Мухамадиев Абдуқодир Нуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мувозанатдаги фаза хроматографиясининг физик-кимёвий асослари», 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/К90.
Илмий раҳбар: Халилов Қадритдин Фахритдинович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Аминов Зойир Аминович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мувозанатдаги фаза хроматографиясининг физик-кимёвий асосларини енгил учувчан бирикмаларнинг сунъий аралашмалари ва ўсимликлардан ажратилган эфир мойлари таркиби ёрдамида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ хроматографияси усулида мувозанатдаги модда буғ фазаси босими ва сорбатларнинг берилган турғун фазада ушланиш ҳажмлари аниқланган;
17 та терпенлар учун Антуана тенгламаси коэффициентларининг қийматлари топилган ва улардан мувозанатдаги фаза характеристикалари аниқланган;
мувозанатдаги фаза компонентлари термодинамик функциялари сорбатнинг берилган турғун фазада эриш иссиқлиги ва энтропия ўзгариши аниқланган;
эфир мойли ўсимликлардан эфир мойларини термик ва ультратовушли қиздириш усулларини қўллаб, ажратиш шароитлари мақбуллаштирилган, уларнинг таркиби газохромато – масс-cпектрометрия усулида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мувозанатдаги фаза хроматографиясининг физик-кимёвий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атиргул гидролати олиш учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Ts 25186135-02:2018, N 164/00992/25.05.2018). Натижада атиргул эфир мойларидан парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“Pimpinella Anisum L. (Арпабодиён) ўсимлигидан ажратиб олинган эфир мойидан ҳожатхона сувини олиш” технологияси “Dina Parfum” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Dina Parfum” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонасининг 2018 йил 14 декабрдаги V-44-01-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашё (Арпабодиён) асосида парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини берган.