Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳақназарова Нилуфар Қуранбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): «Олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш жараёнларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига мос прогноз қилиш методологиясини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).   
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped95.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлиги ҳузуридаги  Бош илмий-методик маркази.
Илмий раҳбар:   Бегимкулов Узокбой  Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.03/30.12.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Иқромжон Ғуламжонович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Эгамбердиева Нодира Мелибоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиёт соҳалари ва минтақаларнинг инновацион ривожланиш истиқболлари асосида олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш жараёнини прогнозлашнинг асосий методологик тамойиллари, қоидаларини илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида иқтисодиёт соҳалари ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини илмий асослаш ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишларини аниқлашга хизмат қилувчи форсайт марказларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шароитлари ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида  иқтисодиёт соҳалари ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантиришнинг педагогик механизмлари такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар узвий боғлиқлигини таъминлашга хизмат қилувчи “Университет 3.0” концепциясини амалга ошириш бўйича прогнозлаш методик тизими модели ишлаб чиқилган;
олий маълумотли кадрлар тайёрлашни прогнозлашнинг ахборот-методик таъминотини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш жараёнларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига мос прогноз қилиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
олий таълим муассасаларида худудлар ва соҳаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини илмий асослаш ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишларини аниқлашга хизмат қилувчи форсайт марказларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шароитларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019  йил 30 августдаги  788-сонли буйруғи билан тасдиқланган олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари йўналишлари ўқув режалари ва малака талабларига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 октябрдаги 89-02-2723-сон маълумотномаси). Натижалар олий таълим тизимида кадрларни тайёрлашни ривожлантиришда ўз-ўзини таъминлашнинг манбаларини ва ресурсларини кенгайтириш учун тамойилларни шакллантиришга хизмат қилган;
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантиришнинг педагогик механизмларини  такомиллаштириш бўйича тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил  27 мартдаги  247-сонли буйруғи билан тасдиқланган  қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаларидаги “Педагогик маҳорат ва компетентлик” модули мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 октябрдаги 89-02-2723-сон маълумотномаси). Натижалар инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар узвий боғлиқлигини таъминлашга хизмат қилувчи “Университет 3.0” концепциясини амалга ошириш бўйича прогнозлаштириш методик тизими моделидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019  йил  30 августдаги  788-сонли буйруғи билан тасдиқланган олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув режасидаги “Таълим тизими менежменти” ҳамда “Университет 3.0 модели ва таълим сифатини таъминлаш масалалари” модулларининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 октябрдаги 89-02-2723-сон маълумотномаси). Натижалар олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашни прогноз қилишнинг асосий методологик тамойиллари, қоидаларини аниқлашга ва асослашга хизмат қилган;
олий маълумотли кадрлар тайёрлашни прогнозлашнинг ахборот-методик таъминотини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялардан  Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги  788-сонли буйруғи билан тасдиқланган  қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режасидаги “Педагогнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш” ҳамда “Таълим менежерининг инновацион компетентлиги” модуллари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 октябрдаги 89-02-2723-сон маълумотномаси). Натижалар олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш жараёнини прогноз қилишни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish