Пурханова Айгул Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон республикаси шароитида этиштирилган мош (Вигна радиата) донларини сақлаш ва қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Qx1950
Илмий раҳбар: Султанова Зулфия Султановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Ишниязова Шахиста Ашуровна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг иқлим ва агротехник шароитида етиштирилган мош (Вигна радиата) донларининг тозалик даражасини таъминлаш, сақлаш муддатини узайтириш ва қайта ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган технологик ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштирилган мош (Вигна радиата) навларининг агробиологик ҳусусиятларига кўра Осиё, Турон ва Маржона навлари 10-15 кун эрта пишарлиги узоқ сақланиши ҳамда сақлашга чидамли ва ун чиқими юқори эканлиги исботланган;
мош донларини тозалаш ва сақлаш технологияларининг самарадорлиги миқдорий кўрсаткичлар асосида баҳоланиб, тозалаш жараёнида аралашмалар миқдори 6,8–7,5 % дан 0,8–1,2 % гача камайгани, сақлашда 1000 кг герметик қопларда умумий йўқотиш 15,3 % дан 1,4 % гача қисқаргани ҳамда 50 кг полипропилен қопларда йўқотишлар 2,0–2,3 марта камайгани аниқланган;
мош донларини сақлашда омбор ҳарорати ўртача 4-8°C ва нисбий намлик 60–65 % бўлганда, микроорганизмлар 2,1–2,4 марта ҳамда, ҳашаротлар зарари 1,8–2,2 марта камайганлиги аниқланган;
мош донларини қайта ишлаш технологияси ресурс тежамкор ёндашув асосида такомиллаштирилиб, буғдой унига 25 % мош уни қўшиш (3:1 нисбатда) энг мақбул эканлиги, ҳамда органолептик ва озиқавий кўрсаткичлари юқори бўлиб, ишлаб чиқариш рентабеллиги 76,6 % гача ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштирилган мош дони ва унини сақлаш, унидан нон тайёрлашда мақбул меёрларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Нон маҳсулотлари тайёрлашда мош унидан фойдаланиш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 02/06-622-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома мош донини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
мошни қайта ишлаб ун тайёрлаш учун мақбул навларини аниқлаш ишланмаси Нукус тумани “Рамиз” фермер хўжалигининг 1 гектар, Қўраўзак тумани “Камал Мамит” фермер хўжалигининг 1 гектар майдонига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 02/06-622-сонли маълумотномаси). Натижада, мош навлари донидан ун тайёрлашга мос навларни ажратиб олиш орқали Дурдона навидан 15 895 000 сўм, Истиқбол навидан 14 928 070 сўм, Радост навидан 23 955 840 сўм, Қахрабо навидан 11 885 000 сўм, Маржон навидан 11 715 000 сўм соф фойда олиниб, иқтисодий самарадорлик 113-180% ни ташкил этган;
мош донларини сақлаш ишланмаси Нукус тумани “Ақманғит-агросервис” МЧЖ нинг 1 гектар, Тахтакўпир тумани “Тахтакўпир нан онимлери” МЧЖ нинг 1 гектар майдонида етиштирилган мош донларини сақлашга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 02/06-622-сонли маълумотномаси). Натижада, мош навлари донларини 500 тонналик сақлаш камераларида сақлаш орқали Дурдона навидан 15 100 970-15 860 400 сўм, Истиқбол навидан 12 100 020 сўм, Радост навидан 22 880 100 сўм соф фойда олиниб, иқтисодий самарадорлик 142-180% ни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish