Шамишова Аишолпан Тажетдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Мис билан азот, фосфор, калийли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар  ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5572.
Илмий раҳбар: Усманов Илхам Икрамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.T.04.08.
Расмий оппонентлар: Курамбаев Шерзод Раимбергенович, техника фанлари доктори, профессор;  Алимов Умарбек Қодирбергенович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг мис эритиш саноати чиқиндиси - кислород-машъал эритиш (КМЭЎ) ўчоғининг электрофилтрлари чанги ва мис сульфатидан фойдаланиб, таркибида миснинг сувда эрувчан ва ўзлаштириладиган шакллари бўлган комплекс NPК -ўғитларни физик-кимёвий асослаш ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мис ишлаб чиқариш КМЭЎ электр фильтрлари чангидан мисни аммиак, сульфат ва фосфат кислота эритмалари билан ажратиб олишнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган;
NPK-ўғитлар асосий компонентларининг мис сульфат билан суюлтирилган эритмаларида эритмаларнинг физик-кимёвий хусусиятлари эритмалар таркибининг ўзгаришини кўрсатувчи экстремал қийматларни қабул қилиши аниқланган;
мис сульфатининг сувли эритмаларда NРК-ўғитларнинг асосий компонентлари – калий хлорид, калий нитрат, калий сульфат, аммоний сульфат ва нитрат билан ўзаро таъсирлашиб, сувли муҳитда кам эрувчанликка эга бўлган K2SO4∙CuС12, K2SO4∙CuSO4∙6H2O, (NH4)2SO4∙CuSO4∙6H2O, NH4NO3∙CuSO4∙3H2O бирикмаларини ҳосил қилиши ва бунда мис сульфатнинг эрувчанлиги 2-5% дан ошмаслиги исботланган;
таркибида моноаммонийфосфат бўлган эритмага мис сульфат киритилганда мис гидрофосфат моногидрати, диаммонийфосфат эритмасига эса мис гидрофосфат ва мис аммонийфосфат моногидратлари аралашмаси ҳосил бўлиши, бунда сувда эрувчан мис миқдори 0,10% дан ошмаслиги аниқланган;
мис сульфатнинг NРК-ўғит компонентлари билан ўзаро таъсиридан ҳосил бўлган бирикмалар кимёвий ва физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида ажратиб олинган ва аниқланган;
биринчи марта мис сульфатининг диаммонийфосфат билан ўзаро таъсирида ҳосил бўладиган мис бирикмаси молекуляр тузилиши жиҳатидан мис моноакваамингидрофосфатига тегишли эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. КМЭЎ электр фильтрлари чангидан мисни ажратиб олиш, мис сульфатининг NPK-ўғитларнинг асосий компонентлари билан ўзаро таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ мис ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланиб, таркибида мис бўлган NPK ўғитлар олиш технологияси “Indorama Kokand fertilizers and chemicals” АЖнинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Indorama Kokand fertilizers and chemicals” АЖнинг 2025 йил 10 ноябрдаги   2-8/10-11-25-сон маълумотномаси). Натижада, КМЭЎ мис ишлаб чиқариш ўчоқларининг электр фильтрлари чангидан микроўғитлар олиш учун яроқли бўлган мис таркибли эритмалар олиш имконини беради;
таркибида мис бўлган NPK-ўғитлар олиш технологияси “АLBASE” МЧЖнинг “2025-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 21 октябрдаги 02-04/9-10/3563-сон маълумотномаси). Натижада, мисли NРК-ўғитларни микроэлементнинг сувда эрийдиган ва ўзлаштириладиган шаклларида “қуруқ” ва “ҳўл” усулларда олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish