқларини етиштириш имконияти асосланган;
ҳовуз балиқчилиги обектлари бир ёзлик чавоқлари ва чавоқлари фенотипик ўзгарувчанлиги таҳлил қилинган унга кўра ўзгарувчанлик ёш гуруҳларига богʻлиқ ҳолда пайдо бўлиши исботланган;
шўрланган сувли ҳовузларда чучук сув балиқларини сунъий кўпайтириш ва чавоқларини етиштириш имконияти мавжудлиги аниқланган, оқ амур балигʻи уругʻланган икралардан личинкалар чиқиши 88%, карп балиғида 84% ва оқ дўнгпешона балиқда 78% ташкил қилиши аниқланган; қисман шўрланган сувлардан тўйинган ўстириш ҳовузлари балиқ маҳсулдорлиги аниқланган унга кўра тегишли мнелиоратив чора-тадбирларни ўтказиш орқали балиқ маҳсулдорлигини гекрарига 2-4 млн дона ёки гектарига 25-30 сентнергача ошириш имконияти асосланган;
шўрланган сувлардан тўйинадиган ҳовузларда чучук сув балиқлари чавоқларини етиштириш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва унда олиб бориладиган комплекс чора-тадбирлар мажмуаси кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти карпсимон балиқлар поликултураси шароитида балиқ чавоқларини етиштиришнинг биологик асослари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
балиқ личинкаларини ўстириш тиғизлигини технологиясини оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва 2022-йилда Бухоро вилоятидаги “Нодир-Нозим кўли” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-303–сон маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган мелиоратив чора-тадбирлар натижасида карп балиғи личинкаларидан чавоқ чиқиши меъёрий яшовчанлик кўрсаткичи 90%, оқ дўнгпешона балиқда эса 72% ташкил қилиб, ушбу кўрсаткичнининг меъёрий кўрсаткичдан карп балиғи чавоқларида 40%, оқ дўнгпешона балиқ чавоқларида 22% га оширишга имкон берган;
карпсимон балиқлар поликултураси шароитида балиқ чавоқларини етиштиришнинг биологик асослари ишлаб чиқилган ва 2023-йилда Бухоро вилоятидаги “Нодир-Нозим кўли” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-303–сон маълумотномаси). Натижада, 25 кун давомида тажриба ҳовузларида етиштирилган карп балиғи личинкаларининг ўртача оғирлиги 0,60 г, яшовчанлиги 70% ни, етиштирилган балиқ маҳсулдорлиги гектарига 1336 кг ни, оқ амур балиғи личинклалари 0,80 г, яшовчанлиги 90,6% ни, етиштирилган балиқ маҳсулдорлиги эса гектарига 1216 кг га етказиш имконини берган;
чучук сув балиқлари чавоқларини ўртача минераллашган сувларда етиштириш технологияси такомиллаштирилган ва 2024-йилда Бухоро вилояти Бухоро туманидаги “Бахтиёр Амин балиқчи” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-303–сон маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган мелиоратив чора-тадбирлар натижасида карп балиғи личинкаларидан чавоқ чиқиши 87%, оқ дўнгпешона балиқда 90% ва оқ амур балиқда 81% ни ташкил қилиб, балиқлар яшовчанлик кўрсаткичи оширишнинг иқтисодий самарадорлиги меъёрий кўрсаткичдан карп балиғида 37%, оқ дўнгпешонада 40% ва оқ амурда 31% га ошириш имконини берган.