Ражавалиева Зарнигор Маъруфжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Фарғона вилояти эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари ва малина (Рубус идаеус Л.) биогеокимёси”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B1660.
Илмий раҳбар: Закирова Саноатхон Хомдомовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор; Обидов Музаффар Валижонович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари ва малина (Рубус идаеус Л.) ўсимлиги тизимида кимёвий элементларнинг биогеокимёвий хусусиятларини комплекс аниқлаш, тупроқнинг минерал-озуқавий ҳолати билан малина мевасининг биокимёвий таркиби ўртасидаги боғлиқликни илмий асослаш ҳамда юқори сифатли ҳосил етиштиришга қаратилган агротехнологик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилояти суғориладиган типик бўз тупроқларининг морфологик, физик, кимёвий ҳамда агрокимёвий хосса-хусусиятлари комплекс тарзда ўрганилган ва тупроқ хоссаларининг узоқ вақт деҳқончиликда фойдаланилишига бўглиқ ҳолда ўзгариши илмий асосланган;
бўз тупроқлар ва малина органларининг макро- ва микроелемент таркиби, геокимёвий ҳамда биогеокимёвий хоссалари аниқланган;
тупроқ ва ўсимлик занжирида биогеокимёвий жараёнларнинг таҳлили ишлаб чиқилган, малина илдизи, барги, пояси ва мевасида макро- ва микроелементлар миграцияси, аккумуляцияси ва биологик сингдириш коеффициентлари, тупроқ ва ўсимлик ўртасидаги ўзаро коррелятив алоқалари аниқланган;
малина ўсимлигининг биокимёвий таркиби, мевалар ва баргларнинг озуқавий компонентлари, антиоксидант фаоллик ва бошқа биоактив моддаларнинг миқдори ва таркибидаги ўзгаришлар исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари ва малина (Рубус идаеус) биогеокимёси бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
типик бўз тупроқлар ва малинанинг биогеокимёвий хоссалари уларнинг таркибидаги кимёвий элементлар миқдори, миграцияси ва биологик сингдириш коиффицентлари бўйича аниқланган натижалар бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Қатор тере кўрки” ва тумани“ ва “Акбарали Каримжон Файзи” фермер хўжалигининг 25 гектар ерда малина етиштириш жараёнларида амолётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябр, 05/05-04-753-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудуд тупроқлари ва малина навларини тавсифлаш, тупроқ экологик мониторинг ишларини олиб бориш, органик ўғитлаш ва экологик тозза малина мевасини етиштириш, малина ҳосилдорлигини, тупроқларнинг унумдорлигини ошириш ва сақлашга хизмат қилган;
тупроқлар таркибидаги металлар ва бошқа элементлар, типик бўз тупроқлар ва уни ҳосил қилувчи она жинслари ҳамда малина таркибидаги На, К, Мн, См, Мо, Лу, У, Йб, Ау, Нд, Ас, W, Бр, Cа, Ла, Cе, Тб, Тҳ, Cр, Ҳф, Ба, Ср, Cс, Ни, Сc, Рб, Зн, Cо, Та, Фе, Эу, Сб ва бошқа аниқланган элементларнинг миқдори, биогеокимёвий хусусиятларини аниқлаш асосида олинган маълумотлар Фарғона вилоятининг “Қатор терак кўрки” ва “Акбарали Каримжон Файзи” фермер хўжалигининг 25 гектар майдонида малинани экишда амалиётга жорий этилган (2025 йил 11 ноябр, 05/05-04-753-сон). Натижада, ҳудуд тупроқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларини тавсифлаш, тупроқ-экологик мониторингини олиб бориш, резавор мева, яъни малина ўсимлигини тўғри жойлаштириш, экологик тоза ўсимлик хомашёлари етиштиришда асос сифатида хизмат қилган.