Бекмухамедова  Малика Искандарбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Нефт-газ саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмини такомиллаштириш (“Ўзбекнефтгаз” АЖ мисолида)” 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.3.PhD/Iqt5649
Илмий раҳбар: Назарова Раъно Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хашимова Наима Абидовна,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Қурбонова Меҳринисо Неъматжоновна.
Етакчи ташкилот: Иван Михайлович Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт-газ саноати корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштиришга  оид амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, тармоқ хусусиятлари ҳамда корхона самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир этувчи ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда нефт-газ саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмларини шакллантириш ва такомиллаштиришга оид назарий-методик ёндашув ишлаб чиқилган;
нефт-газ саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини шакллантириш ва ундан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, жумладан капитал тузилиши, инвестицион жозибадорлик, технологик янгиланиш ва бошқарув самарадорлиги аниқланиб, илмий жиҳатдан асослаб берилган;
корхона иқтисодий салоҳиятининг шаклланишига таъсир этувчи молиявий, ишлаб чиқариш ва инновацион омилларни интеграллашган ҳолда баҳолаш ҳамда истиқболдаги ўзгаришларини прогнозлаш имконини берувчи регрессион модел асосидаги комплекс баҳолаш методикаси такомиллаштирилган; 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ иқтисодий салоҳиятини прогнозлашга қаратилган кўп омилли эконометрик модел асосида 2037-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефт-газ саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, тармоқ хусусиятлари ҳамда корхона самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир этувчи ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда нефт-газ саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмларини шакллантириш ва такомиллаштиришга оид назарий-методик ёндашув ишлаб чиқилган оид назарий-методик ёндашувдан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан стратегик режалаштириш ва инвестицион дастурлар самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2026-йил 18-июндаги 04-11-3055-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида корхонанинг иқтисодий салоҳиятини оширишга таъсир этувчи ташқи ва ички омилларни тизимли баҳолаш, инвестиция ресурсларини устувор йўналишларга самарали тақсимлаш ҳамда модернизация жараёнларини стратегик бошқариш имконияти яратилган;
нефт-газ саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини шакллантириш ва ундан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, жумладан капитал тузилиши, инвестицион жозибадорлик, технологик янгиланиш ва бошқарув самарадорлиги аниқлаш берилган таклифлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан корхона фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва ривожланиш устуворликларини белгилаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2026-йил 18-июндаги 04-11-3055-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг молиявий, инвестицион, технологик ва бошқарув салоҳиятини ўзаро боғлиқликда баҳолаш, иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда стратегик бошқарув қарорларининг асосланганлик даражасини кучайтириш имконияти яратилган;
корхона иқтисодий салоҳиятининг шаклланишига таъсир этувчи молиявий, ишлаб чиқариш ва инновацион омилларни интеграллашган ҳолда баҳолаш ҳамда истиқболдаги ўзгаришларини прогнозлаш имконини берувчи регрессион модел асосидаги комплекс баҳолаш методикаси такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2026-йил 18-июндаги 04-11-3055-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги, инвестицион фаоллик, меҳнат унумдорлиги ва тушум кўрсаткичларини комплекс баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ иқтисодий салоҳиятини прогнозлашга қаратилган кўп омилли эконометрик модел асосида 2037-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари бўйича берилган таклифлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2026-йил 18-июндаги 04-11-3055-сонли маълумотномаси). Ушбу ёндашув корпоратив инвестицион режалаштириш, узоқ муддатли ривожланиш параметрларини белгилаш ва стратегик бошқарув қарорларининг илмий асосланганлик даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish