Мадиев Шахзод Шодмон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қишлоқ хўжалиги техник салоҳиятининг буғдой ҳосилига таъсирини иқтисодий баҳолаш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt5981.
Илмий раҳбар: Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, PhD.08/2025.27.12.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева  Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Беҳзод Баходирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги техник салоҳиятининг буғдой ҳосилига таъсирини иқтисодий баҳолаш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техника воситаларининг турлари, уларнинг сони, сифати, эскириш ҳамда техника билан таъминланганлик даражаси каби кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда техника воситаларидан максимал даражада фойдаланиш имкониятини ифодаловчи “техник салоҳият” тушунчасининг иқтисодий мазмуни назарий жиҳатдан такомиллаштирилган;
СЕМ (Струcтурал Эқуатион Моделинг) модели асосида иқтисодий баҳолаш бўйича услубий ёндашувга кўра, фермер хўжаликларида буғдой ҳосилига техник салоҳиятнинг бевосита таъсири (диреcт эффеcт) ҳамда техника воситалари билан таъминланиш ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни ифодаловчи омилларнинг билвосита таъсири (индиреcт эффеcт) устуворлиги илмий асосланган;
Жиззах вилояти фермер хўжаликларида буғдой ҳосилига таъсир этувчи техник салоҳиятни ифодаловчи омилларнинг эконометрик модели асосида буғдой ҳосили ўзгаришининг 
2031-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида техника воситаларининг узлюксиз ишлашини таъминлаш ҳамда техник хизмат кўрсатишни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида техник хизмат кўрсатувчи субектлар ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида молиявий мажбуриятларни учинчи томон (банк) орқали кафолатли тарзда амалга оширишга асосланган эскроу (эсcроw) тизимини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ хўжалиги техник салоҳиятининг буғдой ҳосилига таъсирини иқтисодий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар  асосида:
“техник салоҳият” тушунчасининг таърифида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техника воситаларининг турлари, уларнинг сони, сифати, эскириш ҳамда техника билан таъминланганлик даражаси каби кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда техника воситаларидан максимал даражада фойдаланиш имкониятини ифодаловчи иқтисодий мазмуни асосида такомиллаштирилган таклифи олий ўқув юртларининг ўқув жараёнида, 61010400 – Туризм (агротуризм) таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш иқтисодиёти” дарслигида фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университетининг 2025-йил 4-июндаги 1-9-6/139-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларнинг қишлоқ хўжалиги техник салоҳияти тушунчаси мазмунини кенгроқ тушуниши орқали билим ва кўникмаларни оширишга имкон беради;
фермер хўжаликларида буғдой ҳосилига техник салоҳиятнинг таъсирларини иқтисодий баҳолаш бўйича услубий ёндашув вилоят туманларида Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/04-04-280-сон маълумотномаси). Натижада, Дўстлик ва Арнасой туманлари фермер хўжаликларида техник салоҳиятнинг буғдой ҳосилига бевосита таъсири 0,704 бирликни ташкил этиб, ҳосилдорликка энг кучли таъсир кўрсатувчи омил эканлиги, техника воситалари билан таъминланганлик даражасининг техник салоҳиятни ифодалаши 0,688 бирликга тенглиги, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасининг техник салоҳиятга таъсири 0,319 бирликни ташкил этиши аниқланган;
Жиззах вилояти фермер хўжаликларида буғдой ҳосилига таъсир этувчи техник салоҳиятни ифодаловчи омилларнинг эконометрик модели асосида буғдой ҳосили ўзгаришининг 2031-йилгача прогноз кўрсаткичларини аниқлаш бўйича тавсиялар Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/04-04-280-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда техник салоҳият даражасининг ошиб бориши ҳисобига буғдой ялпи ҳосили ҳажми 2024-йилда 479,8 минг тоннадан 2031-йилга келиб 565,2 минг тоннага, яъни 17,8 фоизга ошиши прогноз қилинган;
техник хизмат кўрсатувчи субектлар ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида молиявий мажбуриятларни учинчи томон (банк) орқали кафолатли тарзда амалга оширишга асосланган эскроу (эсcроw) тизимини жорий этиш таклифи АТБ “Халқ банки” Дўстлик тумани филиали фаолиятида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/04-04-280-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларида техника воситаларининг узлюксиз ишлаши таъминланади, техник хизмат кўрсатиш жараёнлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилади, молиявий мажбуриятларнинг бажарилиши кафолатланиб, хизмат кўрсатувчи субектлар билан ўзаро ишонч мустаҳкамланади ҳамда агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида юзага келадиган иқтисодий йўқотишлар сезиларли даражада қисқаради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish