Бозорова Мадина Рахмат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада билим ва компетенсияларни шакллантириш тизими самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий механизмлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Илмий раҳбар: Жуманазаров Кодиржон Саляевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доценти.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Иқтисодиёт ва педагогика университети профессори, и.ф.д. Мухитдинов Худоёр Суюнович;
Қарши давлат университети доценти, и.ф.ф.д. (PhD) Исматуллаев Жасур Анварович
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Диссертация тадқиқотининг мақсади минтақада билим ва компетенсияларни шакллантириш тизими самарадорлигини баҳолашни иқтисодий механизмлари бўйича назарий таҳлил қилиш, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада билим ва компетенсияларни шакллантиришда ташкилий-иқтисодий механизмларини баҳолашнинг назарий-услубий модели асосида К - билим ва компетенсиялар индекси, С - ижтимоий самарадорлик индекси, И - инновацион фаолият индекси, М - молиявий таъминот индекси, Р - рақобатбардошлик индекси ва уларни умумлаштирувчи СЕИ интеграл самарадорлик индекси таклиф этилган; 
минтақада билим ва компетенсиялар тизими самарадорлигини баҳолаш ва унинг рақобатбардошликка таъсирини аниқлашнинг интеграллашган модели таклиф этилиб, у   ҲC = ф(Д, И, К, C) кўринишида ифодаланиб, натижада компонентлар асосида билимлар иқтисодиётининг комплекс кўрсаткичи (БИКК)нинг асосий омиллари эканлиги илмий жиҳатдан асосланди; 
билим ва компетенсияларни шакллантириш тизимида пуллик таълим хизматлари нархини белгилашнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилган бўлиб, унда тўлиқ харажат, маржинал харажат, рентабеллик, бозор баҳоси ва мақсадли фойдани таъминлаш усуллари қиёсий баҳоланган ҳамда таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи нарх шакллантириш механизми асосланган; 
Қашқадарё вилоятида билим ва компетенсияларни оширишга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2025-2030 йилларга мўлжалланган ҳудуддаги ОТМларда талим харажатларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. минтақада билим ва компетенсияларни шакллантириш тизими самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий механизмлари асосини ахборот ва эмпирик бошқарув соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар ва мутахассисларнинг илмий ва амалиётга ёʻналтирилган таклифлар асосида:
минтақада билим ва компетенсиялар тизими самарадорлигини баҳолаш ва унинг рақобатбардошликка таъсирини аниқлашнинг интеграллашган модели таклиф этилиб, у   ҲC = ф(Д, И, К, C) кўринишида ифодаланиб, натижада компонентлар асосида билимлар иқтисодиётининг комплекс кўрсаткичи (БИКК)нинг асосий омиллари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал  18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 05-июн 09-11/6712-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида вилоятда инсон капитали сифатини ошириш, рақамли ва касбий компетенсияларни ривожлантириш ҳамда таълим муассасалари фаолиятини ҳудудий иқтисодиёт эҳтиёжларига мослаштиришга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун амалий баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
минтақада билим ва компетенсиялар тизими самарадорлигини баҳолаш ва унинг рақобатбардошликка таъсирини аниқлашнинг интеграллашган модели таклиф этилиб, у   ҲC = ф(Д, И, К, C) кўринишида ифодаланиб, натижада компонентлар асосида билимлар иқтисодиётининг комплекс кўрсаткичи (БИКК)нинг асосий омиллари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал  18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 05-июн 09-11/6712-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида минтақада инсон капитали сифатини ошириш, рақамли ва касбий компетенсияларни ривожлантириш ҳамда таълим муассасалари фаолиятини ҳудудий иқтисодиёт эҳтиёжларига мослаштиришга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун амалий баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
билим ва компетенсияларни шакллантириш тизимида пуллик таълим хизматлари нархини белгилашнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилган бўлиб, унда тўлиқ харажат, маржинал харажат, рентабеллик, бозор баҳоси ва мақсадли фойдани таъминлаш усуллари қиёсий баҳоланган ҳамда таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи нарх шакллантириш механизми бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал  18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 05-июн 09-11/6712-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида пуллик таълим хизматлари нархини белгилашда харажатлар, рентабеллик, бозор талаби ва таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини ҳисобга олишга асосланган амалий ёндашув ишлаб чиқилиб, ундан таълим хизматлари бозорида иқтисодий самарадорликни оширишда фойдаланиш имконияти очиб берилган;
Қашқадарё вилоятида билим ва компетенсияларни оширишга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2025-2030 йилларга мўлжалланган ОТМларда талим харажатларининг прогноз параметрлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал  18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 05-июн 09-11/6712-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида вилоятида 2025-2030-йилларда олий таълим харажатларини режалаштириш, кадрлар тайёрлаш жараёнини молиявий жиҳатдан мувофиқлаштириш ҳамда билим ва компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш учун прогноз кўрсаткичлари амалий асос сифатида тавсия этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish