Миржавхарова Ферузахон Усмонжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fal1496
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ганиев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлар доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Андижон давлат университети кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент Юнусова Манзурахон Пазлитдиновна, Фарғона давлат университети провессори в.б., фалсафа фанлари номзоди, доцент Арзиматова Иноятхон Мадимаровна
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ижтимоий-фалсафий категория сифатида илк бор тизимли равишда таҳлил қилиниб, унинг “ижтимоий адолат”, “гендер тенглиги” ҳамда “фуқаролик инклюзияси” каби асосий ижтимоий-фалсафий тушунчалар билан ўзаро боғлиқлиги консептуал жиҳатдан асослаб берилди;
миллий қадриятлар ва замонавий гендер сиёсати ўртасидаги уйғунлик фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этилиб, жадид маърифий мероси, ўзбек жамиятининг тарихий-маданий қадриятлари ҳамда “Янги Ўзбекистон” тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар контекстида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимининг миллий ва глобал тамойиллари қиёсий таҳлил асосида ёритилди;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва секуляр қадриятлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик очиб берилиб, аёлларнинг таълим, меҳнат ҳамда сиёсий жараёнлардаги иштироки фуқаролик жамияти шаклланиши ва секуляр ижтимоий муносабатлар ривожининг муҳим фалсафий омили сифатида асосланди;
Ўзбекистон шароитида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимининг ижтимоий-фалсафий консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда гендер тенглиги мезонлари, ижтимоий ҳамкорлик ва фуқаролик инклюзияси тамойилларининг ўзаро алоқадорлиги аниқланиб, мазкур моделнинг жамият барқарорлиги ҳамда маънавий уйғунликни таъминлашдаги илмий-амалий аҳамияти асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бозор муносабатларининг ўзгариши шароитида касб-ҳунар ва ўрта махсус таълимнинг интеграцияси (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари) бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2021-йил № 01-05/10-сондаги ўнинчи съездида тасдиқланган ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгашининг 2022-2026-йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурининг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги устувор йўналишларида мазкур диссертациянинг қуйидаги илмий янгиликларидан фойдаланилган: хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимининг фалсафий категориялари аниқлаб берилиб, ўзбек жамиятида аёлларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг ижтимоий-фалсафий мазмуни биринчи маротаба тизимли равишда таҳлил қилиниб, “ижтимоий адолат”, “гендер тенглик” ва “фуқаролик инклюзияси” каби тушунчаларнинг назарий асослари фалсафий категориялар даражаси сифатида очиб берилган ва ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2023-йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ижроси бўйича иш режасини тузишда кенг фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025-йил 27-ноябрдаги 01-27/514-сон Маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар маърифатли жамият қуришда гендер тенглиги қарашлари маънавий муҳитни барқарорлаштиришда шахс маънавиятини анъанавий ва замонавий қадриятлар уйғунлигига асосланиш зарурлигини ривожланишига хизмат қилган;
Ўзбекистон шароитида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг консептуал модели ишлаб чиқилиб, норматив-фалсафий асослар, гендер тенглик мезонлари, ижтимоий ҳамкорлик ва фуқаролик инклюзияси тамойиллари белгилаб берилди ҳамда мазкур моделнинг ижтимоий барқарорлик ва маънавий уйғунликни таъминлашдаги илмий-амалий аҳамияти асослаб берилган илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йилда ўтказилган “Хотин-қизлар ҳуқуқларини химоя қилиш” мавзусидаги тарғибот тадбирининг Дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 2-13-21-5587-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар дунёқарашида жамиятда ижтимоий-маънавий трансформациялашувининг барқарор ривожланиш муносабатларининг шаклланишига, уларнинг жамиятга нисбатан позитив ёндашуви, гендер паритети ва инновацион маданиятини рационал мазмун моҳиятини англаши ҳамда маънавий юксалишига самарали хизмат қилган;
миллий қадриятлар ва замонавий гендер сиёсати ўзаро уйғунликда тадқиқ этилиб, жадидлар мероси, ўзбек анъанавий қадриятлари ва “Янги Ўзбекистон” тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар асосида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимининг миллий ва глобал тамойиллари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ўзаро алоқадорлиги фалсафий асослаб берилган янгиликларидан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2021-йил № 01-05/10-сондаги ўнинчи сездида тасдиқланган ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгашининг 2022-2026-йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурининг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги устувор йўналишлари ҳамда ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2023-йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ижроси бўйича иш режасини тузишда кенг фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025-йил 27-ноябрдаги 01-27/514-сон Маълумотномаси). Натижада, диссертасиясида илгари сурилган назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифлар партиянинг тарғибот тадбирларининг савиясини янада бойитишга, ёшларда миллий ўзлигини англаш, узлюксиз миллий тарбия тизимини такомиллаштириш, юксак маънавиятли, толерант дунёқарашли авлодни тарбиялашда муҳим масала сифатида ўрин тутган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва секуляр қадриятлар ўртасидаги боғлиқлик асосланиб, аёлларнинг таълим, меҳнат ва сиёсий ҳаётдаги иштироки секуляр ижтимоийликнинг асосий омили сифатида таҳлил қилиниб, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимининг демократик тараққиёт ва фуқаролик жамияти ривожидаги ўрни фалсафий жиҳатдан ёритилган янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар Режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 02-22/447-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур чора-тадбирлар орқали Республика Маънавият ва маърифат Маркази янги интегратив секуляр моделини нафақат назарий жиҳатдан бошлаб, балки амалиётга тўлақонли татбиқ этиш орқали инсон капиталининг маънавий-ахлоқий ва ижтимоий томонларини ривожлантиришга хизмат қилган.