Равзатов Жонибек Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида почта алоқаси корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” (“Ўзбекистон почтаси”АЖ мисолида), 08.00.16-“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4281.
Илмий раҳбар: Отакузиева Зухра Маратдаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, проф.в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Камола Алишеровна – Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саматов Ғаффор Аллоқулович – Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси соҳасидаги корхоналарни рақамли иқтисодиёт шароитида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра почта операцияларини бошқариш, логистика жараёнларини назорат қилиш, мижозлар билан ўзаро алоқалар ва таҳлилий тизимлардан фойдаланиши ҳамда ягона рақамли экотизимга бирлаштириб истеъмолчилар учун хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш жиҳатидан “ДигиталПост” платформа консепсияси такомиллаштирилган;
почта алоқаси корхоналари учун етказиб бериш йўналишларини оптималлаштириш орқали логистика жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган ЛМО архитектураси таклиф этилган;
логистика жараёнларини оптималлаштириш, маршрутларни автоматлаштириш, транспортни бошқариш, етказиб беришни реал вақт режимида назорат қилиш, операцион харажатларни сезиларли даражада қисқартириш ва етказиб бериш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи “СмартЛогистиcс” автоматлаштирилган тизимининг таклифи илмий асосланган;
Ўзбекистон почта алоқаси хизматларининг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда мамлакат иқтисодиётига таъсирини корхона маълумотлари асосида аниқлаш имконини берувчи тасодифий ва қатъий белгиланган эконометрик модели асосланган 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра почта операцияларини бошқариш, логистика жараёнларини назорат қилиш, мижозлар билан ўзаро алоқалар ва таҳлилий тизимлардан фойдаланиши ҳамда ягона рақамли экотизимга бирлаштириб истеъмолчилар учун хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш жиҳатидан “ДигиталПост” платформа консепсияси такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги №33-8/2290-сонли маълумотномаси). Ушбу платформа консепсияси асосида “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва унинг филиалларини ягона тизимга бирлаштириш имкони яратилган;
почта алоқаси корхоналари учун етказиб бериш йўналишларини оптималлаштириш орқали логистика жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган ЛМО архитектураси таклиф этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги №33-8/2290-сонли маълумотномаси). ЛМО модулининг жорий қилиниши прогнозига кўра “Ўзбекистон почтаси” АЖ да почтани қайта ишлаш тезлиги йилига 22% га ошишига ва операцион харажатларининг 15 фоизга қисқаришига замин яратган;
логистика жараёнларини оптималлаштириш, маршрутларни автоматлаштириш, транспортни бошқариш, етказиб беришни реал вақт режимида назорат қилиш, операцион харажатларни сезиларли даражада қисқартириш ва етказиб бериш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи “СмартЛогистиcс” автоматлаштирилган тизими таклифи асосланган. “Смарт Логистиcс” тизимини Ўзбекистонда почта алоқаси корхонасига жорий этиш бўйича илмий таклиф “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан 2026-2027-йилларда корхона фаолиятини автоматлаштириш бўйича амалий ишлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги №33-8/2290-сонли маълумотномаси). Компания фаолиятида “СмартЛогистиcс” автоматлаштирилган тизимини жорий этиш натижасида етказиб бериш самарадорлигини 15 фоизга оширган, буюртмаларни етказиб беришда кечикиш ҳолатларини 10 фоизга камайтиришга эришилган;
Ўзбекистон почта алоқаси хизматларини самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини корхона маълумотлари асосида аниқлаш имконини берувчи тасодифий ва қатъий белгиланган эконометрик модели асосида 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги №33-8/2290-сонли маълумотномаси). Натижада почта алоқаси хизматлари ҳажмининг ўртача йиллик ўсиш суръати 6,8–7,5 фоиз даражасида, рақамли почта алоқаси хизматларининг умумий хизматлар таркибидаги улушининг 2030-йилгача 2 баробарга ошиши, рақамли иқтисодиёт ривожланиши таъсирида қўшимча иқтисодий қиймат 18–20 фоизга кўпайиши прогноз қилинган.