Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Хасан Уткировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида  тижорат банк активлари самарадорлигини ошириш масалалари», 08.00.07-Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Iqt/383.
Илмий маслаҳатчи: Хашимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.3/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори; Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида  тижорат банк активлари самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида активлар портфели самарадорлигини оширишнинг активларни бошқариш стратегиясини жорий этиш, жойлаштиришнинг мақбул ҳажмларини белгилаш ва активлар портфелини оптималлаштириш жараёнларидан иборат «кўп поғонали» модели ишлаб чиқилган;
тижорат банклари мижозларини «кредит конвейери» усули асосида фаол кредитлаш механизмини жорий этиш орқали барқарор активлар ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банклари актив амалиётларини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган рисклар салбий таъсирини камайтириш механизми сифатида «риск-аппетити»ни аниқлаш услубиёти такомиллаштирилган;
тижорат банкларида соғлом активлар портфелини шакллантириш амалиёти «эрта огоҳлантирув эҳтимолий индикаторлари тизими» асосида такомиллаштирилган;
тижорат банклари активлари қийматининг ўсиш даражаси ҳамда кредитлашнинг мақбул ўртача фоизини аниқлаш банк активларининг самарадорлигига ресурс омилларининг таъсирини баҳолаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари активлари самарадорлигини ошириш истиқболлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
соғлом банк активлар портфелини шакллантириш концепцияси, банк активлари портфелини оптималлаштиришнинг босқичли тизими, банк активлари самарадорлигини баҳолаш усуллари «Алоқабанк» АТБ ва «Ипотека-банк» АТБ филиалларида актив амалиётларни амалга ошириш жараёнига татбиқ этилган («Алоқабанк» АТБнинг 2019 йил 8 августдаги 13-09/3568-сон ҳамда «Ипотека-банк» АТБнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 14-3/9207-сон маълумотномалари). Таклифларни амалиётга жорий этилиши «Алоқабанк» АТБ банк тизимида йил бошига нисбатан тижорат кредитлари портфели ўртача фоиз ставкасини  15,7 фоиздан 18,5 фоизга, фоизли даромадларнинг жами даромадлардаги улушини 81 фоиздан 86 фоизга ўсишига, «Ипотека-банк» АТБ тизимида активлар рентабеллиги кўрсаткичини 0,3 фоизли пунктга, тижорат кредитлари портфели ўртача фоиз ставкасини 3,2 фоизга ошишига олиб келган;
прогнозлаш бўйича ишлаб чиқилган эконометрик модель асосида «Алоқабанк» АТБнинг 2009-2018 йилларда активлари самарадорлигига омиллар таъсири баҳоланган («Алоқабанк» АТБнинг 2019 йил 8 августдаги 13-09/3568-сон маълумотномаси). Омиллар таъсирини баҳолаш натижасида банк капиталлашув даражасини 1 фоизга ўсиши банк активлари қийматини 0,54 фоизга ўсишига, узоқ муддатли ресурслар қийматини 1 фоизга ўсиши эса банк активлари қийматини 0,36 фоизга ўсишига олиб келиши аниқланган;
тижорат банклари активларини ҳимоялашда «риск-аппетити»ни аниқлаш услубиётини қўллаш таклифи «Алоқабанк» АТБ кредит сиёсати»нинг «Кредит хатарларини бошқариш ва мониторингига қўйиладиган талаблар» бўлими, «Алоқабанк» АТБ банк таваккалчиликларни бошқариш сиёсати»нинг «Таваккалчиликларни баҳолаш», «Таваккалчиликлар мониторинги» бўлимларини ишлаб чиқишда, «Ипотека-банк» АТБ таваккалчиликларни бошқариш сиёсати»нинг янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Алоқабанк» АТБнинг 2019 йил 8 августдаги 13-09/3568-сон ҳамда «Ипотека-банк» АТБнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 14-3/9207-сон маълумотномалари).  Таклифларни  амалиётга жорий этилиши банк активлари бўйича мақбул риск аппетити меъёрларини белгилашга имкон берган;
тижорат банклари фаолиятида кредит конвейери усулида кредитлаш механизмини қўллаш орқали активлар ҳажмини ошириш борасидаги таклифлар «Ипак йўли» АТБ ва «Infinbank» АТБ чакана кредитлаш амалиётида жорий этилган («Ипак йўли» АТБнинг 2019 йил 26 ноябрдаги 1-2/4733-сон ҳамда «Infinbank» АТБнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 28/12/78-сон маълумотномалари). Таклифларни жорий этилиши «Ипак йўли» АТБда чакана кредитлаш ҳажмини 22,5 млрд. сўмга, жами кредит портфелидаги улушини 11,2 фоизга ошишига, «Infinbank» АТБда янги дастурий скоринг технологиясини ишлаб чиқиш асосида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғини йил бошига нисбатан 63,5 млрд. сўмга ошишига олиб келган;
тижорат банклари кредитлаш амалиётида эрта огоҳлантирув эҳтимолий индикаторлари тизимини қўллаш таклифи «Ипак йўли» АТБ ва «Infinbank» АТБ  чакана кредитлаш амалиётида жорий этилган («Ипак йўли» АТБнинг 2019 йил 26 ноябрдаги 1-2/4733-сон ҳамда «Infinbank» АТБнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 28/12/78-сон маълумотномалари). Таклифни жорий этилиши «Ипак йўли» АТБда банк мижозлари кредитларини онлайн мониторингини такомиллаштириш, кредитларни кредит портфелидаги 510,5 млрд. сўмлик кредитларни муаммога айланиш белгиларини, «Infinbank» АТБда кредит портфелидаги 97та мижозга ажратилган жами 415,4 млрд. сўмлик кредитларни муаммога айланиш эҳтимолини олдиндан аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish