Нуриддинов Хайриддин Азмитдин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иш шарнтномалардаги нодавлат шартлар ва уларнинг фуқаролик оқибатлари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Yu1929
Илмий раҳбар: Рўзиназаров Шухрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор, Чориев Мурод Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик шартномаларидаги адолациз шартлар ва уларнинг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
устун мавқега эга бўлмаган рақамли платформа оператори, агар у томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг нархи, сифати, ҳажми ва ҳудудий қамрови каби шартларига бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлса, устун музокара кучига эга деб ҳисобланиши асослантирилган;
фойдаланувчи-тадбиркорларнинг рақамли платформадан ташқарида ўз таклифларини илгари суриш ва мижозлар билан шартномалар тузиш имкониятини чеклаш рақобатни чекловчи ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини камситувчи ҳаракатлар сифатида баҳоланиши асослантирилган;
фойдаланувчилар томонидан шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни мажбурий қабул қилиш талаби рақобатни чекловчи ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини камситувчи ҳаракатлар сифатида эътироф этилиши асослантирилган;
истеъмолчи сифатида хўжалик юритувчи субектдан товарни сотиб олаётган ёки буюртма қилаётган ёхуд товарни сотиб олиш ёки буюртма қилиш ниятида бўлган юридик шахс ҳам эътироф этилиши мумкинлиги асослантирилган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзудаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
устун мавқега эга бўлмаган рақамли платформа оператори, агар у томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг нархи, сифати, ҳажми ва ҳудудий қамрови каби шартларига бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлса, устун музокара кучига эга деб ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 1-майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақамли платформа операторининг устун мавқейини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўгʻрисида”ги Низомнинг 15-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари ўринбосарининг 2025-йил 18-октябрдаги 09-09-38-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши рақобатни чеклашга олиб келувчи ҳаракатларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда хўжалик юритувчи субектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш имконини берган;
фойдаланувчи-тадбиркорларнинг рақамли платформадан ташқарида ўз таклифларини илгари суриш ва мижозлар билан шартномалар тузиш имкониятини чеклаш рақобатни чекловчи ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини камситувчи ҳаракатлар сифатида баҳоланиши тўғрисидаги таклиф юқорида кўрсатилган низомнинг 19-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари ўринбосарининг 2025-йил 18-октябрдаги 09-09-38-сон далолатномаси). Таклиф этилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тадбиркорларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга ва бозорда ҳалол рақобатни таъминлашга хизмат қилади;
фойдаланувчилар томонидан шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни мажбурий қабул қилиш талаби рақобатни чекловчи ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини камситувчи ҳаракатлар сифатида эътироф этилиши тўғрисидаги таклиф ҳам юқорида кўрсатилган низомнинг 19-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари ўринбосарининг 2025-йил 18-октябрдаги 09-09-38-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тадбиркорлик субектлари ўртасидаги шартномавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини оширади;
истеъмолчи – хўжалик юритувчи субектдан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган жисмоний ёки юридик шахс эканлиги” тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорининг 4-иловасида келтирилган “Рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўгʻрисида” Низомнинг 2-бандидаги “истеъмолчи” тушунчасини белгилашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосарининг 2026-йил 3-июндаги 24/1-9915/8-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши рақобатни тартибга солиш соҳасида юридик шахс – истеъмолчининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш ҳамда тадбиркорлик субектлари ўртасидаги шартномавий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тегишли қисмда ҳимоя қилиш учун янада кенгроқ ҳуқуқий замин яратиш йўлидаги дастлабки қадамлардан биридир.

Yangiliklarga obuna bo‘lish