Нуритдинов Ботир Кодирхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда саноат корхоналарини жойлаштириш муаммолари ва эчимлари” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6151.
Илмий раҳбар: Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Джаббарова Зилола Сабуровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда саноат корхоналарини жойлаштириш муаммолари ва эчимлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақаларда саноат корхоналарини жойлаштиришга таъсир этувчи омиллар таснифи инновасион ва ресурс компонентлари асосида транспорт харажатлари, бозор сиғими ва ресурс базаси билан бир қаторда инновасион инфратузилмани ҳам қамраб олувчи «комплекс ҳудудий агломерация модели» таклиф этилган;
минтақада саноат қувватларини дислокация қилишда экстенсив ривожланиш моделидан воз кечиш асосида ресурс тежовчи инновасион технологияларни трансфер қилиш орқали ишлаб чиқариш таннархини оптималлаштириш ва минтақавий рақобатбардошликни таъминлаш стратегияси таклиф этилган; 
минтақавий саноат тизимларини ҳудудий ташкил этиш методологияси давлатнинг стратегик мақсадлари ҳамда аҳолининг эмосионал-ҳудудий афзалликлари (менталитети) ўртасидаги конвергенсия тамойили асосида такомиллаштирилган; 
Наманган вилояти саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар бўлган логарифмик прогноз кўрсаткичлари ва ҳудудий саноат тизимининг барқарор ўсиш траекторияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда саноат корхоналарини жойлаштириш муаммолари ва эчимлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
минтақаларда саноат корхоналарини жойлаштиришга таъсир этувчи омиллар таснифи инновасион ва ресурс компонентлари асосида транспорт харажатлари, бозор сиғими ва ресурс базаси билан бир қаторда инновасион инфратузилмани ҳам қамраб олувчи «комплекс ҳудудий агломерация модели» таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги маҳкамси фаолиятига жорий қилинган (Наманган вилояти  ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий-маданий детерминизм тамойили асосида янги саноат корхоналарини аҳолининг тарихий кўникмалари сақланиб қолган Чуст ва Косонсой каби ҳудудларга “Уста-шогирд” анъанаси негизида жойлаштириш, адир ва тоғ олди туманларида (Чортоқ, Янгиқўрғон) транспорт харажатларини камайтиришга хизмат қилувчи кичик ҳажмли юқори технологияли қайта ишлаш сехларини ташкил этиш орқали “ақлли” агросаноат раёнлаштириш тизимини йўлга қўйиш, Наманган шаҳридаги текстил кластерлари қошида “Дизайн ва инновация марказлари”ни ташкил этиш орқали инновасион инфратузилмани драйвер соҳаларга интеграция қилиш ҳамда Поп ва Уйчи каби чегарадош ҳудудларда транспорт, бозор сиғими ва инновацияларни бирлаштирувчи “Мултимодал логистика марказлари” ва трансчегаравий савдо-саноат зоналарини шакллантириш кўзда тутилади, бу эса ўз навбатида минтақада саноат маҳсулотлари ҳажмини 15-20% га ошириш ва логистика харажатларини 10-12% га қисқартириш имконини яратилган; 
минтақада саноат қувватларини дислокация қилишда экстенсив ривожланиш моделидан воз кечиш асосида ресурс тежовчи инновасион технологияларни трансфер қилиш орқали ишлаб чиқариш таннархини оптималлаштириш ва минтақавий рақобатбардошликни таъминлаш стратегияси бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги маҳкамси фаолиятига жорий қилинган (Наманган вилояти  ҳокимлигининг 2025 йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни  амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти саноати бўйича ишлаб чиқилган моделда инвестисияларнинг (Б1=0.911) саноат ўсишига энг юқори ижобий таъсири аниқланиб, вилоятда янги лойиҳаларни молиялаштиришда "капитал-сиғимкорлик" (шунчаки пул киритиш) эмас, балки "технологик-самарадорлик" мезонини устувор этиб белгилаш ёндашуви инвестисияларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига бўлган самарадорлигини 1,6 баробаргача ошириш имконини берган, шунингдек, ишлаб чиқаришда ресурс сарфини оптималлаштириш мақсадида хомашё базасига яқинлаштирилган “нуқтали” (поинт-то-поинт) логистика ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишга хизмат қилган. Бундан ташқари, саноат корхоналарини модернизация қилиш жараёнида эски қувватларни янгилаш ва янги инвестисияларни киритиш даврларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган;
минтақавий саноат тизимларини ҳудудий ташкил этиш методологияси давлатнинг стратегик мақсадлари ҳамда аҳолининг эмосионал-ҳудудий афзалликлари (менталитети) ўртасидаги конвергенсия тамойили бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги маҳкамси фаолиятига жорий қилинган (Наманган вилояти  ҳокимлигининг 2025 йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятининг туманлар кесимидаги "Ижтимоий-ҳунармандчилик паспорти" ишлаб чиқилиб, инвестисия лойиҳаларини жойлаштиришда аҳолининг тарихий кўникмалари ("Уста-шогирд" анъаналари) ва ҳудудий ландшафт хусусиятлари асосий мезон сифатида олиниб, саноат зоналари ва маҳалла тузилмалари ўртасида вертикал интеграция ўрнатилган, бу эса давлатнинг саноатлашган бандлик стратегияси билан аҳолининг анъанавий турмуш тарзи ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини 15-18% га оширишни таъминлаган;
Наманган вилояти саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар бўлган логарифмик прогноз кўрсаткичлари ва ҳудудий саноат тизимининг барқарор ўсиш траекторияси бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги маҳкамси фаолиятига жорий қилинган (Наманган вилояти  ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар бўлган логарифмик прогноз кўрсаткичлари ва барқарор ўсиш траекториясини амалиётга жорий этиш мақсадида, ҳудудий ривожланиш дастурларининг ўрта муддатли стратегик индикаторлари прогноз трендига мувофиқлаштирилган; хусусан, аниқланган ўсиш траекторияси асосида саноат зоналарининг инфратузилма қувватларини босқичма-босқич кенгайтириш режаси ишлаб чиқилган ҳамда прогноз қилинган кўрсаткичлардан оғишларни мониторинг қилиш орқали саноат тизимининг барқарорлигини таъминловчи саноат сиёсатини узоқ муддатли иқтисодий циклларга мувофиқ режалаштириш ва ресурсларни оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish