Турсимуратов Сапарнияз Салауатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Толали оптик алоқа линияларининг ишончлилигини баҳолаш модели ва алгоритмлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 05.04.01 – Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6199.
Илмий раҳбар: Исаев Рихси Исохўжаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Амирсаидов Улуғбек Бабурович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Миржамол Миркамилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади толали оптик алоқа линияларининг диагностика ва мониторинг тизимларидан олинган дастлабки маълумотларни қайта ишлаш орқали эксплуатацион ишончлилигини баҳолаш модели ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
толали оптик алоқа линияларини оптик рефлектометр модули ёрдамида мониторинг ва диагностика қилиш жараёнида олинган рефлектограммаларни қайта ишлаш асосида эксплуатацион ҳолатни баҳолаш ва қайта тиклаш вақтини камайтириш орқали ишончлиликни ошириш имконини берувчи усул такомиллаштирилган;
рефлектограммаларни қайта ишлашда конволюция амалига асосланган ҳодисаларни аниқлаш ва шикастланиш жойини локализациялаш аниқлигини ошириш имконини берувчи аналитик модел ишлаб чиқилган;
Вейвлет алмаштиришлари ёрдамида рефлектограммаларни қайта ишлашда шовқинларни филтрлаш асосида ҳодисаларни автоматик аниқлаш орқали толали оптик алоқа линиясининг эксплуатацион ҳолатини баҳолаш имконини берувчи алгоритм такомиллаштирилган;
Вейвлет алмаштиришлари ёрдамида рефлектограммаларни қайта ишлашда шикастланиш жойини маштаблаш асосида локализациялаш аниқлигини ошириш орқали қайта тиклаш вақтини камайтириш имконини берувчи алгоритм такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Толали оптик алоқа линияларининг эксплуатацион ҳолати ва ишончлилигини баҳолаш модели ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:
толали оптик алоқа линияларини оптик рефлектометр модули ёрдамида мониторинг ва диагностика қилиш жараёнида олинган рефлектограммаларни қайта ишлаш асосида эксплуатацион ҳолатни баҳолаш ва қайта тиклаш вақтини камайтириш орқали ишончлиликни ошириш имконини берувчи такомиллаштирилган усул “Ўзбектелеком” АК Шимолий филиалида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил
4-декабрдаги 33-8/9092-сонли маълумотномаси). Натижада, шикастланишларни аниқлаш, локализациялаш ва носозликларни қайта тиклаш вақтини қисқартириш ҳисобига толали оптик алоқа линияларининг эксплуатацион ишончлилик кўрсаткичи, яъни тайёргарлик коеффициентини ўртача 6 % га ошириш имконини берган;
рефлектограммаларни қайта ишлаш ёрдамида конволюция амалига асосланган ҳодисаларни аниқлаш ҳамда шикастланиш жойини локализациялаш аниқлигини ошириш имконини берувчи аналитик модел Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “УНCОН.УЗ” МЧЖда жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 33-8/9092-сонли маълумотномаси). Натижада, толали оптик алоқа линияларининг ишончлилигини ҳамда уларнинг эксплуатацион самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган модел амалда бўлган меъёрий ҳужжатларда фойдаланиш ва такомиллаштириш имконини берган;
Вейвлет алмаштиришлари ёрдамида рефлектограммаларни қайта ишлашда шовқинларни филтрлаш асосида ҳодисаларни автоматик аниқлаш орқали толали оптик алоқа линиясининг эксплуатацион ҳолатини баҳолаш имконини берувчи такомиллаштирилган алгоритм “Ўзбектелеком” АК Шимолий филиалида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 33-8/9092-сонли маълумотномаси). Натижада, толали оптик алоқа линияларида ҳодисалар, аномал нуқталар ва шикастланишларни аниқлаш самарадорлигини 14 % га ошириш имконини берган;
Вейвлет алмаштиришлари ёрдамида рефлектограммаларни қайта ишлашда шикастланиш жойини маштаблаш асосида локализациялаш аниқлигини ошириш орқали қайта тиклаш вақтини камайтириш имконини берувчи такомиллаштирилган алгоритм “Ўзбектелеком” АК Шимолий филиалида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 33-8/9092-сонли маълумотномаси). Натижада, шикастланиш жойларини локализациялаш аниқлигини 10 % га оширишга эришилган.