Ҳамроева Зуҳра Амирал қизининг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштириш йўналишлари ”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5498. 
Илмий раҳбар: Пардаев Абдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар:  Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субектларда стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
масъулият марказлари молиявий натижаларини ҳисобга олиш имкониятини берадиган 4111 “Масъулият марказлари учун олинган тўловлар” ҳамда 6111 “Масъулият марказлари тўловлари” ишчи счётларини киритиш ва уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субектларда стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва самарали тарзда юритиш учун стратегик прогноз баланси шакли ишлаб чиқилган, кўрсаткичлари шакллантирилган ҳамда баҳолаш усуллари тавсия қилинган;
масъулият марказларида мутахассис-ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича КПИ тизимини жорий этиш асосланган ва ишлаш механизми таклиф этилган;
ноаниқ тўплам назариясининг математик аппаратидан фойдаланиши орқали стратегик салоҳиятни таҳлил қилиш, уни баҳолаш ва башорат қилиш услублари ва воситалари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
масъулият марказлари молиявий натижаларини ҳисобга олиш имкониятини берадиган 4111 “Масъулият марказлари учун олинган тўловлар” ҳамда 6111 “Масъулият марказлари тўловлари” ишчи счётларини киритиш ва уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш  бўйича таклифдан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тизимидаги хўжалик юритувчи субектларда стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритишда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 29-октябрдаги №8641-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида комбинат тизимидаги хўжалик юритувчи субектларнинг масъулият марказларида бошқарувнинг муҳим функсияси бўлган – ахборот таъминоти тезлашди, маълумотларнинг аниқлиги ва шаффофлиги ошди, шунингдек масъулият марказларида белгиланган кўрсаткичлар бажарилишини назорат қилиш ҳамда четланишларни тезкор тарзда бартараф этиш имкониятлари пайдо бўлди. Бунинг натижасида комбинат миқёсида ҳамда унинг алоҳида олинган хўжалик юритувчи субектлари масъулият марказларида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш индикаторларини ишлаб чиқиш, режалаштирилган тадбирларни молиявий рақамларда ифодалаш, ходимларнинг масъулиятини ошириш ва рағбатлантириш механизмини жорий этиш имконияти яратилди;
 хўжалик юритувчи субектларда стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва самарали тарзда юритиш учун таклиф этилган стратегик прогноз баланси шакли, унга кирадиган кўрсаткичларни шакллантириш ҳамда баҳолаш усуллари бўйича берилган таклифидан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тизимидаги хўжалик юритувчи субектларда стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритишда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 29-октябрдаги №8641-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида комбинатда 2029-йилга бориб асосий турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2024-йилга нисбатан 122 фоизга ўсишини таъминлаш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Бунинг натижасида комбинат таркибидаги хўжалик юритувчи субектларда ресурслар тежамкорлигини таъминлайдиган молиявий кўрсаткичлардан ташқари, ташқи муҳит омилларини ҳам ҳисобга олиш, уларнинг риски ва самарасини баҳолаш борасида тезкор тарздаги бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятлари яратилмоқда, шунингдек, комбинатнинг умумий стратегик салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар параметрларини 2030-йилгача белгилашда асосий башорат қилиш усули сифатида фойдаланилмоқда; 
масъулият марказларида мутахассис-ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича КПИ тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш механизми бўйича берилган таклифдан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тизимидаги хўжалик юритувчи субектларда стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритишда, хусусан мутахассис-ходимларни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 29-октябрдаги №8641-сонли  маълумотномаси). Мазкур таклифнинг комбинат таркибидаги хўжалик юритувчи субектлар амалиётига жорий этилиши масъулият марказларида фаолият юритаётган мутахассис-ходимлар учун реал мотивация механизмини яратиш имконияти пайдо бўлди, мотивация кўрсаткичларини аниқ белгилаб бериш имконияти яратилди ва кўрсаткичларни бажариш бўйича ҳар бир ходимнинг масъулияти ҳамда рағбатлантириш миқдори ва механизмларини белгилаб бериш мумкин бўлди. Бунинг натижасида комбинат миқёсида ҳамда унинг алоҳида олинган хўжалик юритувчи субектларининг масъулият марказлари доирасида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш борасида ҳар бир мутахассис-ходимнинг масъулиятини аниқ белгилаш, уларни меҳнатига яраша рағбатлантириш механизмини жорий этиш имконияти яратилди; 
ноаниқ тўплам назариясининг математик аппаратидан фойдаланиши орқали “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат хўжалик юритувчи субектида стратегик салоҳиятни таҳлил қилиш, уни баҳолаш ва башорат қилиш бўйича ишлаб чиқилган услублари ва воситалари комбинатнинг стратегик салоҳиятини таҳлил қилиш воситаларини белгилаш ва узоқ муддатга мўлжалланган инвестицион лойиҳаларни баҳолаш имкониятларини яратиб, унинг умумий стратегик салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар параметрларини 2026-йилгача белгилашда асосий башорат қилиш усули сифатида фойдаланилмоқда (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 29-октябрдаги №8641-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг комбинат таркибидаги хўжалик юритувчи субектлар амалиётига жорий этилиши молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар блоклари асосида ишлайдиган стратегик прогноз балансини тузиш ва бунинг натижасида молиявий–хўжалик фаолиятига оид маълумотлар базасининг ҳаққонийлигини, яхлитлигини ҳамда уларга асосланиб қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг тезкорлигини таъминламоқда ва самарадорлигини оширмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish