Асроров Азизбек Исомиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банкларида кичик бизнес субектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt4419
Илмий раҳбар: Ражабов Шерзод Умирзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилобар Исомжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Фозилжонов Иброхимжон Сотволдихўжа ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида кичик бизнес субектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкнинг доимий мижозлари учун махсус кредитлаш шартларини жорий этиш орқали фоиз ставкаларини пасайтириш ва кредитлаш лимитларини ошириш, кредитларни қайта тузиш ва вақтинчалик молиявий қийинчиликлар юзага келган вақтда кредит таътилини тақдим этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тижорат банклари томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб кичик бизнес фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун бозор ставкасида 500 млн. сўмгача бўлган миқдорида кредитлар ажратиш механизмини жорий этиш таклифи асослаб берилган; 
тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар ҳажмининг ўсиши ҳолатини авторегрессив тақсимланган лаг (АРДЛ) модели асосида 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийлари таклиф этилган;
банк мижозларининг молиявий салоҳиятини реал вақтда баҳолаш, рискларни бошқариш ҳамда таъминоциз кредитлаш имкониятларини кенгайтириш орқали кичик бизнес субектларини пул оқими модели асосида кредитлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида кичик бизнес субʼнетларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
банкнинг доимий мижозлари учун махсус кредитлаш шартларини жорий этиш орқали фоиз ставкаларини пасайтириш ва кредитлаш лимитларини ошириш, кредитларни қайта тузиш ва вақтинчалик молиявий қийинчиликлар юзага келган вақтда кредит таътилини тақдим этишга доир таклифи АТБ Бизнесни ривожлантириш банки фаолиятига жорий этилган” (АТБ Бизнесни ривожлантириш банкининг 2025-йилдаги маълумотномаси). Натижада, доимий ва ишончли мижозларга лимитларни ошириш орқали банкнинг кредит операциялари фаоллаши ва операцион даромадлар кўпайишига хизмат қилган, ҳамда истиқболда вақтинчалик молиявий қийинчиликка дуч келган мижозларга “кредит таътили” бериш орқали кичик ва ўрта бизнес сегментидаги мижозлар сони 76%га ошиб, 107 мингтага етган;
тижорат банклари томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб кичик бизнес фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун бозор ставкасида 500 млн. сўмгача бўлган миқдорида кредитлар ажратиш механизмини жорий этишга доир таклифи  АТБ Бизнесни ривожлантириш банки фаолиятига жорий этилган” (АТБ Бизнесни ривожлантириш банкининг 2025-йилдаги маълумотномаси). Натижада, банкнинг ижтимоий вазифаларига мос ҳолда, расмий сектордан ташқарида фаолият юритаётган субектларни молиявий тизимга жалб қилиш банкнинг кредит портфели 23,3 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2,1 трлн сўмга кўпайган. 
тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар ҳажмининг ўсиши ҳолатини авторегрессив тақсимланган лаг (АРДЛ) модели асосида 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийларига доир таклфи  АТБ Бизнесни ривожлантириш банки фаолиятига жорий этилган” (АТБ Бизнесни ривожлантириш банкининг 2025-йилдаги маълумотномаси). Натижада, кичик тадбиркорлик субектларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми ўсиш тенденсиясида бўлиб, 2030-йилда 101 420,25 млрд. сўмга етиши, кичик тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар ҳажми ўсиши оқибатида тижорат банкларида муаммоли кредитлар (НПЛ) ҳажми 1,61 баробарга ошиши прогноз қилинган;
банк мижозларининг молиявий салоҳиятини реал вақтда баҳолаш, рискларни бошқариш ҳамда таъминоциз кредитлаш имкониятларини кенгайтириш орқали кичик бизнес субектларини пул оқими модели асосида кредитлаш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятига жорий этилган (АТБ Бизнесни ривожлантириш банкининг 2025-йилдаги маълумотномаси). Натижада, таъминот талаб қилинмайдиган кредитлар улуши яқин 5 йил ичида камида 25% гача ошириш, ҳамда Cаш-флоw таҳлили орқали банк мижозларининг тўлов қобилияти аниқ баҳолангани сабабли банк рискларини камайишига ва қайтарилмас кредитлар улуши пасайишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish