Sayt test rejimida ishlamoqda

Артикова Муҳайё Ботиралиевнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлиги асосида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4. DSc/Ped90.
Илмий маслаҳатчи: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети ҳузуридаги PhD.28.09.2018.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент; Саитбаев Шермирза Даткамирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлиги асосида 8-9 синф ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш, тадбиркорлик сифатларини таркиб топтиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ташаббускорлик сифатларини таркиб топтириш билан алоқадорлиги тадбиркорлик фаолияти учун етакчи индикатор сифатида инновацион ғояларни ўйлаб топиш ва уни амалга ошириш қобилиятининг мотивацион, ижодий ва фаолиятга доир компонентлар билан интеграл алоқасини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси таянч тадбиркорлик компетенциялари (муваффақиятга интилиш, етакчилик, тадбиркорлик тафаккури, ҳамкорлик малакаси, шахсий имкониятлар) тизимини иқтисодий билим асослари бўйича малака талаблари билан қайта модификациялаш асосида аниқлаштирилган;
умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлиги асосида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш тизими индивидуал ёндашув асосида бизнес тренингларни ташкил этиш, кичик ва оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятига йўналтирилган амалий машғулотларни ташкил этишга асосланган “Устоз-шогирд” анъаналари ва модулли таълим имкониятларини тьюторлик фаолияти билан муносабатлар доирасини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлиги асосида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш моделининг назорат-баҳолаш компоненти педагогик рефлексия асосида тарбиявий жараёнга тузатишлар киритиш, позиционлик (нуқтаи назарга эгалик), креативлик ва рефлексивлик кўрсаткичларини детерминация, очиқлик, коллегиаллик, ҳамкорлик ва диалогик муносабатлар жараёнлар билан ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг интегратив технологияси тадбиркорлик фаолияти тузилмасига мувофиқ келувчи командада (collаborative) ўқитиш ва бизнес таълимининг устувор йўналишларига асосланган ижодий, муаммоли ва ассесмент топшириқлари мажмуини синфдан ташқари машғулотлар жараёнига тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлиги асосида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ташаббускорлик сифатларини таркиб топтириш билан алоқадорлиги, тадбиркорлик фаолияти учун етакчи индикатор сифатида инновацион ғояларни ўйлаб топиш ва уни амалга ошириш қобилиятининг мотивацион, ижодий ва фаолиятга доир компонентлар билан интеграл алоқасини таъминлашга доир таклифлар асосида ишлаб чиқилган “Умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлигида ёшларни бизнесга тайёрлаш” номли тавсиялар  Германиянинг A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилоти фаолиятига жорий этилган (A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилотининг 2019 йил 1 октябрдаги тасдиқловчи сертификати). Натижада ҳамкорлик педагогикаси асосида ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш тажрибасини интеграциялаш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси таянч тадбиркорлик компетенциялари (муваффақиятга интилиш, етакчилик, тадбиркорлик тафаккури, ҳамкорлик малакаси, шахсий имкониятлар) тизимини иқтисодий билим асослари бўйича малака талаблари билан қайта модификациялашга доир таклиф ва тавсиялардан ЁА-2-2 рақамли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ривожлантиришда микрокредит ташкилотларининг тутган ўрни ва аҳамияти (ҳуқуқий ислоҳотлар тажрибаси: муаммо ва ечимлар) (2016-2017 йй.)” мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 июлдаги 89-03-2716-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар ўқувчиларнинг бизнес ва тадбиркорлик таълимига қизиқишини ошириш, мотивацион-рағбатлантирувчи муҳитни яратиш, тадбиркорлик компетенцияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлиги асосида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш тизимини кичик ва оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятига йўналтирилган амалий машғулотларни ташкил этишга асосланган “Устоз-шогирд” анъаналари ва модулли таълим имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан А-1-141 рақамли “Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув-ишлаб чиқариш тизимида миллий-анъанавий базани ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш (2015-2017 йй.)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида ёшлар учун касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш “Йўл кўрсаткичи”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 июлдаги 89-03-2716-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни кичик тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
умумтаълим мактаби ва оила ҳамкорлиги асосида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш моделининг назорат-баҳолаш компонентининг педагогик рефлексия асосида тарбиявий жараёнга тузатишлар киритиш, позиционлик (нуқтаи назарга эгалик), креативлик ва рефлексивлик кўрсаткичларини детерминация, очиқлик, коллегиаллик, ҳамкорлик ва диалогик муносабатлар тамойиллари билан интеграциясини таъминлашга доир амалий тавсиялар Андижон вилоятида оилавий тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил  9 июлдаги 89-03-2716-сон маълумотномаси). Натижада ота-оналарнинг фарзандларида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга доир тарбиявий фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тадбиркорлик фаолияти тузилмасига мувофиқ келувчи командада (collаborative) ўқитиш ва бизнес таълимининг устувор йўналишларига асосланган ижодий, муаммоли ва ассесмент топшириқлари мажмуини синфдан ташқари машғулотлар жараёнига тизимли қўллаш асосида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг интегратив технологияси Германиянинг A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилоти билан ҳамкорликда  ўқувчиларни бизнес таълимига тайёрлаш  жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 июлдаги 89-03-2716-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ситуатив таълим шакллари, ассесмент топшириқларини қўллаш асосида бизнес таълими самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish