Абдурасулов Жамшидбек Ахмад уғлининг
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарни қайта ташкил қилиш жараёнлари ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08. - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3295

Илмий раҳбар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01

Расмий оппонентлар: Аликулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Очилов Олмос Икром ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат университети. 

Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:
корхоналарни қайта ташкил этиш жараёнлари ҳисобини такомиллаштиришга оид  илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарни қайта ташкил этиш жараёнлари ҳисобининг обектлари, тамойиллари, тан олиш, баҳолаш, тақсимлаш, ворислик асосида ўтказиш ва молиявий ҳисоботда очиб бериш босқичларини ўзаро боғлиқликда қамраб олувчи яхлит модел ишлаб чиқилган;
корхоналарни қайта ташкил этиш жараёнларида активлар ва мажбуриятларни ҳаққоний қийматда баҳолаш натижасида юзага келадиган баҳолаш фарқларини бухгалтерия ҳисобида алоҳида акс эттириш мақсадида ишчи счётлар режасига 8540-“Қайта ташкил этиш бўйича баҳолаш натижаларини ҳисобга олувчи счётлар”, 8541-“Қайта ташкил этиш бўйича активларни баҳолаш натижаларини ҳисобга олувчи счётлар” ва 8542-“Қайта ташкил этиш бўйича пассивларни баҳолаш натижаларини ҳисобга олувчи счётлар”ни киритиш асосида қайта ташкил этишга оид ҳисоб ахборотларининг қамрови ва таҳлилий имкониятларини кенгайтириш асосланган;
қўшиб юбориш ва қўшиб олиш жараёнларида ҳисоб ахборотининг узлюксизлиги ва солиштирувчанлигини таъминлаш мақсадида қайта ташкил этилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳолатини, баҳоланган соф активларини, баҳолаш фарқларини, қадрсизланиш, камомадлар ва якуний молиявий натижаларини ҳуқуқий ворис ёки янги ташкил этилаётган корхонанинг ҳисобот кўрсаткичлари билан боғловчи “якунловчи ҳисобот – ворислик ҳисоботи – бошланғич (қайта тузилган) ҳисобот” услубий занжири ишлаб чиқилган;
бўлиш, ажратиб чиқариш ва ташкилий-ҳуқуқий мақомни ўзгартириш шаклларида активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал элементлари ва харажатларни ворис корхоналар ўртасида тақсимлаш ҳамда молиявий ҳисоботда акс эттиришда “ҳисоб обекти – тақсимлаш мезони – ворис субект – ҳисобот шакли” боғлиқлигига асосланган услубий ёндашув ишлаб чиқилиб, соф активлар, мулкдорлар улуши, шартномавий ворислик ва тегишли активлар билан боғлиқлик мезонлари асосида тақсимлаш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
корхоналарни қайта ташкил этиш жараёнлари ҳисобининг обектлари, тамойиллари, тан олиш, баҳолаш, тақсимлаш, ворислик асосида ўтказиш ва молиявий ҳисоботда очиб бериш босқичларини ўзаро боғлиқликда қамраб олувчи яхлит модел бўйича таклифи “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ва “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕ амалиётига жорий этилган (“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2026-йил 8-июндаги №148-сон,  “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕнинг 2026-йил 5-июндаги №44/01-673-сон маълумотномалари). Натижада,  қайта ташкил этиш жараёнларига оид обектларни бухгалтерия ҳисобида тизимли акс эттириш, уларни идентификациялаш, тан олиш, баҳолаш, тақсимлаш, ворислик асосида ўтказиш ва молиявий ҳисоботда очиб бериш имкониятини берган;
корхоналарни қайта ташкил этиш жараёнларида активлар ва мажбуриятларни ҳаққоний қийматда баҳолаш натижасида юзага келадиган баҳолаш фарқларини бухгалтерия ҳисобида алоҳида акс эттириш мақсадида ишчи счётлар режасига 8540-“Қайта ташкил этиш бўйича баҳолаш натижаларини ҳисобга олувчи счётлар”, 8541-“Қайта ташкил этиш бўйича активларни баҳолаш натижаларини ҳисобга олувчи счётлар” ва 8542-“Қайта ташкил этиш бўйича пассивларни баҳолаш натижаларини ҳисобга олувчи счётлар”ни киритиш асосида қайта ташкил этишга оид ҳисоб ахборотларининг қамрови ва таҳлилий имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифи “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ва “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕ амалиётига жорий этилган (“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2026-йил 8-июндаги №148-сон,  “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕнинг 2026-йил 5-июндаги №44/01-673-сон маълумотномалари). Натижада, баҳолаш фарқларини тавсия этилган счётлар орқали алоҳида акс эттириш, ушбу счётларнинг бухгалтерия ҳисобининг бошқа счётлари билан корреспонденсияланиш тартибини белгилаш ҳамда баҳолаш натижалари бўйича аналитик ахборотларни шакллантириш имкониятини кенгайтирган; 
қўшиб юбориш ва қўшиб олиш жараёнларида ҳисоб ахборотининг узлюксизлиги ва солиштирувчанлигини таъминлаш мақсадида қайта ташкил этилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳолатини, баҳоланган соф активларини, баҳолаш фарқларини, қадрсизланиш, камомадлар ва якуний молиявий натижаларини ҳуқуқий ворис ёки янги ташкил этилаётган корхонанинг ҳисобот кўрсаткичлари билан боғловчи “якунловчи ҳисобот – ворислик ҳисоботи – бошланғич (қайта тузилган) ҳисобот” услубий занжири бўйича таклифи  “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ва “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕ амалиётига жорий этилган (“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2026-йил 8-июндаги №148-сон, “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕнинг 2026-йил 5-июндаги №44/01-673-сон маълумотномалари). Натижада, қўшиб юбориш жараёнида инвентаризация ўтказиш, активлар ва мажбуриятларни баҳолаш, баҳолаш фарқларини акс эттириш, баҳоланган соф активлар ва якуний молиявий натижани аниқлаш, тугатиш балансини тузиш ҳамда янги ташкил этилаётган корхонанинг бошланғич молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини шакллантиришни қамраб олувчи олти босқичли амалий алгоритм ва блок-схемани ҳисоб сиёсати доирасида қўллашга хизмат қилган;
бўлиш, ажратиб чиқариш ва ташкилий-ҳуқуқий мақомни ўзгартириш жараёнларида активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитал элементларини ворис корхоналар ўртасида тақсимлаш учун “ҳисоб обекти – тақсимлаш мезони – ворис субект – ҳисобот шакли” боғлиқлиги асосида тақсимлаш қайдномаси, ворис корхоналар кесимида бошланғич баланс шакллари, тақсимланган обектларни қабул қилиш-ўтказиш далолатномалари ҳамда бухгалтерия ёзувлари бўйича таклифи “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ва “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕ амалиётига жорий этилган (“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2026-йил 8-июндаги №148-сон, “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ Самарқанд МГҚЕнинг 2026-йил 5-июндаги №44/01-673-сон маълумотномалари). Натижада, активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, қайта ташкил этиш харажатлари, камомад, нобудгарчилик ва қадрсизланиш суммаларини ворис корхоналар ўртасида тақсимлаш, уларни тугатиш, тақсимлаш ва бошланғич балансларда акс эттиришга имконият берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish