Улашбаев Шоҳруҳ Абдивахобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлашда комплаенс-назорат тизимидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлашда комплаенс-назорат тизимидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлашда АМЛ/CФТ ва молиявий мониторинги ҳамда бошқа молиявий институтлар ва контрагентлар билан биргаликда “Санcтион” текширувини тадбиқ этиш таклифи асосланган;
тижорат банклари молиявий хавфсизлигини ички ва ташқи муҳитлари интеграл баҳолаш шкаласи 12 ≤ ФСмол.хавф < 24 – «паст», 24 ≤ ФСмол.хавф < 36 – «ўртача», 36≤ ФСмол.хавф < 48 – «ўртачадан юқори», 48 ≤ ФСмол.хавф ≤ 60 – «юқори» хавфсизлик диапазонини белгилаш асосида такомиллаштириш чегараларини баҳолаш таклиф этилган;
тижорат банкларида кредит беришдан олдинги босқичда қарз олувчининг шахсини (КЙC), молиявий ҳолатини, гаров ҳужжатларини ва манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини текшириш тартиби ишлаб чиқилган;
тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлаш талаблари асосида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ  ва “Агробанк” АТБ жами активлари ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлашда комплаенс-назорат тизимидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлашда АМЛ/CФТ ва молиявий мониторинги ҳамда бошқа молиявий институтлар ва контрагентлар билан биргаликда “Санcтион” текширувини тадбиқ этиш таклифи Агробанк АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фаолиятларига жорий этилган. («Агробанк» АТБнинг 2025-йил 23-октябрдаги 04/02-06/407-сон ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2025-йил 05-ноябрдаги 07-04/26992/1-сон маълумотномалари). Натижада, Ўзсаноатқурилишбанк АТБда 2024 йил якуни билан жами активлар 12170,6 мрд.сўмга, соф фойда 113,8 млрд.сўмга ошган, даромадлар эса 5799,9 млрд.сўмга ошириш, Агробанк АТБда 2024 йил якуни билан жами активлар 12704,1 мрд.сўмга, яъни 19,04 фоизга етиш имкони берган. 
тижорат банклари молиявий хавфсизлигини ички ва ташқи муҳитлари интеграл баҳолаш шкаласи 12 ≤ ФСмол.хавф < 24 – «паст», 24 ≤ ФСмол.хавф < 36 – «ўртача», 36≤ ФСмол.хавф < 48 – «ўртачадан юқори», 48 ≤ ФСмол.хавф ≤ 60 – «юқори» хавфсизлик диапазонини белгилаш асосида такомиллаштириш чегараларини баҳолаш таклифи Агробанк АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фаолиятларига жорий этилган. («Агробанк» АТБнинг 2025-йил 23-октябрдаги 04/02-06/407-сон ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2025-йил 05-ноябрдаги 07-04/26992/1-сон маълумотномалари). Натижада, Ўзсаноатқурилишбанк АТБ ва Агробанк АТБларнинг  молиявий хавфсизлик даражаси баҳоланиб, молиявий барқарорлигига хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланган, уларни бартараф этиш бўйича комплаенс-назорат бўлимига тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган.
тижорат банкларида кредит беришдан олдинги босқичда қарз олувчининг шахсини (КЙC), молиявий ҳолатини, гаров ҳужжатларини ва манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини текшириш тартибини ишлаб чиқишга доир таклифи Агробанк АТБ фаолиятига жорий этилган. («Агробанк» АТБнинг 2025-йил 23-октябрдаги 04/02-06/407-сон маълумотномалари). Натижада, Агробанк АТБда 2025 йил 6 ойда 2024 йилга нисбатан муддати ўтган кредитлар ҳажмини 106 млрд.сўмга камайтиришга эришилган.
тижорат банклари молиявий хавфсизлигини та'минлаш талаблари асосида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ  ва “Агробанк” АТБ жами активлари ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи Агробанк АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фаолиятларига жорий этилган. («Агробанк» АТБнинг 2025-йил 23-октябрдаги 04/02-06/407-сон ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2025-йил 05-ноябрдаги 07-04/26992/1-сон маълумотномалари). Натижада, «Агробанк» АТБ  ҳамда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг 2024-2026-йиллар учун ривожланиш стратегиясига тузатишлар киритишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish