Дўстназарова Санобар Атауллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида сояни ёмғирлатиб суғориш самарадорлигини баҳолаш” 06.01.02-“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4793
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 17/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Дилмурод Гуломович, техника фанлари доктори; Садиев Фарход Фатуллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: яримгидроморф тупроқлар шароитида ёмғирлатиб суғориш тизимларининг гидравлик параметрларини асослаш ва оптималлаштириш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спринклерли суғориш тизимининг конструктив-гидравлик параметрлари, жойлашув схемаси, ҳисобий сув сарфи, ишчи босими, қувурлар оралиғи ва иш режими ўзаро боғлиқ ҳолда суғориш меъёрини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
сояни ёмғирлатиб суғоришда сувнинг майдон бўйича тақсимланиши, тупроққа шимилиш жадаллиги, намланиш майдони ва намланиш чуқурлигининг ўсимлик ривожланиш фазаларига боғлиқ ҳолда ўзгариш қонуниятлари аниқланиб, илдиз тарқалган фаол қатламда мақбул намликни таъминловчи суғориш режими ишлаб чиқилган;
ёмғирлатиб суғориш тизимида сув тақсимоти бир текислигини баҳолаш учун технологик бир хиллик коэффициенти, сув сарфининг бир хиллик коэффициенти ва майдоннинг бир текис намланиш коэффициенти асосида тизимнинг гидравлик самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий усули ишлаб чиқилган;
суғориш жараёнида сув сарфи, тупроқ намлиги, фильтрация, дренаж оқими, сизот сувлари сатҳи ва соя ҳосилдорлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи суғориш параметрларини ҳисоблашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз, ўрта қумоқ тупроқлари шароитида сояни ёмғирлатиб суғориш самарадорлигини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
соянинг Нафис ва Ўзбек-6 навларини ёмғирлатиб суғориш меъёрини ҳисоблаш усули Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг илмий тадқиқот тажриба полигонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 4 апрелдаги 04/29-1481-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсияномадан соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва кластерларда амалий қўлланма сифатида фойдаланиш имконияти яратилган;
соянинг Нафис ва Ўзбек-6 навларини ёмғирлатиб суғориш тартибларининг ҳосилдорликка таъсирини аниқлашда спринклерлар орасидаги масофа, спринклер сув сарфи, суғориш давомийлиги, намланиш чуқурлиги, намланиш майдони ва суғориш режими Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг илмий тадқиқот тажриба полигонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 4 апрелдаги 04/29-1481-сон маълумотномаси). Натижада дарё сувини 14,5 % га иқтисод қилиш ва соя дон ҳосилдорлигини 1,9–2,0 ц/га га ошириш имконияти асосланган;
соянинг Нафис ва Ўзбек-6 навлариниёмғирлатиб суғориш тизимида сув тақсимоти бир текислигини баҳолаш учун технологик бир хиллик коэффициенти, сув сарфининг бир хиллик коэффициенти ва майдоннинг бир текис намланиш коэффициенти, илдиз тарқалган фаол қатламда мақбул намликни таъминловчи суғориш режими Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг илмий тадқиқот тажриба полигонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 4 апрелдаги 04/29-1481-сон маълумотномаси). Натижада сояни ёмғирлатиб суғоришда суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70–75–75 % даражада сақлаш мақбул суғориш режими сифатида асосланган. Ҳисобий сув сарфи 0,7 л/с бўлган шароитда вегетация даврида тупроқдаги озуқа элементларининг ювилиши 15–20 % га камайган, 470 м³/га ёки 14,5 % сув тежалишига эришилган, соянинг Нафис навида 1,9 ц/га, Ўзбек-6 навида 2,0 ц/га қўшимча дон ҳосили олинган, рентабеллик даражаси эгатлаб суғоришга нисбатан 6,7–8,7 фоиз пунктга ошиб, 22,7–29,2 % ни ташкил этган ҳамда тизимнинг фойдали иш коэффициенти 0,83 дан 0,89 гача кўтарилган.