Бобаев Исроилжон Абдинабиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асосида аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишлари”,
08.00.15–“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3912
Илмий раҳбар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/2025.27.12.I.25.01
Расмий оппонентлар: Носиров Илхом Аббосович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Курбонов Жасурбек Позилович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асосида аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорликни рағбатлантирувчи омиллар гуруҳларининг сезувчанлигини (эластиcитй) аниқлаш орқали уларни тадбиркорликни ривожланишига ҳудуд ва соҳалар кесимида таъсирини баҳолаш модели ишлаб чиқилган;
“Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони”, “Инвестициялар ҳажми”, “Ўртача иш ҳақи”, “Инфратузилма обектлари сони” ҳамда “Солиқ ва имтиёзлар индекси” кўрсаткичлари орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони ўзгаришини оптимистик, базавий ва пессимистик ссенарияларига асосланган 2026-2030-йиллар учун прогнози ишлаб чиқилган;
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишга қаратилган стратегиялар “Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш”, “Тадбиркорлик таълими ва касбий кўникмаларни ошириш”, “Рақамли технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш”, “Мақсадли молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш” дастурларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудларда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида рақамлаштириш жараёнлари ҳамда очиқ маълумотлар сиёсатини ривожлантириш, шунингдек, “Ақлли шаҳар” (“Смарт Cитй”) лойиҳаларини фаоллаштириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган механизм асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асосида аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
тадбиркорликни рағбатлантирувчи омиллар гуруҳларининг сезувчанлигини аниқлаш орқали уларни тадбиркорликни ривожланишига ҳудуд ва соҳалар кесимида таъсирини баҳолаш модели бўйича таклиф Наманган вилояти савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-июндаги № 01-06-31-68296-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш натижасида тадбиркорликни ривожланишига энг катта таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, давлат бошқарув органлари томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли ташкил этиш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва тадбиркорлик фаолиятларини иқтисодий натижадорлигини ошириш имконияти яхшиланиб, ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳамда уларни фаровонлик даражасини ортишига хизмат қилган;
“Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони”, “Инвестициялар ҳажми”, “Ўртача иш ҳақи”, “Инфратузилма обектлари сони” ҳамда “Солиқ ва имтиёзлар индекси” кўрсаткичлари орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони ўзгаришини 2026-2030-йиллар учун мўлжалланган оптимистик, базавий ва пессимистик ссенарияларига асосланган прогноз бўйича берилган таклиф Наманган вилояти савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-июндаги № 01-06-31-68296-сонли маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш келгуси йилларда тадбиркорлик субектлари сонининг ўсиш тенденсияларини баҳолаш ва ривожланиш истиқболларини аниқлаш, турли ссенариялар асосида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг кутилаётган натижаларини олдиндан баҳолаш, инвестицияларни жалб этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаш, тадбиркорлик субектлари сонининг ўсиши билан боғлиқ равишда янги иш ўринлари ва аҳоли даромадларининг кутилаётган ўзгаришларини, инфратузилма ҳамда солиқ ва у бўйича имтиёзлар сиёсатининг тадбиркорликка таъсирини ҳамда хатарларни олдиндан баҳолаш, ҳудудлар кесимида мақсадли чоралар ишлаб чиқиш имкониятлари кенгайган;
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишга қаратилган стратегияларни “Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш”, “Тадбиркорлик таълими ва касбий кўникмаларни ошириш”, “Рақамли технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш”, “Мақсадли молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш” дастурлари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Наманган вилояти савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-июндаги № 01-06-31-68296-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий тавсиядан Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурлари лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган. Стратегияни такомиллаштирилиши аҳолини, хусусан, ёшлар, аёллар ва ижтимоий ҳимоя реестридаги фуқароларни иқтисодий фаолиятга кенгроқ жалб этиш имкониятини яхшиланишига, рақамли иқтисодиёт имкониятларидан фойдаланиш даражасини ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини ортишига, ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий тафовутларни қисқаришига хизмат қилган;
ҳудудларда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида рақамлаштириш жараёнлари ҳамда очиқ маълумотлар сиёсатини ривожлантириш, шунингдек, “Ақлли шаҳар” (“Смарт Cитй”) лойиҳаларини фаоллаштириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган механизм бўйича берилган таклиф Наманган вилояти савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-июндаги № 01-06-31-68296-сонли маълумотномаси). Мазкур механизм давлат хизматларидан фойдаланишнинг қулайлиги ва тезкорлигини ҳамда, ҳудудларни инвестицион жозибадорлигини ортишига, янги иш ўринлари ва бизнес имкониятларини яратилишига, шаҳар инфратузилмасини бошқариш самарадорлигини яхшилаш имкониятини яратиб, аҳоли яшаш сифати ошиши, давлат бошқарувида шаффофлик ва ҳисобдорликни кучайиши ҳамда ҳудудлар ўртасидаги рақамлашув тафовутларни қисқаришига хизмат қилган.