Саидов Абдусобиржон Абдурахмоновичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш усуллари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2014/В2014.5.Т296.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва аппарат-дастурий мажмуалар яратиш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.Т/FM.29.01.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Набиев Озод Маликович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мусаев Мухамаджон Махмудович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухаммедов Толалиддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Бабаев Игбал Алиджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона органлари халқаро стандарт талаблари ва тамойилларига мувофиқ божхона бизнес операциялари ва хавфларни, товарларнинг божхона қийматини назорат қилиш ва рўйхатга олиш жараёнларини автоматлаштирилган бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг усул, модель ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона органлари ахборот ресурслари оқими, техник таъминоти, божхона бизнеси ва назоратининг ўзига хос хусусиятлари, тамойил ва талабларига мувофиқ божхона фаолиятини автоматлаштирилган бошқарув тизимини такомиллаштириш усуллари ишлаб чиқилган;
маълумотларга ишлов бериш ва божхона тизимларини бошқаришнинг иерархик кўп поғонали тақсимланган ахборот ресурслари асосида божхона бизнес-жараёнларининг ахборот IDEF - моделлари ишлаб чиқилган;
хавфларни бошқариш жараёнларининг математик моделлари ва божхона ахборотининг кўп ўлчовли таҳлилига асосланган божхона хавфларини классификациялаш ва баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
божхона органлари фискал вазифаларини ечиш, товарларнинг божхона қийматини назорат қилиш, рўйхатга олиш жараёнларини бошқариш алгоритмлари, хавфларни бошқариш тизимлари ва божхона бизнес-жараёнларининг IDEF - моделларини амалда қўллаш механизми ишлаб чиқилган;
божхона хавфлари профилларининг зарур ва етарли шартлари асосида хавфли, критик хавфли ва минимал хавфга эга бўлган товарлар учун қарорлар қабул қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
божхона органлари иш фаолиятида вақт тежамкорлиги ҳамда иқтисодий самарадорликка эришишни таъминловчи автоматлаштирилган тезкор бошқариш усуллари, механизм ва технологиялари ишлаб чиқилган;
божхона хавфларини бошқаришни таъминловчи автоматлаштирилган бошқарув ва тезкор электрон ахборот алмашув тизими ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Божхона қўмитаси автоматлаштирилган бошқарув тизими ахборот ресурслари оқимининг математик моделлари: деклорацияни юритиш, рўйхатга олиш, божхона тўловларини амалга ошириш, маълумотлар базаси, божхона назорати ва автоматлаштирилган бошқарув тизимининг амалда жорий этилиши юкларни божхонада расмийлаштириш вақтини 4,7 баравар қисқартирган ва электрон декларациялашни 98 фоизга таъминлаган ҳисобига давлат бюджетига 1,53 млрд.сўм миқдоридаги қўшимча божхона тўловлари келиб тушиши таъминланди (Ўзбекистон Республикаси Давлат Қўмитасининг 2015 йил 16 ноябрдаги 05-05/21-6967-сон маълумотномаси).