Еримбетова Жадира Базарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси шароитида туялар жун маҳсулдорлик ва технологик кўрсаткичларини илмий асослаш”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Qx1747
Илмий раҳбар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.03.
Расмий оппонентлар: Холмирзаев Дўстмухаммад, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Эшмуратова Сулухан Тулегеновна, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий - тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси шароитида Самелус баcтрианус, Самелус дромедариус ва уларнинг дурагайларининг жун маҳсулдорлиги, унинг сифати ва технологик кўрсаткичларининг туялар туғим даври динамикаси, конституцияси, яйлов типларига боғлиқлигини илмий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Устюрт яйлов шароитида Cамелус баcтрианус туяларида жун маҳсулдорлиги Cамелус дромедариус туяларга нисбатан барча туғим даврларида 44,8 % га ва уларнинг дурагайларида 31,0 % га юқори эканлиги исботланган.
Жуннинг технологик хусусиятлари бўйича Cамелус бактрианус туяларида жун толаси узунлиги Cамелус дромедариус туяларига нисбатан 26 % га ва уларнинг дурагайларига нисбатан 7,3 % га устунлиги аниқланган;
шимолий ҳудудларда сақланган туяларда руно жуни чиқими юқори бўлиб, Cамелус баcтрианус туяларида руно жуни чиқими ўртача 3,9 кг, Cамелус дромедариус туяларида ўртача 2,34 кг, дурагайларда эса 3,23 кг ни ташкил этиши аниқланган. 
Тирик вазни бўйича Cамелус баcтрианус туяларида устунлик аниқланилиб, ёши динамикасида 13,4-19,7 % гача ошиши ва 1-3-туғим давридан 4-6-туғим давригача жадал ўсиши (52,5-65,9 %) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси Устюртнинг турли яйлов шароити ва туғим даврида Cамелус баcтрианус, Cамелус дромедариус ва уларнинг дурагай авлодларида жун маҳсулдорлик, технологик кўрсаткичлари, жун толаси узунлиги ва сифати ҳамда жун маҳсулдорлигининг рентабеллик даражасини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманининг “Устюрт караколшилик орайи” ишлаб чиқариш корпоративи ва “Қонгратли ақ ниет” фермер хўжалигида ҳамда Тахтакўпир туманининг “Жанадаря қараколшилик орайи” ишлаб чиқариш корпоративида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 30-октябрдаги 02/23-3353-рақамли маълумотномаси). Бунинг натижасида турли ёшдаги Cамелус баcтрианус, Cамелус дромедариус ва уларнинг дурагайларини Устюрт яйлов ҳудудлари ҳамда конституциясига боғлиқ ҳолда Cамелус баcтрианус туяларининг жун маҳсулдорлиги Cамелус дромедариус туяларига нисбатан барча туғим даврларида 44,8 фоизга, дурагайлар эса 31 фоизга юқори бўлганлиги исботланди. Дурагай авлодлар жун маҳсулдорлиги бўйича гетерозис хусусиятларини намоён қилган ҳолда, бир ўркачли туяларга нисбатан 0,9 кг гача юқори эканлиги аниқланди. Шимолий ҳудудларда сақланадиган туялар жун маҳсулдорлиги ўртача кўрсаткичга нисбатан 2,6-2,8 фоизга устунлиги кузатилди.
Тажрибадаги туяларнинг жун толаси узунлиги ва ингичкалиги бўйича Cамелус баcтрианус туялари устунлигида дурагай авлод туялари оралиқ ўринни эгаллаб, жун сифат кўрсаткичлари Cамелус дромедариус туяларда жун толаси калтароқ ва йўғонроқ эканлиги аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 30-октябрдаги 02/23-3353-рақамли маълумотномаси). Шу билан бир қаторда туяларнинг барча зот ва унинг дурагайларида қорин бўлимида бел бўлимига нисбатан ингичкароқ бўлиши исботланди. Ёғ-тер миқдори туялар туғим даври ошгани сари камайиб бориши (6,5-10,2 %) қайд этилди. 1 кг жуннинг таннархи эса барча гуруҳларда 42000 сўмни ташкил қилиб, соф фойда Cамелус баcтрианус туяларида 1-3-туғим даврида 48100 сўмни, 4-6-туғим даврида 56700 сўмни ва 7-9-туғим даврида эса 63480 сўмни ташкил этган.
Натижада жун маҳсулдорлиги туғим даври динамикасида жун маҳсулотларининг сифати оширилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 30-октябрдаги 02/23-3353-рақамли маълумотномаси). Тажрибадаги Cамелус баcтрианус туяларида 1-3-туғим даврида жун маҳсулдорлиги 3,7 кг бўлиб рентабеллик даражаси 31,0 %, 4-6-туғим даврида 4,2 кг (32,1 %) ва 7-9-туғим даврида 4,6 кг (32,9 %)га, Cамелус дромедариус туяларида шунга мос равишда 28,6 % (2,5 кг), 30,2 % (2,9 кг) ва 30,7 % (3,2 кг) га, уларнинг дурагайларида эса 29,8 % (3,1 кг), 31,7 % (3,9 кг) ва 32,6 % (4,3 кг) га етказилган. Жун толаси мустаҳкамлиги юқори бўлган 2 бош туя насл учун қолдирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish