Намозов Жўрабек Абдуазизовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зарафшон минтақаси суғориладиган ерларидан фойдаланишнинг иқтисодий географик хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Gr81.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Лутфулло Зиёдуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори, доцент; Алимкулов Нусратулла Рахмонкулович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон минтақаси суғориладиган ерларининг ҳудудий тафовутлари ва ривожланиш тенденсиялари асосида улардан самарали фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон иқтисодий раёнида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи табиий, гидрологик ва экологик-антропоген омиллар, жумладан ёғингарчилик, дарё оқими, ер ости сувлари сатҳи, буғланиш, намлик, сув минераллашуви ҳамда мелиоратив-экологик босим кўрсаткичлари тизимли баҳоланиб, уларнинг ҳосилдорлик ва ҳудудий самарадорликка таъсирини аниқлашга қаратилган илмий-услубий ёндашув такомиллаштирилган;
иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик шароитида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи иқтисодий ва ижтимоий омиллар эксперт баҳолаш усули асосида тизимлаштирилиб, уларнинг Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда туманлар кесимидаги тафовутлари аниқланган;
Зарафшон иқтисодий раёни суғориладиган ерлари миқдори ҳамда сув ресурслари билан таъминланганлик даражасидаги ўзгаришлар АРИМА ва САРИМА моделлари асосида 2030-йилгача прогноз қилинган ҳамда ҳудудий режалаштириш ва сув тежовчи бошқарув чораларини асослашга қаратилган мавжуд илмий-амалий мезонлар такомиллаштирилган;
минтақадаги суғориладиган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 10 та индикатор асосида интеграл ҳамда кўп омилли қиёсий баҳолаш ёндашуви такомиллаштирилиб, иқтисодий географик раёнлаштирилган ва  ҳудудий самарадорлик даражаси бўйича гуруҳлаш мезонлари асосланган;
ландсат сунъий йўлдош маълумотлари, НДВИ кўрсаткичлари, ГАТ технологиялари ва Гоогле Эартҳ Энгине платформаси асосида 1990–2025-йилларда Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги суғориладиган экин майдонларининг тадрижий ўзгаришлари баҳоланган ва уларга таъсир этувчи асосий омиллар аниқланган;
Зарафшон иқтисодий раёни суғориладиган ерларининг геоахборот маълумотлар базаси шакллантирилиб, ер мониторинги, қишлоқ хўжалиги экинларини ҳудудий режалаштириш ва тематик картографик таъминотни амалга оширишга хизмат қилувчи серияли ҳамда кўп масштабли тематик карталар АрcГИС Про дастури асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган ерлар салоҳияти ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг комплекс иқтисодий географик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Зарафшон иқтисодий раёнида суғориладиган ерлардан фойдаланишга таъсир этувчи гидрологик омиллар, жумладан ёғингарчилик, дарё оқими, ер ости сувлари, буғланиш ва намликнинг таъсир даражаси, шунингдек қишлоқ хўжалигида етиштириладиган маҳсулотлар ҳосилдорлигини оширишнинг табиий-хўжалик хусусиятлари (сувнинг минераллашув даражаси, заҳираси, тақсимоти ва сув сарфи) бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ёндашувлар “Иқлимшунослик ва гидрология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, гувоҳнома № 761608). Бунинг натижасида талабаларда суғориладиган ерлар билан таъминланганлик ҳамда улардан фойдаланишдаги минтақавий фарқларни таҳлил қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш имкониятини берган;
иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик шароитида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи иқтисодий ва ижтимоий омилларнинг эксперт усули асосида баҳоланиши ҳамда уларнинг ҳудудий фарқлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалардан “Нурафшон” телеканалида 2025-йил 3-декабрда эфирга узатилган “Завқли кун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 21-январдаги 02-04-7-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-июндаги ПҚ-233-сон қарорида белгиланган агроекотизимларни иқлим ўзгаришига мослаштиришга доир вазифаларнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиш имкониятини берган;
Зарафшон иқтисодий раёни суғориладиган ерлари майдони ҳамда ҳудудларнинг сув ресурслари билан таъминланганлик даражасидаги миқдорий ўзгаришларнинг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти амалиётида фойдаланилган (2026-йил 18-февралдаги 41-01/11-742-сон маълумотнома). Натижада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ривожланиш даражаси ва улар фаолиятидаги асосий тенденсияларнинг таркибий ўзгаришларини комплекс ҳамда ҳудудий баҳолаш имкониятини берган;
кўп омилли Пеарсон корреляция усули ва эконометрик моделлаштириш асосида 10 та индикатор бўйича аниқланган суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигининг паст, ўрта ва юқори даражалари “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти амалиётида қўлланилган (2026-йил 18-февралдаги 41-01/11-742-сон маълумотнома). Натижада ҳудудларда суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омилларни кўп омилли таҳлил қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини берган;
ландсат сунъий йўлдош маълумотлари, ГАТ технологиялари ва Гоогле Эартҳ Энгине платформаси асосида 1990–2025-йилларда Зарафшон иқтисодий раёни суғориладиган экин ерлари майдонининг тадрижий ўзгаришлари ҳамда унга таъсир этувчи омиллар юзасидан олинган натижалардан “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти амалиётида фойдаланилган (2026-йил 18-февралдаги 41-01/11-742-сон маълумотнома). Натижада Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида суғориладиган экин ерларидан фойдаланишга таъсир этувчи узоқ йиллик муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имкониятини берган;
Зарафшон иқтисодий раёни суғориладиган ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларнинг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш асосида яратилган, минтақанинг суғориладиган ерлар билан таъминланганлик даражаси, улардан фойдаланиш кўрсаткичлари, суғориладиган ерларнинг тадрижий ўзгаришлари ҳамда ер ва сув ресурсларининг прогноз параметрларини акс эттирувчи карталар Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (2026-йил 4-февралдаги 03/08-1039-сон маълумотнома). Натижада минтақа вилоятлари ҳудудида суғориладиган ерларни сифат даражасига кўра гуруҳлаштириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish