Боймуродов Рифат Зарифовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм воҳасининг чўлланишга таъсирчан ҳудудларининг геофазовий таҳлили», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Gr420.
Илмий раҳбар: Матчанов Музаффар Жуманазарович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Рафиков Ваҳаб Асамович, география фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Равшан Абдуразакович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳасида геофазовий технологиялар ёрдамида чўлланишга таъсирчан ҳудудларнинг ривожланишни аниқлаш, баҳолаш, моделлаштириш ва таъсирчанлик даражалари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳасида чўлланиш жараёнини асосий 18 та кўрсаткичлар бўйича геоинформацион технологиялар ёрдамида баҳолаш методологияси такомиллаштирилган;
Хоразм воҳасининг чўлланишга таъсирчан ҳудудларини аниқлашга қаратилган янги интегратив геофазовий-консептуал модел ишлаб чиқилган;
Сентинел 2 А/Б, Ландсат 5 ТМ, 8-9 ОЛИ/ТИРС, МОДИС, СРТМ сунъий ёʻлдошлари ва геофазовий маълумотлар базалари, ЖаваСcрипт ва Пйтҳон дастурлаш тиллари ёрдамида ГАТ технологиялари асосида Хоразм воҳасининг чўлланишга таъсирчан ҳудудларига оид геофазовий-индикацион карталари яратилган;
Хоразм воҳасида геоинформацион технологиялардан самарали ва мақсадли фойдаланиш орқали чўлланиш жараёнига қарши кураш, салбий оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳасининг чўлланишга таъсирчан ҳудудларнинг геофазовий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм воҳасида чўлланиш жараёнини 18 та асосий кўрсаткич асосида геоинформацион технологиялар ёрдамида баҳолаш методологияси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 04-04/1-03/6-03/3-2440-сонли маʼлумотнома). Натижада, стратегик экинларни илмий асосда оқилона жойлаштириш имконияти яратилди; 
Хоразм воҳасининг чўлланишга таъсирчан ҳудудларини аниқлаш учун интегратив геофазовий-консептуал моделидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 04-04/1-03/6-03/3-2440-сонли маʼлумотнома). Натижада, чўлланишнинг даврий ва ҳудудий ўзгарувчан хусусиятларини тезкор таҳлил қилиш имконияти яратилди;
Сентинел-2 А/Б, Ландсат 5 ТМ, 8–9 ОЛИ/ТИРС, МОДИС Терра каби сунъий ёʻлдошлари маълумотлари ҳамда ЖаваСcрипт ва Пйтҳон дастурлаш тиллари асосида ГАТ технологиялари ёрдамида чўлланишга таъсирчан ҳудудларнинг геофазовий-индикацион карталари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 04-04/1-03/6-03/3-2440-сонли маʼлумотнома). Натижада, илмий асосланган қарорлар қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини прогнозлаш имконияти кенгайди;
геоинформацион технологиялардан фойдаланиш асосида чўлланиш жараёнига қарши курашиш, унинг салбий оқибатларини камайтириш ва мослашиш бўйича илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 04-04/1-03/6-03/3-2440-сонли маʼлумотнома). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинларини мувофиқлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини режалаштириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш истиқболлари белгиланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish