Sayt test rejimida ishlamoqda

Гофуров Достон Бохромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштириш”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt579.
Илмий раҳбар: Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат харидлари жараёнида буюртмачилар томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар рўйхатини шакллантириш таклиф этилган;
давлат ва корпоратив харидлар бўйича тузилган шартномани иштирокчи томонлардан бирининг ташаббуси ва иккинчи тарафнинг розилиги билан бекор қилиш таклиф этилган;
электрон дўконда офертани (товар, иш ва хизматлар бўйича таклифи) жойлаштирган иштирокчига нарх-сўров механизмида иштирок этиш имкониятини яратиш таклиф қилинган;
аукцион ва танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш муддатини аукцион бўйича 5 кун, танлов бўйича 10 кун этиб белгилаш орқали, ушбу савдоларнинг муддатларини мувофиқлаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар рўйхатини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ““Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 25-ноябрдаги 06/04-02-01-34/3646-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товар (иш, хизмат)лар тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинади. Шунингдек, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар рўйхатига мувофиқ амалга оширилган харидларнинг натижаларини, шартнома тузилган санадан бошлаб 3 кун ичида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига жойлаштирилиши белгиланган;
иштирокчи томонлардан бирининг ташаббуси ва иккинчи тараф розилик бериши билан шартномаларни шахсий кабинет орқали бекор қилишни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси “Товар хом-ашё биржаси” АЖ томонидан амалиётига жорий этилган (“ЎзРТХБ” АЖнинг 2019 йил 17 октябрдаги 03-11/2852-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида шартномаларни шахсий кабинет орқали бекор қилиш ҳамда иштирокчиларнинг закалат маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш имконияти яратилган;
аукцион ва танлов савдолари тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш муддатини мувофиқлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ““Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 25-ноябрдаги 06/04-02-01-34/3646-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аукцион савдолари тўғрсидаги эълонларни жойлаштириш муддати 10 кундан 5 кунга, танлов савдолари тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш муддати 30 кундан 10 кунга туширилган;
электрон дўконда буюртмачи танлаган (товар, иш ва хизматлар бўйича таклифи) офертани жойлаштирган иштирокчига нарх-сўров механизмида иштирок этиш имкониятини яратиш таклифи Ўзбекистон Республика “Товар хом-ашё биржаси” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“ЎзРТХБ” АЖнинг 2019 йилнинг 17 октябрдаги 03-11/2852-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий қилинганидан сўнг оферентга товар (иш ва хизмат)лар нархини бошланғич нархидан ҳам пастроқ таклиф қила олиши имконияти яратилган, натижада ҳалол рақобат муҳитини яратишга ҳамда бюджет маблағлари янада кўпроқ тежаб қолишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish