Сафаров Алишер Иброҳим ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектларда жорий активларнинг молиявий ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4181. 
Илмий раҳбар: Мисиров Комолиддин Мамасабирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субектларда жорий активлар ҳисоби ва таҳлилининг ташкилий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“ЎЗТЕМИРЁʻЛМАШТАʻМИР” АЖ ҳисоб сиёсати 2840-“Қурилиши якунланган обектлар”, 9160-“Қурилиши якунланган обектлар таннархи”, 9060-“Қурилиши якунланган обектларни сотишдан даромадлар” номли ишчи счётларни киритиш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субектларининг дебиторлик қарзларини МҲХСга мувофиқ, қисқа муддатли дебиторлик қарзлари адолатли (ҳаққоний) қийматда, узоқ муддатли дебиторлик қарзларини эса адолатли қийматида ёки амортизацияланадиган қийматида баҳоланиш таклиф этилган; 
хўжалик субектларида жорий активлар ҳажмини оптималлаштириш орқали унинг айланувчанлигининг 1 фоизга ортиши тушумнинг ўртача 3,1 фоизга ошишига олиб келиши бўйича ҳисоб-китоблари аниқлаш таклиф этилган;
глобал иқтисодий беқарорлик шароитида хўжалик юритувчи субектларнинг пул маблағлари оқимини самарали бошқариш субектларнинг молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва стратегик ривожланишини таъминловчи омил сифатида  реал пул ҳаракатлари, трансформацияланган пул оқимлари ва улар ўртасидаги тафовутни интеграциялаш орқали пул оқимларини комплекс баҳолашнинг гибрид пул оқими аналитик модели (ГПАМ)ни  ишлаб чиқиш таклиф этилган; 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жорий активлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
“ЎЗТЕМИРЁʻЛМАШТАʻМИР” АЖ ҳисоб сиёсати 2840-“Қурилиши якунланган обектлар”, 9160-“Қурилиши якунланган обектлар таннархи”, 9060-“Қурилиши якунланган обектларни сотишдан даромадлар” номли ишчи счётларни киритиш таклифи “ЎЗТЕМИРЁʻЛМАШТАʻМИР” АЖнинг 2024-йил 15 – майдаги 12-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати”га киритилган (“ЎЗТЕМИРЁʻЛМАШТАʻМИР” АЖнинг 2025-йил 10-октябрдаги 05/497-25-сонли маʻлумотномаси). Натижада, ТМЗлар таркибида, ўзи томонидан яратилган обектларни, уларнинг таннархи ва сотишдан олинадиган даромадларни ҳисобга олиш услубиёти такомиллаштирилиши ҳисобига ТМЗлар ҳаракатининг шаффофлигига эришилган;
хўжалик юритувчи субектларининг дебиторлик қарзларини МҲХСга мувофиқ, қисқа муддатли дебиторлик қарзлари адолатли (ҳаққоний) қийматда, узоқ муддатли дебиторлик қарзларини эса адолатли қийматида ёки амортизацияланадиган қийматида баҳоланиш таклифи “ЎЗТЕМИРЁʻЛМАШТАʻМИР” АЖнинг 2024-йил 
15 – майдаги 12-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати”га киритилган (“ЎЗТЕМИРЁʻЛМАШТАʻМИР” АЖнинг 2025-йил 10-октябрдаги 05/497-25-сонли маʻлумотномаси). Натижада, активдан олинадиган пул оқимлари хўжалик субектининг молиявий активлари дастлаб адолатли қиймат бўйича баҳоланиб, бухгалтерия балансида жорий (дисконтлаган) қиймати бўйича акс эттирилади, дастлабки баҳо билан тўланиши лозим бўлган сумма ўртасидаги фарқ эса умумий даромад сифатида ҳисоботда фоизли кўринишдаги (молиявий) даромади сифатида ҳисобга олиниши узоқ муддатли дебитор қарзларининг қадрсизланишни таъминлашга эришилган;
хўжалик субектларида жорий активлар ҳажмини оптималлаштириш орқали унинг айланувчанлигининг 1 фоизга ортиши тушумнинг ўртача 3,1 фоизга ошишига олиб келиши бўйича ҳисоб-китоблари аниқлаш таклифи “ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАЪМИР” АЖнинг амалиётига жорий этилган  (“ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАЪМИР” Акциядорлик жамиятининг 2025 йил 10-октябрдаги 05/497-25-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда соф фойданинг ўртача 10 фоизга ўсишига олиб келган ва бу айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ҳамда хўжалик юритувчи субектнинг молиявий барқарорлигини оширишга таъсир кўрсатган; 
глобал иқтисодий беқарорлик шароитида хўжалик юритувчи субектларнинг пул маблағлари оқимини самарали бошқариш субектларнинг молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва стратегик ривожланишини таъминловчи омил сифатида  реал пул ҳаракатлари, трансформацияланган пул оқимлари ва улар ўртасидаги тафовутни интеграциялаш орқали пул оқимларини комплекс баҳолашнинг гибрид пул оқими аналитик модели (ГПАМ)ни  ишлаб чиқиш таклифи “ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАЪМИР” АЖнинг амалиётига жорий этилган  (“ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАЪМИР” Акциядорлик жамиятининг 2025 йил 10-октябрдаги 05/497-25-сон маълумотномаси). Натижада, хўжалик юритувчи субектларнинг пул маблағлари оқимини комплекс баҳолаш методик жиҳатдан такомиллашувига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish