Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Исроил Иброҳимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлаш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt479.
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусқобилов Умиджон Шарофиддинович, иқтисодиёт фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозит базаси мустаҳкамлашга доир таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари ресурслари таркибида узоқ муддатли депозитлар улушини ошириш ва банкнинг соф фоизли спрэд кўрсаткичининг барқарорлигини таъминлашда мамлакатимиздаги инфляция даражасини инобатга олиш таклиф этилган;
тижорат банклари узоқ муддатли кредитлари ва муддатли депозитлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш ҳамда уларнинг барқарор ўсиш суръатларига эришиш орқали банклардаги трансформация рискини самарали бошқариш таклиф этилган;
банк капитали таркибида давлат улуши юқори бўлган тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозит сертификатлари чиқариш ва уларга тўланаётган фоизлар барқарорлигини таъминлаш орқали банк тизими депозит базасини мустаҳкамлаш таклиф этилган;
мамлакатимизда капитали таркибида давлат улуши юқори тижорат банкларининг мажбуриятлари таркибида депозит маблағларининг улушини ошириш орқали уларнинг депозит базасини мустаҳкамлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлаш борасида ишлаб чиқилган таклифлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлашда уларга тўланаётган ўртача фоизларни ҳисоблашда мамлакатимиздаги инфляция даражасини инобатга олиш таклифи АТИБ «Ипотекабанк»нинг  фоиз сиёсатида ўз аксини топган ва  амалиётга жорий этилган (АТИБ «Ипотекабанк»нинг 2019 йил 14 августдаги 16/6415-сон  маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши банкка аҳолининг вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш ҳажмини оширишга ижобий таъсир кўрсатди, натижада банкнинг муддатли депозитлари 2019 йил 1 ярим йилликда 21,5 фоизга ошириш имконини берган;
тижорат банклари узоқ муддатли кредитлари ва муддатли депозитлари (асосан 1 йилдан ортиқ) ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш орқали банклардаги трансформация рискини самарали бошқариш таклифи АТИБ «Ипотекабанк»нинг рискларни бошқариш  амалиётига жорий этилган (АТИБ «Ипотекабанк»нинг 2019 йил 14 августдаги 16/6415-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тижорат банкида юзага келиши мумкин бўлган трансформация рискини самарали бошқариш билан бирга 1 йилдан ортиқ муддатга жалб қилинган депозитларни 110 млрд. сўмга ошириш имконини берган.
банк капитали таркибида давлат улуши юқори бўлган тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозит сертификатларини чиқариш орқали тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлаш таклифи АТИБ «Ипотекабанк»нинг депозит сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинган ва  амалиётга жорий этилган (АТИБ “Ипотекабанк”нинг 2019 йил 14 августдаги 16/6415-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши АТИБ Ипотека банкнинг муддатли депозит сертификатлари ҳажмини ортишига ижобий таъсир кўрсатиб, банк томонидан 2019 йил 1 ярим йилликда 17 млрд. сўмлик муддатли молиявий маблағларни жалб этиш имконияти яратилган.
Капиталида давлат улуши мавжуд тижорат банкларининг мажбуриятлари таркибида депозитларнинг улушини ошириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш таклифи АТИБ «Ипотекабанк»нинг депозит сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинган ва амалиётга жорий этилган (АТИБ «Ипотекабанк»нинг 2019 йил 14 августдаги 16/6415-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф банк томонидан амалиётга жорий этилди ва банкнинг 2019 йил 2-чорак якунлари бўйича умумий депозитлари ҳажмини 11,3 фоизга ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish