Жуманиёзова Мукаддас Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Онлайн банк хизматлар самарадорлигини оширишда интеграциялашган платформаларни такомиллаштириш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt2002
Илмий раҳбар: Хусанова Дилором Шавкатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Рихсимбаев Одилжон Кабилжанович, иқтисоиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: онлайн банк хизматлари самарадорлигини оширишда интеграциялашган платформаларни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “тижорат банкларининг рақамли трансформацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни банк фаолиятининг функсионал ва институционал жараёнларини интеграциялашган платформа, сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар (Биг Дата) ва Опен Банкинг технологиялари асосида ягона рақамли муҳитга бирлаштирган ҳолда, мижозлар содиқлигини бошқариш ва шахсийлаштирилган онлайн банк хизматларини тақдим этиш орқали иқтисодий фаолиятлар самарадорлигини оширувчи механизм нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банкларининг интеграциялашган онлайн банк платформаларида мижозлар фаолиятининг даврий циклларида мижоз содиқлиги интеграл индексининг “юқори” (0,75–1,00), “ўрта” (0,50–0,75) ва “қониқарсиз” (0,00–0,50) меъзон чегараларида сегментларга ажратиш орқали платформани тарк этиш хавфини эрта аниқлаш ва дифференциал бошқарув қарорларини қабул қилиш асосланган;
банк мижозлари сўровларига тезкор жавоб бериш ва уларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиш ва шахсийлаштирилган хизматлардан фойдаланишга йўналтирилган онлайн банк хизматлари ягона интеграциялашган платформасининг бизнес модели, ишлаш механизмига мос функсионал модуллари архитектураси таклиф этилган;
Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ажратилаётган онлайн кредитлар, истеъмолчилар депозитлари, амалга оширилаётган конвертация операциялари таъсирида тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Онлайн банк хизмарлар самарадорлигини оширишда интеграциялашган платформаларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “тижорат банкларининг рақамли трансформацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни банк фаолиятининг функсионал ва институционал жараёнларини интеграциялашган платформа, сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар (Биг Дата) ва Опен Банкинг технологиялари асосида ягона рақамли муҳитга бирлаштирган ҳолда, мижозлар содиқлигини бошқариш ва шахсийлаштирилган онлайн банк хизматларини тақдим этиш орқали иқтисодий фаолиятлар самарадорлигини оширувчи механизм сифатида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Электрон тўлов тизимлари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи ва 2024-йил 7-майдаги 149-сонли бюруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида услубий ёндашувга кўра, “тижорат банкларининг рақамли трансформацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имконини беради;
тижорат банкларининг интеграциялашган онлайн банк платформаларида мижозлар фаолиятининг даврий циклларида мижоз содиқлиги интеграл индексининг “юқори” (0,75–1,00), “ўрта” (0,50–0,75) ва “қониқарсиз” (0,00–0,50) меъзон чегараларида сегментларга ажратиш орқали платформани тарк этиш хавфини эрта аниқлаш ва дифференциал бошқарув қарорларини қабул қилиш таклифи АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” фаолиятига жорий этилган. (АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” 2026-йил “01” июндаги 01-007/96 -сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали банкнинг мижозларнинг тарк этиш хавфини эрта аниқлаш натижасида хизматлар самарадорлиги 2024-йилга нисбатан 2025-йилда 12 фоизга ошган ва мақсадли маркетинг харажатлари 8-10 фоизга қисқаришга эришилган;
банк мижозлари сўровларига тезкор жавоб бериш ва уларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиш ва шахсийлаштирилган хизматлардан фойдаланишга йўналтирилган онлайн банк хизматлари ягона интеграциялашган платформасининг бизнес модели, ишлаш механизми функсионал модуллари архитектураси АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” фаолиятига жорий этилган. (АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” 2026-йил “01” июндаги 01-007/96-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали банкнинг интеграциялашган ахборот тизимининг функсионал имкониятлари кенгайтирилган ва мижозларга мослашувчанлик даражасини оширишга эришилган. Шунингдек, CРМ тизими орқали мижозларга хизмат кўрсатиш самарадорлиги 2024-йилга нисбатан 2025-йилда 14 фоизга ошган.
тижорат банкларида онлайн банк хизматлари ягона интеграциялашган платформасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини 2030-йилгача прогнозлаш модели натижалари АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” фаолиятида фойдаланилган (АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” 2026-йил “01” июндаги 01-007/96-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари тижорат банкларининг рақамли трансформация кўрсаткичлари, операцион самарадорлиги, мижозлар содиқлиги, хизматлар ҳажми ва молиявий натижаларининг истиқболдаги динамикасини баҳолашда қўлланилиб, стратегик ривожланиш йўналишларини белгилаш, инвестиция ва рақамлаштириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда банкларнинг узоқ муддатли ривожланиш дастурларини белгилашда ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича устувор йўналишларни аниқлашда фойдаланилган.