Игамбердиева Хуршида Хислатиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Гражданско-правовое регулирование венчурного финансирования в Республике Узбекистан”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Yu1917
Илмий раҳбар: Нарзиев Отабек Саъдиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Ҳамроқулов Баҳодир Мамашарифович юридик фанлари доктори, профессор Тожибоев Акбар Зафар ўғли юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади венчур молиялаштириш ва венчур фондларининг ҳуқуқий табиатини комплекс ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатлар қонунчилигини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш асосида ушбу соҳани фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инвестиция ресурсларини венчур фондлари ўртасида тақсимлаш, маҳаллий ва хорижий капитални ҳамда грант маблағларини жалб этиш, шунингдек, халқаро молия институтлари билан биргаликда молиялаштириш механизмларини амалга ошириш функсияларини бажарувчи “УзВC” Миллий венчур фондини “Фондлар фонди” сифатида қайта ташкил этиш зарурати мавжудлиги асослантирилган;
венчур молиялаштиришни, муқобил инвестициялар субектлари фаолиятини ҳамда стартап-лойиҳаларга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳуқуқий тартибга солишнинг комплекс асосларини яратишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг “Муқобил инвестициялар тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш, шунингдек, тижорат банкларига венчур фондларини ташкил этиш, венчур инвестицияларни амалга ошириш ҳамда венчур фондлари фаолиятида чекланган шерик (лимитед партнер) сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш орқали амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш зарурати асослантирилган;
венчур инвестицияларни амалга ошириш тартиб-таомилларини стандартлаштиришни таъминлайдиган намунавий ҳужжатлар асосида венчур экотизими субектларининг ягона ахборот базасини яратиш, шунингдек стартап-лойиҳалар, инвесторлар, венчур фондлари, акселерация ва инкубация дастурларининг Ягона давлат реестрини ҳамда стартап-экотизими иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи рақамли платформани ташкил этиш зарурати асослантирилган;
корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларнинг устав капиталидаги давлат улуши миқдорини ўзгартириш тартибини соддалаштириш мақсадида ваколатли давлат органлари билан олдиндан келишиш талабини бекор қилиш, шунингдек инвесторлар билан инвестиция битимларини тузишда, қонунчиликда бевосита назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, ваколатли давлат органларининг хулосасини олиш талабини бекор қилиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуни ўрганиш асосида:
инвестиция ресурсларини венчур фондлари ўртасида тақсимлаш, инвестиция портфелларини шакллантириш ҳамда уларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш ваколатига эга “УзВC” Миллий венчур фондини “Фондлар фонди” сифатида қайта ташкил этиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-октябрдаги ПҚ–357-сон “Стартап-лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 17-ноябрдаги 4/1255-2870-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши венчур фондининг институционал мақомини мустаҳкамлаш ҳамда республикада венчур экотизимини ривожлантиришга хизмат қилди;
венчур молиялаштиришни ҳуқуқий тартибга солиш, муқобил инвестициялар соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни шакллантириш, стартап-лойиҳаларга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик механизмларини белгилаш мақсадида “Муқобил инвестициялар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек венчур фондлари, стартап-лойиҳалар, шериклар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, тижорат банкларига венчур фондларини ташкил этиш, венчур инвестицияларни амалга ошириш ҳамда маҳаллий венчур фондлари фаолиятида чекланган шерик сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-октябрдаги ПҚ–357-сон “Стартап-лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган 2024–2026-йилларда стартап-экотизимини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 1-банди ҳамда 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 17-ноябрдаги 4/1255-2870-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши венчур экотизимини ривожлантириш ва ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона стратегиясини шакллантиришга хизмат қилди;
стартап-лойиҳалар, венчур фондлари ва хусусий инвесторларнинг маълумотлар базасини яратиш, венчур инвестицияларни амалга оширишда фойдаланиладиган намунавий ҳужжатлар асосида тартиб-таомилларни стандартлаштириш, шунингдек стартап-лойиҳалар, инвесторлар, венчур фондлари, акселерация ва инкубация дастурларининг ягона реестрини яратиш ҳамда стартап-экотизими иштирокчиларининг самарали ҳамкорлигини таъминловчи рақамли платформани ишга тушириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-октябрдаги ПҚ–357-сон “Стартап-лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган 2024–2026-йилларда стартап-экотизимини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 4-банди ҳамда 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 17-ноябрдаги 4/1255-2870-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши стартаплар фаолиятини енгиллаштириб, тадбиркорлик фаолиятини юритишда фойдаланиладиган намунавий ҳуқуқий ҳужжатларнинг кенг қамровли тўпламидан фойдаланиш имкониятини яратишга хизмат қилган;
корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларнинг устав фондидаги давлат улуши миқдорини ўзгартиришда Давлат активларини бошқариш агентлиги қарори қабул қилинган тақдирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг олдиндан розилигини олиш талаб этилмаслигини белгилаш, шунингдек инвесторлар билан инвестиция битимларини тузишда, қонунчиликда бевосита назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, ваколатли давлат органларининг хулосасини олиш талабини бекор қилиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 4-апрелдаги ПФ–54-сон “Мамлакатда янги ишланмалар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш тизимини жорий этиш ва илм-фанни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3(а)-банди учинчи кичик банди ҳамда мазкур Фармоннинг 3(б)-банди иккинчи кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 6-июлдаги 4/1255-1931-сон жорий этиш далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши спин-офф компанияларига инвесторларни жалб этишни келишиш муддатларини қисқартиришга хизмат қилди.