Гафурова Умида Фатиховнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналар инвестицион ва инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг консептуал асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.3. DSc/Iqt535
Илмий маслаҳатчи: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ИТМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ражабов Шерзод Умурзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ашурова Насиба Ботировна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналар инвестицион ва инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг консептуал асосларини такомиллаштириш ҳамда инвестиция ресурсларининг инновацион самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида тўғридан тўғри инвестициялар асосида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида камида 51 та янги иш ўрни яратган, ушбу ходимларни камида бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи билан таъминлаган ҳамда уларнинг улуши жами ходимлар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган корхоналарга мол-мулк солиғи ва йер солиғи бўйича имтиёзлар бериш таклиф этилган;
инвестиция лойиҳалари иштирокчиси бўлган корхоналар учун молиявий оқимларни узлюксиз таъминлаш механизми доирасида қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш (қайтариш), шунингдек, барча солиқ турлари бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммаларини бир кунлик муддатда тезлаштирилган тартибда қайтариш таклиф этилган;
мамлакатимиз оғир шароитли ҳудудларида фаолият юритаётган корхоналарнинг инвестицион ва инновацион фаолиятини ривожлантириш мақсадида фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулк ва йер солиқлари бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш орқали инвестиция ресурсларини фаол ишлаб чиқариш ва инновацияларга йўналтиришга хизмат қилувчи тартиб таклиф этилган;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда йер муносабатларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш мақсадида инвестиция ҳажми вилоят марказларида
1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ, бошқа ҳудудларда эса 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентда белгиланган лойиҳа ташаббускорларига йер участкаларини тўғридан тўғри ижарага бериш тартибини жорий этишни назарда тутувчи норматив механизм қўллаш таклиф этилган;
ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини қуриш ишларини ўз ичига олган инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритаётган корхоналарга барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларини гаров ва кафолат талаб этмасдан, фоизсиз ҳамда бир йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кοрхοналар инвестициοн ва иннοвациοн фаοлиятини ривожлантиришнинг консептуал асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида тўғридан тўғри инвестициялар асосида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида камида 51 та янги иш ўрни яратган, ушбу ходимларни камида бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи билан таъминлаган ҳамда уларнинг улуши жами ходимлар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган корхоналарга мол-мулк солиғи ва йер солиғи бўйича имтиёзлар бериш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сон Фармонида акс этган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 26-январдаги 03/41-7-1987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01-06-30-3615-сон маълумотномалари). Натижада тўғридан-тўғри инвестициялар асосида амалга оширилаётган лойиҳаларда 2025-йилда 26,8 мингта янги иш ўрни яратилиши орқали иқтисодий рағбатлантириш самараси сезиларли даражада кучайиб, 268 та корхона солиқ имтиёзларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий мажбуриятларни бажаришдаги фаоллигини оширди. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи билан таъминланган ходимлар улуши 29,5 фоизга йетиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадлар барқарорлигини мустаҳкамлаш имкониятлари кенгайди, мол-мулк ва йер солиғи бўйича берилган имтиёзлар ҳисобидан инвестиция лойиҳаларининг молиявий барқарорлиги ва ижтимоий самарадорлиги таъминланди;
инвестиция лойиҳалари иштирокчиси бўлган корхоналар учун молиявий оқимларни узлюксиз таъминлаш механизми доирасида қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш (қайтариш), шунингдек, барча солиқ турлари бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммаларини бир кунлик муддатда тезлаштирилган тартибда қайтариш лозимлиги юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сон Фармонида акс этган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 26-январдаги 03/41-7-1987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01-06-30-3615-сон маълумотномалари). Натижада 2025-йилда инвестиция лойиҳалари иштирокчиси бўлган 5,6 мингдан ортиқ корхонага қўшилган қиймат солиғи суммалари ва ортиқча солиқ тўловлари тезлаштирилган тартибда қайтарилиб, корхоналар ихтиёрида қолган 10,1 трлн. сўмлик айланма маблағлар ҳисобига 6,9 трлн. сўм инвестиция ресурслари қайта шакллантирилди, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги узилишлар 2,4 фоизгача қисқарди, лойиҳаларни амалга ошириш суръатлари эса 14,8 фоизгача ошиб, ишлаб чиқариш ва инвестицион фаолиятнинг узлюксизлиги таъминланди;
мамлакатимиз оғир шароитли ҳудудларида фаолият юритаётган корхоналарнинг инвестицион ва инновацион фаолиятини ривожлантириш мақсадида фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулк ва йер солиқлари бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш орқали инвестиция ресурсларини фаол ишлаб чиқариш ва инновацияларга йўналтиришга хизмат қилувчи тартибни белгиловчи таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 12-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-845-сон Қонунида акс эттирилган ва Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 30-декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сон Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 483-моддаси тегишли қисмлари билан тўлдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 26-январдаги 03/41-7-1987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01-06-30-3615-сон маълумотномалари). Натижада оғир шароитли ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналар учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк ва йер солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилиб, улар ихтиёрида қолган молиявий ресурслар ҳисобига 2025-йилда 154 млрд. сўмлик қўшимча инвестиция ресурслари шакллантирилди, асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2,54 трлн. сўмга, инновацион маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ҳажми эса 0,71 трлн. сўмга йетди. Инновацион фаол корхоналар улуши 15,8 фоизгача ошиб, қўшимча 3,2 мингта иш ўрни яратилиши таъминланди, бу эса ҳудудларда ишлаб чиқариш фаоллигини жадаллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда инновацион ривожланишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда йер муносабатларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш мақсадида инвестиция ҳажми вилоят марказларида
1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ, бошқа ҳудудларда эса 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентда белгиланган лойиҳа ташаббускорларига йер участкаларини тўғридан тўғри ижарага бериш тартибини жорий этишни назарда тутувчи норматив механизм бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 10-августдаги “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2021-йил 21-сентябрдаги 592-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида”ги ВМҚ-353-сон қарорида инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 26-январдаги 03/41-7-1987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01-06-30-3615-сон маълумотномалари). Натижада 2025-йил давомида инвестиция ҳажми белгиланган мезонларга жавоб берган жами 1 046 та инвестиция лойиҳаси ташаббускорларига йер участкалари тўғридан-тўғри ижарага берилди, шундан 418 таси вилоят марказларида 1 млн. АҚШ доллари ва ундан ортиқ, 628 таси эса бошқа ҳудудларда 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция ҳажмига эга лойиҳаларни ташкил этди, бу орқали йер ажратиш билан боғлиқ маъмурий жараёнлар қисқартирилиб, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш суръатлари сезиларли даражада жадаллаштирилди.
ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини қуриш ишларини ўз ичига олган инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритаётган корхоналарга барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларини гаров ва кафолат талаб этмасдан, фоизсиз ҳамда бир йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш тартибига қаратилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сон Фармонида акс этган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 26-январдаги 03/41-7-1987-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01-06-30-3615-сон маълумотномалари). Натижада 2025-йилда ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини қуриш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган 742 та корхонага солиқ ва божхона тўловларини гаров ва кафолат талаб этмасдан, фоизсиз ҳамда бир йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. Корхоналар ихтиёрида қолган 1 298,4 млрд. сўмлик ликвид маблағларнинг 872,5 млрд. сўми инфратузилма қурилиши ва ривожлантириш ишларига қайта йўналтирилиб, инфратузилма ишларини молиялаштириш имкониятлари сезиларли даражада кенгайди, қурилиш муддатлари ўртача 4,1 ойга қисқарди ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш суръати 15,8 фоизгача ошди, бу эса инвестиция жараёнларининг узлюксизлиги, ҳудудларда ишлаб чиқариш фаоллиги ва бандлик даражасининг янада юксалишига хизмат қилди.