Жўраева Дилафрўз Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш” 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8932
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Элмуратова Дилрабо Мухамматовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05
Расмий оппонентлар: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Исхакова Мавлюда Рахмановна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ёш ва психологик хусусиятларини интелектуал ривожланиш даражасига мос таълимий мақсадларини белгилаш, дидактик мазмунни тахлилий, танқидий, ижодий фикрлашга ёʼналтирилган замонавий воситалар ва технологияларга интеграциялаш, когнитив-интегратив компонентларини синергетик мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш модели компонентлар такриби ва мазмунини когнитив-интегратив, креатив-конструкторлик, тадқиқотчилик-экспериментал компонентларга синергетик алоқадорлигини таъминлаш ва билиш жараёнларини ривожлантиришнинг дифференциал, интегратив, инновацион ва компетенциявий ёндашувларига мослаштирилган тамойилларни интеграциялаш, ҳамкорлик (коллаборатив), тармоқ технологияларга асосланган муҳитга уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш методикаси таълим мазмунини болаларнинг тахлилий, мантиқий ва креатив фикрлаш фаоллига конвергентлаштириш, СТЕАМ соҳаларининг конвергенциясига асосланган интеллектуал қобилиятларни ривожлантирувчи когнитив-интегратив топшириқларни жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги интегратив таълим муҳитини фасилитацион стратегияларга мос топшириқлар билан бойитиш, интеллектуал ривожланиш индикаторларини ўз-ўзини бошқариш, когнитив, креатив мезонларга мувофиқлигини имплементациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ёш ва психологик хусусиятларини интелектуал ривожланиш даражасига мос таълимий мақсадларини белгилаш, дидактик мазмунни тахлилий, танқидий, ижодий фикрлашга ёʼналтирилган замонавий воситалар ва технологияларга интеграциялаш, когнитив-интегратив компонентларини синергетик мувофиқлаштиришга оид таклифлар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Миллий педагогика университети 2025-йил 31-июл 22-11-389/22-сон). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш модели компонентлар такриби ва мазмунини когнитив-интегратив, креатив-конструкторлик, тадқиқотчилик-экспериментал компонентларга синергетик алоқадорлигини таъминлаш ва билиш жараёнларини ривожлантиришнинг дифференциал, интегратив, инновацион ва компетенциявий ёндашувларига мослаштирилган тамойилларни интеграциялаш, ҳамкорлик (коллаборатив), тармоқ технологияларга асосланган муҳитга уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Миллий педагогика университети 2025-йил 31-июл 22-11-389/22-сон). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида СТЕАМ технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш методикаси таълим мазмунини болаларнинг тахлилий, мантиқий ва креатив фикрлаш фаоллига конвергентлаштириш, СТЕАМ соҳаларининг конвергенциясига асосланган интеллектуал қобилиятларни ривожлантирувчи когнитив-интегратив топшириқларни жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Миллий педагогика университети 2025-йил 31-июл 22-11-389/22-сон). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятлари дидактик муҳитда СТЕАМ технологияси асосида ривожлантирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни СТЕАМ технологияси асосида интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги интегратив таълим муҳитини фасилитацион стратегияларга мос топшириқлар билан бойитиш, интеллектуал ривожланиш индикаторларини ўз-ўзини бошқариш, когнитив, креатив мезонларга мувофиқлигини имплементациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Миллий педагогика университети 2025-йил 31-июл 22-11-389/22-сон). Натижада, мактабгача таълим ташкилотида таълим сифатини ошишига хизмат қилган.