Хамдамова Ситора Сафаровнанинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Марказий Осиё халқлари тарихий тараққиётида кросс-маданиятининг шаклланиши ва ривожланишининг фалсафий-парадигмал таҳлили, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Fal312
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Негматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Амридинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Хужаев Муминжон Исохонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Осиё халқлари тарихий тараққиётида кросс-маданиятнинг шаклланиши ва ривожланишини фалсафий-парадигмал таҳлил қилиш ҳамда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг конструктив аҳамиятини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кросс-маданият феноменининг ижтимоий-фалсафий моҳияти интерсуб'ектив маъно алмашинуви, маданий лиминаллик ва трансмаданий ўзаро таъсир назарияларининг методологик синтези асосида очиб берилиб, унинг турли маданий маконлар кесишувида мослашув, идентиклик трансформасияси, қадриятлар рекомбинасияси ва янги маъноларни ҳосил қилиш орқали фаолият кўрсатувчи очиқ, динамик ҳамда ўзини рефлексив тарзда қайта ишлаб чиқарувчи маданий-коммуникатив тизим экани илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Марказий Осиё кросс-маданий маконининг шаклланишида географик жойлашув, Буюк Ипак йўли орқали кечган савдо-карвон коммуникасиялари, этник ўзаро таъсирлар ва шаҳар маданияти ҳал қилувчи геофалсафий детерминантлар экани, шунингдек, минтақанинг маданий синтез, маънолар алмашинуви ва сивилизасиялар мулоқотини институсионаллаштирган стратегик маданий-тарихий марказ сифатидаги ўрни илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Марказий Осиё халқлари тарихий тараққиётида тилнинг коммуникатив-рамзий бирлаштирувчи имконияти, диний э'тиқоднинг сакрал-аксиологик таъсири ва маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ме'ёрий-тартибга солувчи функсияси ўзаро уйғунлашиб, маданий синтез, жамоавий идентификасия ва сивилизасион ворисийлик орқали минтақавий маданий барқарорликни шакллантирувчи фундаментал ижтимоий-фалсафий омил экани илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
ХИХ–ХХ асрлардаги маърифатпарварлик ва жадидчилик ҳаракатларининг кросс-маданий тараққиётдаги ижтимоий-фалсафий моҳияти Шарқ маънавий-ахлоқий мероси ҳамда Ғарб рационал-маърифий қадриятлари уйғунлашуви негизида очиб берилиб, уларнинг миллий маданий янгиланиш, ижтимоий онг трансформасияси ва модернизасион жараёнларни жадаллаштирувчи ғоявий-интеллектуал омил сифатидаги таъсири мантиқий асосланган;
Янги Ўзбекистон шароитида кросс-маданий мулоқотни институсионал ривожлантириш, миллий маданий мероснинг ворисийлиги ва муҳофазасини таъминлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни маданий дипломатия, ўзаро ишонч ва сивилизасиялар мулоқоти тамойиллари асосида кучайтиришга хизмат қилувчи полисентрик маданий ҳамкорлик модели илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мулоқот маданияти феномени тушунчасининг фалсафий-методологик таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Кросс-маданият феноменининг ижтимоий-фалсафий моҳияти интерсуб'ектив маъно алмашинуви, маданий лиминаллик ва трансмаданий ўзаро таъсир назарияларининг методологик синтези асосида очиб берилиб, унинг турли маданий маконлар кесишувида мослашув, идентиклик трансформасияси, қадриятлар рекомбинасияси ва янги маъноларни ҳосил қилиш орқали фаолият кўрсатувчи очиқ, динамик ҳамда ўзини рефлексив тарзда қайта ишлаб чиқарувчи маданий-коммуникатив тизим экани илмий-назарий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-4821091548 рақамли “Замонавий таҳдид ва даʼватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаи фундаментал илмий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда самарали фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 30-июндаги 04/15276-сон маълумотномаси). Чунончи, бугунги кунда миллий маданиятни замонавий тараққиёт талаблари билан уйғунлаштириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Натижада, миллий маданиятнинг жамият тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-назарий ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилган.
Марказий Осиё кросс-маданий маконининг шаклланишида географик жойлашув, Буюк Ипак йўли орқали кечган савдо-карвон коммуникасиялари, этник ўзаро таъсирлар ва шаҳар маданияти ҳал қилувчи геофалсафий детерминантлар экани, шунингдек, минтақанинг маданий синтез, маънолар алмашинуви ва сивилизасиялар мулоқотини институсионаллаштирган стратегик маданий-тарихий марказ сифатидаги ўрни илмий-назарий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналиши, 59-банди доирасида “Туркий жаҳон сивилизациялари чорраҳасида!” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 6-январдаги 10/2-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг туркий дунё маданий алмашувидаги ўрни, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мулоқотни давом эттиришдаги аҳамияти ҳамда халқлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашдаги роли илмий жиҳатдан асосланишига хизмат қилган;
Марказий Осиё халқлари тарихий тараққиётида тилнинг коммуникатив-рамзий бирлаштирувчи имконияти, диний э'тиқоднинг сакрал-аксиологик таъсири ва маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ме'ёрий-тартибга солувчи функсияси ўзаро уйғунлашиб, маданий синтез, жамоавий идентификасия ва сивилизасион ворисийлик орқали минтақавий маданий барқарорликни шакллантирувчи фундаментал ижтимоий-фалсафий омил экани илмий-назарий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналиши, 59-банди доирасида “Туркий жаҳон сивилизациялари чорраҳасида!” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 6-январдаги 10/2-сон маълумотномаси). Натижада, миллий маданиятни замонавий шароитларда сақлаш ва ривожлантиришнинг илмий-фалсафий асосларини мустаҳкамлаш, жамиятда маданий ўзликни чуқурлаштириш ҳамда маданий жараёнларни динамик бошқаришга муҳим хизмат қилган.
ХИХ–ХХ асрлардаги маърифатпарварлик ва жадидчилик ҳаракатларининг кросс-маданий тараққиётдаги ижтимоий-фалсафий моҳияти Шарқ маънавий-ахлоқий мероси ҳамда Ғарб рационал-маърифий қадриятлари уйғунлашуви негизида очиб берилиб, уларнинг миллий маданий янгиланиш, ижтимоий онг трансформасияси ва модернизасион жараёнларни жадаллаштирувчи ғоявий-интеллектуал омил сифатидаги таъсири мантиқий асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Адолат” социал-демократик партиясининг 2024-йилда тасдиқланган “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари” номли сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Адолат” социал демократик партияси Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2026-йил 17-апрелдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада, “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Адолат- қонун устуворлигида” номли лояҳаларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистон шароитида кросс-маданий мулоқотни институсионал ривожлантириш, миллий маданий мероснинг ворисийлиги ва муҳофазасини таъминлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни маданий дипломатия, ўзаро ишонч ва сивилизасиялар мулоқоти тамойиллари асосида кучайтиришга хизмат қилувчи полисентрик маданий ҳамкорлик модели илмий-назарий жиҳатдан асосланганлигига оид илмий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг “Олтин воҳа” радиоси томонидан 2026-йилда эферга узатилган “Нуқтаи назар” радиоешиттиришининг дастур ссенераийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМининг 2026-йил 9-июндаги 17-05/80-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлашга, шунингдек, ҳудудларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси тамойилларига асосланган ҳолда соғлом ижтимоий-маънавий, маданий муҳитни шакллантириш ва мустаҳкамлашга, оилаларда ҳалоллик ва оилавий қадриятларнинг чуқур сингиши орқали ҳар бир шахсда ўзига ишонч туйғусини кучайтириш ҳамда фаровон ва бахтли ҳаётга интилиш руҳини юксалтиришга йўналтирилган комплекс ва тизимли чоралар мажмуасини таъминлашга хизмат қилган.