Абдуллаев Жамшид Джамиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Тиббий хизмат кўрсатиш бўйича айрим шартномавий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 - Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Yu313.
Илмий маслаҳатчи: Чориев Муроджон Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.14/2025.27.12.Yu.01.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, Сайдивалиева Хуршида Ходжиакбаровна, юридик фанлар доктори, доцент, профессор; Бабаев Джахонгир Исмаилбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади тиббий хизмат кўрсатиш бўйича айрим шартномавий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш боъйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фуқаролик ҳуқуқида тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни таъминлаш учун тиббий хизмат кўрсатиш шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш зарурати асослантириб берилган; 
ёрдамчи репродуктив технологиялар усуллари буюртмачи(бемор)нинг ихтиёрий розилик аризаси асосида ихтисослашган тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилиши фуқаролик ҳуқуқий жиҳатдан илмий асослантирилган;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқарма(лар)и раҳбарларининг тиббий хизмат кўрсатиш натижаларига оид ҳисоботи тегишли халқ депутатлари Кенгашида эшитилишини ва уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо беришни қонунчиликда белгилаш натижасида тиббий хизмат сифатини назорат қилиш зарурати асослантирилган; 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш ваколатининг киритилиши фуқароларнинг саломатлигига оид ҳуқуқларини самарали та'минлашга хизмат қилиши асослантирилган;
тирик донордан ўз аъзоси ёки тўқималарини олиш бепул ва нотариал тасдиқланган ёзма шаклдаги ихтиёрий розилиги асосида амалга оширилиши асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий хизмат кўрсатиш бўйича айрим шартномавий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фуқаролик ҳуқуқида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлик қоидаларини та'минлашга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-208-сонли фармонининг 2-банд 7-хатбошисида белгиланган вазифаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 24- октябрдаги 01-09/2281-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида тиббий хизмат кўрсатиш шартномалари доирасида оила қамровида соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлик қоидаларини тартибга солишга хизмат қилган. 
Фуқароларнинг ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш бўйича ихтиёрий розилик аризасининг таркибий қисмларини шакллантиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020-йил 14-январдаги 106-сон буйруғи) низомнинг 1-иловасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 9-июлдаги 05-15014-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши тиббий хизмат кўрсатиш шартномаларидан бири – ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллашда мазкур шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тиббий амалиётнинг ихтиёрийлик асосида амалга оширилишини таъминлашни назарда тутган.
Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо бериши, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал этишга, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, тиббиёт ва фармасевтика ходимларининг малакасини оширишга оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 4-октябрдаги ЎРҚ-870-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси 2024-йил 13-майдаги 04/2-10-1127-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шартномавий муносабатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан ҳисобот тарзида эшитилишини ва тиббий хизмат сифатини назорат қилинишини та'минлайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари доирасига бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш, улардан ҳамманинг баҳраманд бўла олишини та'минлаш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан та'минлашни такомиллаштириш хусусидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 20-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-815-сонли Қонуни 3-моддасига киритилган ўзгартиришлар (Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-модда бешинчи қисмига киритилган ўзгартиришлар)да ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2024-йил 30-сентябрдаги 01/қ-08-56-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши билан тиббий хизмат кўрсатиш бўйича айрим шартномавий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш, жумладан, даволашнинг замонавий тиббий шартномавий услубларидан фойдаланиш масаласини тартибга солишга хизмат қилган.
Тирик донордан ўз аъзосини ва (ёки) тўқималарини олишга бўлган розилигини ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма шаклдалиги, трансплантация қилиш учун олиш мумкинлиги тўғрисида мутахассис-шифокорларнинг тиббий хулосасига оид таклифи 2022-йил 11-майдаги “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги ЎРҚ-768-сонли қонунининг 12-моддаси 2-қисмида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси 2024-йил 30-июлдаги 25-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши трансплантация соҳасида тиббий хизмат кўрсатиш шартномасининг қонуний амалга оширилиши қоидаларини тартибга солишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish