Исмоилова Феруза Кубаймуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари бозорида интеграцион жараёнлар ривожланишининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4924
Илмий раҳбар: Бабаназарова Севара Абдиназаровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Мухитдинов Шохижаҳон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Очилова Наргиза Акрамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида таълим хизматлари бозорида интеграцион жараёнларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида интеграцияни ривожлантириш жараёни таълим соҳасида сиёсатнинг устувор йўналишлари ва даражасини белгилайдиган глобал ҳамкорликни ўрнатиш, олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини уйғунлаштириш, олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда олий таълимнинг ўзгарувчан ролини акс эттирувчи бошқарув тизимини шаклланти-ришнинг ташқи ва ички омилларига гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида интеграцион жараёнлар самарадорлиги даражасини интеграл баҳолаш усули олий таълим муассасасида интеграцион жараёнлар самарадорлиги кўрсаткичини паст (0,001≤ Иис <0,333), ўрта (0,334≤ Иис <0,666) ва юқори (0, 667 ≤ Иис <1,000) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда интеграцион жараёнлар ривожланишининг ҳар бир тоифаси бўйича олий таълим муассасалари мослашувчан мобиллиги, ички имкониятлари ва ҳамкорлик даражасига кўра тизимлаштириш асосида такомилаштирилган;
олий тизимида ҳамкорликнинг мослашувчан усулларини жорий қилиш, халқаро сифат стандартлари талабларига жавоб берадиган олий таълим фаолиятини ташкил этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг вертикал ва горизантал ҳамкорлигини ривожлантириш орқали таълим сифатини яхшилаш ҳамда меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашга йўналтирилган интеграцияни амалга оширишнинг консептуал модели ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида таълим хизматлари бозорининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида битирувчилар рақобатбардошлиги даражаси динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим хизматлари бозорида интеграцион жараёнлар ривожланишининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим тизимида интеграцияни ривожлантириш жараёни таълим соҳасида сиёсатнинг устувор йўналишлари ва даражасини белгилайдиган глобал ҳамкорликни ўрнатиш, олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини уйғунлаштириш, олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда олий таълимнинг ўзгарувчан ролини акс эттирувчи бошқарув тизимини шакллантиришнинг ташқи ва ички омилларига гуруҳлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2026-2027 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 03-июндаги 02-02/4967-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш оилй таълим муассасаларида интеграцион жараёнлар ривожланишига таъсир этувчи ташқи ва ички омилларни гуруҳлаш асосида олий таълим тизимини барқарор ривожлантириш муаммоларини ҳал қилиш инструментларини қўллаш имконини берган.
олий таълим тизимида интеграцион жараёнлар самарадорлиги даражасини интеграл баҳолаш усулини олий таълим муассасасида интеграцион жараёнлар самарадорлиги кўрсаткичини паст (0,001≤ Иис <0,333), ўрта (0,334≤ Иис <0,666) ва юқори (0, 667 ≤ Иис <1,000) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда интеграцион жараёнлар ривожланишининг ҳар бир тоифаси бўйича олий таълим муассасалари мослашувчан мобиллиги, ички имкониятлари ва ҳамкорлик даражасига кўра тизимлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2026-2027 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 03-июндаги 02-02/4967-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш олий таълим тизимида интеграцион жараёнлар самарадорлиги даражасини тоифаларга гуруҳлаш асосида уларнинг рақобат устунлигини таъминлаш йўналишларини аниқлаш ва хизматларнинг бозор сиғимини кенгайтириш бўйича бошқарув қарорлари оптималлигига эришишга муайян даражада хизмат қилган;
олий тизимида ҳамкорликнинг мослашувчан усулларини жорий қилиш, халқаро сифат стандартлари талабларига жавоб берадиган олий таълим фаолиятини ташкил этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг вертикал ва горизантал ҳамкорлигини ривожлантириш орқали таълим сифатини яхшилаш ҳамда меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашга йўналтирилган интеграцияни амалга оширишнинг консептуал модели Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2026-2027 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 03-июндаги 02-02/4967-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ОТМларда инновацион фаолиятни ривожлантириш, таълим сифатини яхшилаш ва меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашни таъминлаш орқали уларнинг рақобат устунлигини таъминлаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасида таълим хизматлари бозорининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида битирувчилар рақобатбардошлиги даражаси динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2026-2027 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 03-июндаги 02-02/4967-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, олий таълим муассасалари битирувчиларининг рақобатбардошлиги даражасини 91,3 %га ошириш имконини беради.