Фатҳиддинов Аслиддинжон Уткир ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кон ишларини олиб бориш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда карер бортларининг қиялик бурчакларини оширишни илмий асослаш», 04.00.10 ‒ Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Т1076.
Илмий маслаҳатчи: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентлар: Самадова Гули Миржоновна, техника фанлари доктори, профессор; Тошев Жавоҳир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор; Ўринов Шерали Рауфович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Геология фанлари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карер бортларининг қиялик бурчакларини, уларнинг барқарорлигини ҳамда кон ишларини хавфсиз олиб боришни сақлаган ҳолда ошириш имкониятини асослаш ва бурғилаш-портлатиш ишларининг параметрларини комплекс оптималлаштириш, борт атрофи массивининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини моделлаштириш, шунингдек, чуқур қазиш шароитларида қияликларни мустаҳкамлашнинг самарали муҳандислик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлюксиз муҳит механикаси тенгламаларини қоъллаш орқали тоълқин жараёнларини моделлаштиришни, машинали оъқитиш алгоритмлари ва юқори аниқликдаги қайд этиш технологияларидан фойдаланишни оъз ичига олган тоғ жинсларида оммавий портлатишларнинг сейсмик таъсирларини бошқаришга қаратилган комплекс ёндашув илмий жиҳатдан асосланган ва ишлаб чиқилган;
оммавий портлатишларнинг тебраниш таъсирини камайтириш, карер бортлари қияликларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда тоғ-кон ишлари хавфсизлигини пасайтирмаган ҳолда қиялик бурчакларини ошириш имконини берувчи тажрибавий тадқиқотлар асосида муҳандислик-техник ечимлар мажмуасини тоғ жинслари массивини фазовий боъшатишнинг фаол элементлари сифатида қоъллаш самарадорлиги асосланган;
массивни очиш жараёни бошлангунга қадар уни барқарорлаштириш, кучланишларни қайта тақсимлаш ҳамда оъпирилиш призмасининг ҳосил боълиш хавфини камайтиришни таъминловчи темир-бетон штангалар қоъллаш орқали карер бортлари қияликларини олдиндан мустаҳкамлаш самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
лаборатория синовлари, уч ўлчамли дала мониторинги, қутбланиш-оптик моделлаштириш ва массивни геомеханик раёнлаштириш маълумотларини бирлаштиришга асосланган карер қияликлари барқарорлигини муҳандислик баҳолашнинг интеграл ёндашуви ишлаб чиқилган;
спектрал таҳлил, фотомеханик кузатувлар ва чекли элементлар усули билан сонли моделлаштириш натижалари асосида ички ағдармани шакллантиришда карер борт олди массивининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ички ағдарманинг геометрияси, баландлиги ва юкланиш хусусиятига боғлиқ ҳолда тоғ жинслари массивида уринма кучланишларнинг қайта тақсимланиш қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кон ишларини хавфсиз олиб бориш билан бирга карер бортларининг қиялик бурчакларини оширишни илмий асослаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
темир-бетон штангалар ёрдамида қияликларни илғор мустаҳкамлаш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Қолмақир» ва «Ёшлик-1» карерларида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025-йил 15-июлдаги 02/111-46-сон маълумотномаси). Натижада, турғунлик коеффициентини меёрий қийматдан пасайтирмасдан карер бортларининг қиялик бурчаклари оширилди, очиш ишлари ҳажми камайди, мустаҳкамланган ҳудудларда деформация ҳолатлари ва тўкилмалар сони камайди, бу эса чуқур горизонтларда ишларни олиб боришда саноат хавфсизлигини ошириш имконини берган;
сочма-бетонлаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Қолмақир» ва «Ёшлик-1» карерларида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025-йил 15-июлдаги 02/111-46-сон маълумотномаси). Натижада, умумий узунлиги 820 метрдан ортиқ бўлган карер поғоналари ёнбағирларини ёриқлиги юқори ва нураган тоғ жинслари мавжуд ҳудудларда мустаҳкамлаш таъминланди, мустаҳкамланган қисмларда тўкилмалар ва маҳаллий бузилишлар бутунлай йўқ бўлди, авария-тиклаш ишларининг меҳнат сарфи ва давомийлиги 65% га қисқарди ҳамда ёриқли поғоналарда ишларни олиб боришда хавфсизликни ошириш имконини берган;
контрфорсли ички ағдарма ҳосил қилиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Қолмақир» ва «Ёшлик-1» карерларида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 15.07.2025-йилдаги 02/111-46-сонли маълумотномаси). Натижада, контрфорсли ағдармалар қўлланилган ҳудуддаги қияликларнинг турғунлик коеффициенти 0,92-0,97 дан 1,05-1,12 гача кўтарилди, бу эса хавфсизлик бўйича меёрий талабларга мувофиқликни таъминлади; тоғ жинсларининг вертикал деформациялари 35-38% га ва уринма кучланишлар 20-25% га камайди, бу эса кўчки жараёнлари эҳтимолини сезиларли даражада пасайтирди; оммавий портлашларда сейсмик таъсир амплитудаси контрфорсли жисмнинг сўндирувчи таъсири туфайли деярли 2 бараварга қисқарди, ички трапециясимон ағдарма тузилмаси эса потенсиал беқарорлик ҳудудини ағдарма ичига силжитиш ва борт ёнидаги массивни юксизлантириш имконини берган.