Калонов Шоҳижаҳон Нормахмад ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бюджет ташкилотларида молиявий натижалар ҳисобини такомиллаштириш (Давлат олий таълим ташкилотлари мисолида)”; 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4166
Илмий раҳбар: Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05.
Расмий оппонентлар: Хожаев Азизхон Саидалохонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет ташкилотларида молиявий натижалар ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари тушумини ҳар бир тури бўйича 520 151 – “Ўқитишнинг тўлов-контрактдан тушумлар”, 520 152 – “Қўшма таълим дастури бўйича тўлов-контрактдан тушумлар”, 520 153 – “Талабаларни академик қарздорлик фанларидан қайта ўқитиш бўйича тушумлар” ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф этилган;
олий таълим муассасасида тўлов-контракт шаклида ўқитиш харажатларини 
730 100 – “Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730 200 – “Қўшма таълим дастури бўйича тўлов-контрактдан тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730 300 – “Талабаларни академик қарздорлик фанларидан қайта ўқитишдан тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида молиявий натижаларни тушумларнинг тури бўйича ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида 983 100 – “Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича молиявий натижалар”, 983 200 – “Қўшма таълим дастури тўлов-контракт шакли бўйича молиявий натижалар”, 983 300 – “Талабаларни академик қарздорлик фанларини қайта ўқитишдан олинган молиявий натижалар” ишчи счётларидан фойдаланиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида бошқарув мақсадида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижалари таркибида “Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича молиявий натижалар”, “Қўшма таълим дастури тўлов-контракт шакли бўйича молиявий натижалар” ҳамда “Талабаларни академик қарздорлик фанларини қайта ўқитишдан олинган молиявий натижалар”ни алоҳида сатрларда акс эттириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет ташкилотларида молиявий натижалар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари тушумини ҳар бир тури бўйича 520 151 – “Ўқитишнинг тўлов-контрактдан тушумлар”, 520 152 – “Қўшма таълим дастури бўйича тўлов-контрактдан тушумлар”, 520 153 – “Талабаларни академик қарздорлик фанларидан қайта ўқитиш бўйича тушумлар” ишчи счётларида ҳисобга олиш таклифи Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-январдаги 02/01-01-15-сон, Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 17-декабрдаги 
5133/06-1-сон ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг 2024-йил 11-декабрдаги 02-07-1790/05-сон маълумотномалари). Таклифнинг жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари тушумининг турлари тўғрисида таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш, даромадларни прогнозлаштириш юзасидан самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган; 
олий таълим муассасасида тўлов-контракт шаклида ўқитиш харажатларини ўқитишнинг ҳар бир тури, йўналиши бўйича аналитик ишчи счётларида юритиш бўйича берилган таклиф Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-январдаги 02/01-01-15-сон, Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 17-декабрдаги 5133/06-1-сон ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг 2024-йил 11-декабрдаги 02-07-1790/05-сон маълумотномалари). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида олий таълим ташкилоти харажатларини даромад манбаалари кесимида ҳисобга олиш ва молиявий натижаларни шакллантириш аниқлигини ортишига, бошқарув қарорлари қабул қилиш сифати яхшиланишига, хизмат турлари бўйича рентабелликни ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш имкониятларини яхшилашга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида молиявий натижаларни тушумларни тури бўйича ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида тегишли тегишли  ишчи счётлардан фойдаланиш бўйича берилган тавсия Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-январдаги 02/01-01-15-сон, Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 17-декабрдаги 5133/06-1-сон ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг 2024-йил 11-декабрдаги 02-07-1790/05-сон маълумотномалари). Мазкур тавсиядан фойдаланиш натижасида молиявий натижаларни фаолият турлари кесимида аниқлаш имкониятини яратиб, таълим хизматларининг иқтисодий самарадорлиги баҳолаш, стратегик бошқарув қарорларининг сифати ошириш, даромад марказлари бўйича мониторинг тизимини шакллантириш, бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ошириш имкониятларини яхшилаган;
олий таълим муассасалари бошқарувида фойдаланиладиган сегментар ишки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг намунавий шакли бўйича берилган тавсия Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-январдаги 02/01-01-15-сон, Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 17-декабрдаги 5133/06-1-сон ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг 2024-йил 11-декабрдаги 02-07-1790/05-сон маълумотномалари). Мазкур тавсияни жорий этилиши таълим хизматлари бўйича сегментар таҳлилни амалга ошириш ва ресурсларни самарали тақсимлаш имкониятлари яхшиланган, шунингдек, даромад марказлари бўйича бошқарув назорати кучайтиришга, зарар келтираётган йўналишларни аниқлашга, молиявий мустақиллик даражасини баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish