Валижанов Хасанбой Акбаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биснес жараёнлари ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt 1809.
Илмий раҳбар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нурманов Улуғбек Анорбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори  (DSc), профессорт.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий ўзгаришлар даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида бизнес жараёнлари ҳисобининг замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарининг ўзига хос технологик хусусиятларидан келиб чиқиб амалдаги счётлар режасидаги 1500 - “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” счётига донни қабул қилишда қўшимча ишчи счётлардан яъни, 1511 - “Дон сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар” счётидан фойдаланиш таклиф этилган;
донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари ҳисоб сиёсатида таъминот жараёнлари ҳисобини такомиллаштиришда 1010 -  “Хом ашё ва материаллар” синтетик счётида 1012- “Қайтарилган чиқиндилар”, 1011- “Сақланишдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари”, 1022 - “Витаминлар, антибиотиклар ва микроелементлар”, 1021 - “Химикатлар” номли қўшимча ишчи счётлар тизимидан фойдаланиш таклифи ва уларнинг бир-бири боғланиш алгоритми ишлаб чиқилган;  
дон хом ашёнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда  қабул қилинган хом ашёнинг  ҳақиқий қиймати, хом ашёни сотиб олиш баҳоси (қиймати) ҳамда хом ашёни сақлашга тайёрлашдаги  бошқа қўшимча харажатлар (дон намлиги ва тозалигини белгиланган меъёрга келтириш харажатлари) нисбатини тўғри ҳисобга олиш тартиби таклиф этилган;
донни қайта ишлашда ишлаб чиқариш харажатларнинг пайдо бўлиш жойлари бўйича аниқ маълумотга эга бўлиш мақсадида  2000 - “Асосий ишлаб чиқариш” синтетик счётида 2010 - “Ун-ёрма ишлаб чиқариш”, 2020 - “Комбикорма ишлаб чиқариш”, 2030 - “Маккажўхори донини қайта ишлаш” 2040 - “Уруғлик дон тайёрлаш”, 2050 - “Бошқа дон маҳсулотларни ишлаб чиқариш” номли қўшимча ишчи счётлар тизими ҳамда уларнинг бир-бири боғланиш алгоритмидан фойдаланиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Донни сақлаш ва қайта ишловчи корхоналарда ташкил этилган бизнес жараёнлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарининг ўзига хос технологик хусусиятларидан келиб чиқиб амалдаги счётлар режасидаги 1500 - “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” счётига донни қабул қилишда қўшимча ишчи счётлардан яъни, 1511 - “Дон сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар” счётидан фойдаланиш таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 19-декабрдаги  3/259-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида донни сақлаш ва қайта ишловчи корхоналарда бизнес жараёнлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш орқали товар-моддий захиралардан самарали фойдаланиш имкони яратилган;                               
донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари ҳисоб сиёсатида таъминот жараёнлари ҳисобини такомиллаштиришда 1010 -  “Хом ашё ва материаллар” синтетик счётида 1012- “Қайтарилган чиқиндилар”, 1011- “Сақланишдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари”, 1022 - “Витаминлар, антибиотиклар ва микроелементлар”, 1021 - “Химикатлар” номли қўшимча ишчи счётлар тизимидан фойдаланиш таклифи ва уларнинг бир-бири боғланиш алгоритмидан фойдаланиш таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 19-декабрдаги  3/259-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида донни сақлаш ва қайта ишловчи корхоналарда бизнес жараёнлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш орқали товар-моддий захиралардан самарали фойдаланиш имкони яратилган;   
дон хом ашёнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда  қабул қилинган хом ашёнинг  ҳақиқий қиймати, хом ашёни сотиб олиш баҳоси (қиймати) ҳамда хом ашёни сақлашга тайёрлашдаги  бошқа қўшимча харажатлар (дон намлиги ва тозалигини белгиланган меъёрга келтириш харажатлари) нисбатини тўғри ҳисобга олиш таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 19-декабрдаги  3/259-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада қабул қилинган дон хом ашёни ҳақиқий баҳосини тўгʻри аниқланиши туфайли ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархининг оптималлашувига эришиш имкони яратилган;
донни қайта ишлашда ишлаб чиқариш харажатларнинг пайдо бўлиш жойлари бўйича аниқ маълумотга эга бўлиш мақсадида  2000 - “Асосий ишлаб чиқариш” синтетик счётида 2010 - “Ун-ёрма ишлаб чиқариш”, 2020 - “Комбикорма ишлаб чиқариш”, 2030 - “Маккажўхори донини қайта ишлаш” 2040 - “Уруғлик дон тайёрлаш”, 2050 - “Бошқа дон маҳсулотларни ишлаб чиқариш” номли қўшимча ишчи счётлар тизими ҳамда уларнинг бир-бири боғланиш алгоритмидан фойдаланиш таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 19-декабрдаги  3/259-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида донни сақлаш ва қайта ишловчи корхоналарда бизнес жараёнлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш орқали товар-моддий захиралардан самарали фойдаланиш имкони яратилган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish