Наргиза Хусанбоевна Жураеванинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Моделлаштириш асосида суғориладиган eрларни тузсизлантиришда сувдан фойдаланиш самарадорлигин ошириш (Сирдарё вилояти мисолида)” 06.01.02–“ Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4986
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Широкова Юлия Илларионовна қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Авлакулов Мейли, техника фанлари доктори, профессор; Эшчанов Одилбек Исломович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: шўрланган ерларни мелиорациялашда сувдан самарали фойдаланишни ошириш, тажриба маълумотлари ва моделлаштириш асосида шўр ювиш меъёрлари ва шўр ювиш улушини ҳисоблашни илмий асослаш ҳамда рақамлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ФАО баланс моделини асосида ҳар ҳил қишлоқ хўжалиги экинларининг тупроқларни шўрини ювишга кетадиган сув сарфини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
тупроқ шўрланиш даражасини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалигини ҳосилдорлигига таъсирини ифодаловчи эмпирик модел ишлаб чиқилган;
тузларнинг ювилиш коэффициенти фарқларини ҳисобга олган ҳолда тупроқнинг турли шўрланиш даражаларида тупроқнинг механик таркибининг шўр ювиш меъёрларига таъсири баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
А.Э.Нерозин формуласи асосида тупроқ шўрланишини хлор иони ҳамда тузларни ювишнинг коэффициентлари ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Моделлаштириш асосида суғориладиган eрларни тузсизлантиришда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича бажарилган илмий - тадқиқот натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги экинларининг тупроқларни шўрини ювишга кетадиган сув сарфини ҳисоблаш усули, қишлоқ хўжалигини ҳосилдорлигига таъсирини ифодаловчи эмпирик модели, тупроқнинг механик таркибининг шўр ювиш меъёрларига таъсири баҳолаш усули, ФАО бўйича сув-туз баланси тенгламасини ҳисоблаш услуби Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 февралдаги 04/20-609-сон маълумотномаси). Натижада ФАО моделининг қўлланилиши ўртача қумоқ тупроқ мисолида 6 dS/m дан 16 dS/m гача шўрланиш даражасида моделнинг ҳисоби бўйича 1822 m3/ha дан 5117 m3/ha гача, тажриба маълумотлари бўйича 2000 m3/ha дан 6000 m3/ ha гача бўлган шўр ювиш меъёрлари ҳамда ҳосилни сақлаб қолиш учун сув ҳажмининг ювилиш улуши суғориш меъёрининг 30-35% ини ташкил этиши аниқланган;
шўр ювиш меъёрларини ҳисоблаш усули, ҳолда қишлоқ хўжалигини ҳосилдорлигига таъсирини ифодаловчи эмпирик модели ва қишлоқ хўжалиги экинларининг тупроқларни шўрини ювишга кетадиган сув сарфини ҳисоблаш усули Сирдарё вилояти мелиоратив экспедициясига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 февралдаги 04/20-609-сон маълумотномаси). Натижада шўр ювиш ҳолатида сувдан оқилона фойдаланишда сув сарфини 25% га камайтириш имконияти яратилган.