Тўраева Муяссар Расул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Сабзавот маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2128
Илмий раҳбар: Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ – овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, PhD.08/2025.27.12.I.15.01
Расмий оппонентлар: Рустамов Мақсуд Сувонқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Даниярова Феруза Баҳриддиновна, иқтисод фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сабзавот маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиялаштириш” тушунчасининг моҳияти сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларнинг ташкилий асослари, бошқарув тузилмаси, молиявий ресурслардан фойдаланиш механизмлари ва иқтисодий ҳолатини комплекс ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида сабзавот маҳсулотларини етиштиришда молиявий ресурслардан фойдаланиш ҳолатини баҳолашда “молиявий ресурслардан фойдаланиш индекси” усули таклиф этилган ва паст (0 ≤ МИ ≤ 0,35), ўрта (0,36 ≤ МИ ≤ 0,75), юқори (0,76 ≤ МИ ≤ 1) каби мезонлар ишлаб чиқилган;
истиқболда сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни эътиборга олган ҳолда сабзавот маҳсулотлари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
краудфандинг (cроwдфундинг) платформаси орқали сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларни молиялаштиришга қаратилган, онлайн режимда ишловчи намунавий дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиялаштириш” тушунчасини такомиллаштириш бўйича таклиф 60310100 – Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида) таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш иқтисодиёти (Агриcултурал Продуcтион Эcономиcс)” дарслигига жорий этилган (Тошкент давлат аграр университетининг 2026-йил 20-январдаги 1-9-6/15-сон буйруғи, 15/1-рўйхат рақами). Натижада ушбу тушунчани кенгроқ ва тизимли талқин этиш асосида талабаларда сабзавотчилик тармоғини молиялаштиришга оид назарий билимлар ва амалий кўникмаларни шакллантириш имконияти кенгайган;
сабзавот маҳсулотларини етиштиришда молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш бўйича “молиявий ресурслардан фойдаланиш индекси”ни қўллашга доир услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизими ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-03-505-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент вилояти Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида молиявий ресурслардан фойдаланиш даражасини миқдорий баҳолаш имконияти яратилган ҳамда уларнинг мос равишда ўрта даражада эканлиги илмий асосланган. Бу эса молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш имкониятини кенгайтирган;
сабзавот маҳсулотлари ялпи ҳосилининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-03-505-сон маълумотномаси). Эконометрик модел асосида ишлаб чиқилган прогноз натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасида сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга бориб 2020-йилга нисбатан 1,5 баробарга ошиши илмий асосланган;
краудфандинг платформаси орқали сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларни молиялаштиришга қаратилган онлайн дастурий таъминот тизимини жорий этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизими ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-03-505-сон маълумотномаси). Натижада сабзавот етиштирувчиларни молиялаштиришда қўшимча молиявий манбаларни жалб этиш, инвестиция жараёнларини фаоллаштириш ва молиялаштириш механизмларининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш имконияти яратилган.