Мирзаҳмедов Исмоилжон Каримжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармогʼи номи): «Фарғона водийси ландшафтларининг структураси ва модификацияси», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Gr66.
Илмий маслаҳатчи: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Қўзибоева Озодхон Маҳмудовна, география фанлари доктори, профессор; Алимқулов Нусрат Раҳмонқулович, география фанлари доктори; Мирзамахмудов Одилжон Тўхтасинович, география фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида ландшафтларнинг математик моделлаштириш ва ўзгариб боришини прогнозлаштириш орқали уларнинг структураси ва  модификациялашувини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ландшафтлар структураси ва уларнинг антропоген модификацияланиши замонавий метод ва методологик ёндашувлар асосида аниқланган; 
Фарғона водийсининг тупроқ-экологик шароитини бонитетлашнинг географик асослари ва модификацияси ишлаб чиқилган ҳамда ландшафтларнинг табақаланиши нуқтаи-назаридан баҳоланган;
геоинновацион технологияларни қўллаш асосида ландшафтларнинг экологик барқарорлиги табиий географик жиҳатдан баҳоланган ва биохилма-хиллигига таʻсир кўрсатувчи антропоген омиллар ҳамда барқарор сақлаш йўл-йўриқлари ишлаб чиқилган;
Фарғона водийси ландшафт комплексларининг структурасини ривожланиш тенденсияси ҳамда модификацияланиши табиий географик жиҳатдан асосланган ва математик нуқтаи-назардан моделлаштирилган;
антропоген трансформациялашув натижасида Фарғона водийси ландшафтларининг  турли муддатларга мўлжалланган прогнозлари ишлаб чиқилган ва 2030-2050 йилларга қадар ўзгариб бориши прогнозлаштирилган;
Фарғона водийси ландшафтлар структурасининг антропоген модификацияланиши аниқланган ҳамда ландшафт комплексларини туркум карталари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ландшафтларнинг структураси ва уларнинг антропоген модификациялашуви, ландшафт мажмуаларининг вужудга келиши ва трансформациялашувида географик омилларнинг роли ҳамда замонавий метод ва методологик ёндашувлар асосида ландшафтлар модификациялашувини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этилганлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳозирги замон ландшафтлари структураси ва уларнинг табақаланиш жараёнлари ва трансформациялашуви, шунингдек, атроф-муҳитни экологик жиҳатдан соғломлаштириш, ландшафтлар структураси ва уларнинг модификациялашувига оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 19-ноябрдаги 03-03/1-03/3-12146-сон маълумотномаси).   Натижада, ландшафтлар структураси ва уларнинг антропоген модификацияланишини вужудга келтирувчи омилларни аниқлаш орқали ландшафт экологик вазиятларни баҳолаш имкониятини берган;
Фарғона водийси ландшафт комплексларининг 1973-1998-2023 йилларда антропоген трансформациялашуви ва модификацияланиши таъсирида ўзгариб бориши натижасида вужудга келган ландшафтларнинг 2030-2050 йилларга мўлжалланган прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 19-ноябрдаги 03-03/1-03/3-12146-сон маълумотномаси).  Натижада, Фарғона водийси ландшафт комплекслари структурасини ривожланиш тенденсияси, трансформациялашуви ҳамда модификацияланишини асослаш ва математик нуқтаи - назардан моделлаштириш имкониятини берган.
Фарғона водийси ландшафтлар структураси ва уларнинг антропоген модификацияланиши, шунингдек антропоген трансформациялашуви таъсирида ўзгарган ландшафт комплексларининг яратилган туркум карталари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 19-ноябрдаги 03-03/1-03/3-12146-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси биохилма-хиллигига таъсир кўрсатувчи ҳамда ландшафт-экологик вазиятларни вужудга келтирувчи антропоген омилларни аниқлаш имкониятини берган;
геоинновацион технологияларни қўллаш асосида Фарғона водийси ландшафтларининг экологик барқарорлигини табиий географик жиҳатдан баҳоланганлиги, ҳудудда таркиб топган экологик вазиятлар ва биохилма-хиллигига таъсир кўрсатувчи антропоген омиллар ҳамда уларнинг барқарор сақлаш йўл-йўриқлари ишлаб чиқилганлиги, ландшафт экологик карталарини яратиш ва прогнозлаштириш масалалари 60530400-География таълим йўналиши талабалари учун “Геоекология ва ландшафт экологияси” дарслиги (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2025 йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, гувоҳнома №387465)  мазмунида ўз аксини топган. Натижада, Фарғона водийси ландшафтлари ва табиий муҳитидан самарали фойдаланиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш, ҳудуд биохилма-хиллигига таъсир этувчи ландшафт экологик барқарорлигини баҳолаш тушунчаларини талабалар томонидан ўзлаштириш имкониятини берган;
Фарғона водийсининг тупроқ-экологик шароитини бонитетлаш, шўрланишни вужудга келтирувчи омилларнинг олдини олиш, тупроқ унумдорлиги оширилганлигига оид натижалар ишлаб чиқилиши, ландшафтлар модификацияси ва уларнинг табақаланиши нуқтаи-назаридан баҳолаш ва яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026 йил, 28-январдаги 05/06-04-100-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ-экологик шароитни антропоген трансформациялашувининг олдини олиш йўл - йўриқларини ишлаб чиқиш имкониятини берган;
Фарғона водийси ландшафт комплексларини структураси, ландшафтларида вужудга келган геоекологик вазиятни баҳолаш ва яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган ва унга оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 19-ноябрдаги 03-03/1-03/3-12146-сон маълумотномаси). Натижада, ландшафт комплексларида шаклланган агроландшафтлар ривожланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ландшафтларнинг маҳсулдорлигини ошириш, ландшафт экологик шароитнинг ҳудудий миқёсдаги бир қатор ўзгаришларини аниқлаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish