Cао Гангнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
“Ташқи савдони ривожлантиришда ҳудудлар салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг устувор йоъналишлари (ххр нинг синсзиян ва оъзбекистоннинг тошкент шаҳри мисолида)”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt3586
Илмий раҳбар: Умаров Абдуваҳоб Турсуновичи қтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10.
Расмий оппонентлар: Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бекмурадов Нурали Холматович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудлар ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шинжон-Уйғур автоном раёни ва Тошкент шаҳрини икки ядроли ўсиш марказлари сифатида шакллантириш ҳамда Хитой ва Ўзбекистоннинг учинчи томон шаҳарлари ёки ҳудудларини жалб этиш орқали очиқ “2+Х” ҳамкорлик моделини яратиш ғоясига асосланган бўлиб, бу ҳудудий тўсиқларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш омилларининг трансчегаравий эркин ҳаракати ва оптимал тақсимланишини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш ҳамда бозор кўламини кенгайтириш, миқёс самарадорлигига эришиш ва икки томонлама иқтисодий-савдо ҳамкорлигининг диверсификациялашган ҳамда барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.
Шинжон ва Тошкент ўртасидаги савдо ўсиш тенденсияларини прогнозлашга асосланган бўлиб, бунда Шинжон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо статистикаси қайта ишланиб, Тошкент ҳамда Шинжоннинг импорт-экспорт маълумотлари тизимлаштирилган ва маълумотлар тақсимоти хусусиятларига мос келувчи дата фиттинг усули орқали келгусидаги савдо ривожланиш тенденсиялари илмий асосда баҳоланган.
Ҳудудий иқтисодий интеграцияни баҳолаш тизимини шакллантиришга асосланган бўлиб, умумий иқтисодий ривожланиш, саноат базаси, логистика ривожи, савдо тараққиёти ва инновацион салоҳият каби бешта бирламчи кўрсаткич ҳамда 20 та иккиламчи кўрсаткичлардан иборат тизим яратилган ва энтропй wеигҳт усули ёрдамида 2011 - 2025 йилларда Шинжон ва Ўзбекистон ўртасидаги интеграция даражаси баҳоланган.
Шинжон ва Тошкент ўртасида комплекс иқтисодий-савдо ҳамкорлигини ривожлантириш механизмини шакллантиришга асосланган бўлиб, трансмиллий ҳудудий ҳамкорлик тажрибаларини умумлаштириш орқали икки томонлама иқтисодий-савдо муносабатларини чуқурлаштиришнинг мақсадлари, асосий кафолатлари, устувор йўналишлари ҳамда амалга ошириш стратегиялари белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташқи савдони ривожлантиришда ҳудудлар салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг устувор йоъналишлари бўйича диссертация ишида олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқариш модели такомиллаштирилиб, иқтисодий ўсиш ва ҳудудий иқтисодий ҳамкорликнинг назарий ҳамда амалий жиҳатларига оид илмий ёндашувлар ишлаб чиқилган. Мазкур ёндашувлар Хитой, Мўғулистон ,Ўзбекистон иқтисодий коридори бўйича тадқиқотлар учун ҳамкорликдаги инновацион марказ ҳамда Ички Мўғулистон автоном раёни совуқ занжир саноати ассоциацияси томонидан қабул қилиниб, амалиётга жорий этилган.
Шунингдек, ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон савдо - саноат палатаси томонидан ҳам кўриб чиқилиб, амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (“Ўзбекистон савдо - саноат палатаси”нинг 2025-йил 22-августдаги 06-05-33-9486-сонли маълумотномаси асосида), бу эса унинг амалий аҳамияти ва қўлланилиш имкониятлари юқори эканлигини тасдиқлайди.
Шинжон ва Ўзбекистон ўртасидаги, шунингдек Тошкент ва Хитой ўртасидаги савдо тенденсиялари прогноз қилинган бўлиб, Тошкент ва Шинжон ўртасида сезиларли савдо салоҳияти мавжудлиги аниқланган. Олинган прогноз натижалари ва илмий хулосалар Ички Мўғулистон автоном раёни совуқ занжир логистика саноати ассоциацияси томонидан амалиётда қўлланилган.
Шунингдек, мазкур натижалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам кўриб чиқилиб, амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг 2025-йил 22-августдаги 06-05-33-9486-сонли маълумотномаси асосида), бу эса ишлаб чиқилган ёндашувларнинг амалий аҳамияти ва иқтисодий прогнозлашдаги самарадорлигини тасдиқлайди.
5 та бирламчи ва 20 та иккиламчи кўрсаткичлардан иборат ҳудудий иқтисодий интеграцияни баҳолаш индекси тизими ишлаб чиқилди ҳамда 2011 - 2025-йиллар оралиғида Шинжон ва Ўзбекистон ўртасидаги интеграция даражаси энтропй wеигҳт усули асосида комплекс таҳлил қилинди. Олинган натижалар минтақалараро иқтисодий интеграция жараёнининг вақт бўйича ўзгаришларини чуқур ўрганиш, унинг асосий омилларини ажратиб кўрсатиш ва улар ўртасидаги боғлиқлик даражасини баҳолаш имконини берди.
Ушбу ёндашув Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан кўриб чиқилиб, амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг 2025-йил 22-августдаги 06-05-33-9486-сонли маълумотномаси асосида), бу эса ишлаб чиқилган методиканинг амалиёт учун фойдали эканини ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида ишончли илмий асос бўлиб хизмат қилишини тасдиқлайди.
Трансмиллий ҳудудий ҳамкорлик тажрибаларини тизимли ўрганиш асосида Тошкент ва Шинжон ўртасидаги иқтисодий-савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган комплекс консептуал асос ишлаб чиқилди. Мазкур ёндашув ҳамкорликнинг стратегик мақсадларини аниқ белгилаш, уни амалга оширишни таъминловчи институционал-иқтисодий кафолатлар тизимини шакллантириш, устувор йўналишларни илмий асосда ажратиш ҳамда узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини комплекс тарзда ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Ушбу илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан кўриб чиқилиб, амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг 2025-йил 22-августдаги 06-05-33-9486-сонли маълумотномаси асосида), бу эса ишлаб чиқилган консептуал асоснинг амалий аҳамиятга эга эканини ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жараёнида самарали методологик инструмент сифатида хизмат қилишини тасдиқлайди.