Турғунова Нилуфар Мухиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили таълимида лойиҳа технологиясидан фойдаланишнинг илмий-методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5184.
Илмий раҳбар: Мавлонова Кларахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fi1.41.01 (бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Сафарова Рохатой Гайбиллаевна; педагогика фанлари доктори, профессор Собирова Маҳбуба Юсупджановна.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: она тили таълимида лойиҳа технологиясидан фойдаланишга оид илмий-методик асосларни тизимлаштириш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили таълимида лойиҳа таълим технологиясидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари нутқий, лингвистик, когнитив, тадқиқотчилик ҳамда коллоборатив кўникмалар устуворлиги, ижодий-амалий, амалий-тадқиқотчилик лойиҳалари мазмунида ўқувчидаги яширин қобилиятларни юзага чиқариш, ижод қилиш ва креатив ғояларини амалиётга татбиқ қилиши орқали аниқлаштирилган;
она тили таълимида қўлланувчи лойиҳа ишлари фаолият тури, мавзуси, фан ва соҳалараро интеграцияси, иштирокчилар сони, натижа шакли (продуктивлик) ҳамда давомийлиги аспектлари бўйича таснифланган ҳамда уларни коллоборатив ташкил этиш мазмуни такомиллаштирилган;
ўқувчиларда лойиҳа технологияси асосида шаклланадиган тадқиқотчилик, изланувчанлик, танқидий фикрлаш, ахборот саводхонлигини ривожлантириш кўникмалари аниқланиб, она тили таълимида қўлланувчи ўқув лойиҳалари ҳамда уларни форматив ва сумматив баҳолаш мезонлари мазмун, тил ва услуб, ижодийлик, тадқиқотчилик, дизайн, тақдимот ва жамоада ишлай олиш параметрлари асосида ишлаб чиқилган;
8–9-синф она тили дарслари учун ўқув лойиҳалари билан ишлаш методикаси “Мактабимиз газетаси”, “Устозим билан интервю”, “Ибора – тил бойлиги”, “Табиат эко-журнали”, “Мен танлаган касб”, “Кино ва китоб”, “Биз бефарқ эмасмиз!”, “Шева ва адабий тил”, “Маҳалламга марҳамат!” каби лойиҳа технологиялари воситасида индивидуал ҳамда коллоборатив ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили таълимида лойиҳа технологиясидан фойдаланишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
она тили таълимида лойиҳа таълим технологиясидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари нутқий, лингвистик, когнитив, тадқиқотчилик ҳамда коллоборатив кўникмалар устуворлиги, ижодий-амалий, амалий-тадқиқотчилик лойиҳалари мазмунида ўқувчидаги яширин қобилиятларни юзага чиқариш, ижод қилиш, креатив ғояларини амалиётга татбиқ қилишга оид илмий хулоса ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-июндаги 01/4-2799-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпуси лойиҳалар асосида таълим олувчиларда тадқиқотчилик ҳамда когнитив кўникмаларни ривожлантиришга оид контент билан бойитилган;
она тили таълимида қўлланувчи лойиҳавий фаолият турлари мавзусига кўра, фаолият тури, ҳаётий кўникмаларни ривожлантириши, фан ва соҳалараро боғлиқлиги, иштирокчилар сони, натижа шакли ҳамда давомийлигига кўра таснифланган ҳамда уларни ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришга оид тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-АЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-июндаги 01/4-2798-сонли маълумотномаси). Натижада турли ўқув лойиҳалари амалиётда қўлланиб, ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформанинг бойишига эришилган;
ўқувчиларда лойиҳа технологияси асосида шаклланадиган тадқиқотчилик, изланувчанлик, танқидий фикрлаш, ахборот саводхонлигини ривожлантириш каби когнитив кўникмалар аниқланиб, она тили таълимида қўлланувчи ўқув лойиҳалари ҳамда уларни мазмун, тил ва услуб, ижодийлик, тадқиқотчилик, дизайн, тақдимот ва жамоада ишлай олиш параметрлари асосида ишлаб чиқилган форматив ва сумматив баҳолаш мезонлари она тили дарсликлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01/11-6-621-сонли маълумотномаси). Натижада она тили таълимида лойиҳа технологиясидан фойдаланишга оид методик таъминот такомиллашган;
8–9-синф она тили дарслари учун ўқув лойиҳалари билан ишлаш методикаси “Мактабимиз газетаси”, “Устозим билан интервю”, “Ибора – тил бойлиги”, “Табиат эко-журнали”, “Мен танлаган касб”, “Кино ва китоб”, “Биз бефарқ эмасмиз!”, “Шева ва адабий тил”, “Маҳалламга марҳамат!” каби лойиҳа технологиялари мазмунида индивидуал ҳамда коллоборатив ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳавий топшириқлардан 5-8-синф “Она тили” дарсликлари ҳамда ўқитувчи китобларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01/11-6-621-сонли маълумотномаси). Натижада она тили дарсликлари лойиҳага асосланган топшириқлар билан бойитилган.