Акбаров Зафар Хошимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Наманган вилояти ландшафтларида тарқалган доривор ўсимликларнинг муҳофаза қилишни геоекологик жиҳатлари», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Gr320.
Илмий раҳбар: Камолов Баходир Асомович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, профессор; Яқубов Турсунбой Ботирович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилояти ландшафтларида тарқалган доривор ўсимликларнинг хусусиятларини ўрганиш, йўқолиш хавфи юқори бўлган турларини муҳофаза қилиш, тиббиёт фармацевтикасида қўллаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятида доривор ўсимликлар кенг тарқалган адир, адир орти, тоғолди ва тоғ ландшафтларининг ҳозирги ҳолатини геоекологик жиҳатдан ўрганиш ва улардан фойдаланиш имкониятлари илмий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Табиий питомник ва ўрмон хўжаликлари, маданий ҳолда доривор ўсимликларни етиштириш хўжаликлари фаолиятида асосланган;
Наманган вилоятининг чўл, текислик, адир, адир орти текисликлари, тоғолди ва тоғ ландшафтларида йўқолиш хавфи юқори бўлган 12 турдаги доривор ўсимликларнинг турлари аниқланган ва Наманган вилоятининг доривор ўсимликлари картаси яратилган;
вилоят ландшафтларидаги дориворлик хусусиятлари юқори бўлган темиртикан (Трибулус террестрис Л.), наъматак (Роса нанотҳамнус Боуленгер), ковул (Cаппарис спиноса Л), исириқ (Пеганум ҳармала Л) ва далачой (Ҳйпериcум перфоратум Л) ўсимликларидан амалиётда фойдаланиш имкониятлари очиб берилган. Республика табобатида мазкур темиртикан (Трибулус террестрис Л.), наъматак (Роса нанотҳамнус Боуленгер), ковул (Cаппарис спиноса Л), исириқ (Пеганум ҳармала Л) ва далачой (Ҳйпериcум перфоратум Л) ўсимлик турлари ва ареалларини муҳофаза қилиш чоралари ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятидаги яйлов, адир, тоғ этаклари ва дарё ҳавза бўйларида тарқалган доривор ўсимликлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган, ҳамда муҳофаза қилишнинг геоекологик жиҳатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилоятида тарқалган доривор ўсимликларни ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
доривор ўсимликлар кенг тарқалган тоғ ва тоғолди ландшафтларини ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва улардан фойдаланиш имкониятлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 28 июндаги 03-03/1-03/3-6424-сонли маълумотномаси.). Натижада, табиий питомник ва ўрмон хўжаликлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
Наманган вилояти ландшафтларида (чўл, текислик, адир, адир орти тексиликлари, тоғолди ва тоғ) йўқолиш хавфи юқори бўлган доривор ўсимликларнинг турлари аниқланиб Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 28 июндаги 03-03/1-03/3-6424-сонли маълумотномаси). Натижада “Наманган вилоятининг доривор ўсимликлари” номли карта яратиш имконини берган;
вилоят ландшафтларидаги дориворлик хусусиятлари юқори бўлган ўсимликларнинг турларини муҳофаза қилиш ва амалиётда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 28 июндаги 03-03/1-03/3-6424-сонли маълумотномаси). Натижада. доривор ўсимликлардан табобатда қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
Наманган вилояти ландшафтларида тарқалган доривор ўсимликлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 28 июндаги 03-03/1-03/3-6424-сонли маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг геоекологик жиҳатларини асослаш имконини берган.